02:25 Уммон гурухи сайтимизда илк расмий видеопремьераси | |
Гурух ижодидаги илк "Қандай унутдинг" қўшиғига ишланган клипнинг "черновик" (тайёр бўлмаган) тури тарқалиб кетганди.
Бугун энг сўнгги тайёр тури эксклюзив равишда сайтимизда премьера! Гурух йигитлари клип хақида гапириб беришади Клипни томоша қилиб илк айтган сўзим шу бўлди: Бўларканку! Қўшиқ ва клип менга ёқди!
Товба қилдим ўзим кутмагандим тўғриси))) Сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 91мб Гурух йигитлари билан расмий веб-премьера сухбати: Феруза Фаттохова: - Клип режиссёри ким? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Клип режиссёри Наримон Султохўжаев, қўшиқ матн ва мусиқа муаллифи Зоҳид.
Феруза Фаттохова: - Клип ғояси кимга тегишли? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Клип ғояси клипмейкер Наримон Султонхўжаевга тегишли.
Феруза Фаттохова: - Илгари қўшиқларингизга клип суратга олмасдингиз. Энди клип суратга олдингиз. Бу ўсишдан далолатми? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Энди бу нимадан далолат? Олдин оддий ҳаваскор сифатида қаралар эди, оддий ҳавас, шунчаки мухлислар учун ижод деб. Энди, секин–секин профессионализмга қадам қўймоқчимиз.
Феруза Фаттохова: - Клип неча кунда суратга олинди? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Бир ярим кунда, икки кун деса ҳам бўлаверади.
Феруза Фаттохова: - Клип қаерда суратга олинди? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - "Ганга”да суратга олинди.
Феруза Фаттохова: - Клипни суратга олиш жараёнида қандай қийинчиликлар бўлди? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Асосий қийинчилиги сувни тагида туриш бўлди. Сув тагида соатлаб туришга тўғри келди. Ўзи кун совуқ эди. Сувни тагида деярли ярим, бир кун турдик. Энг қийин бўлгани шу бўлди. Қолган ҳар тарафлама, яхши бўлди. Ижодий жамоа билан келишиб, бир-биримизни тушуниб, маза қилиб ишладик.
Феруза Фаттохова: - Келажакда яна қўшиқларингизга клиплар суратга олиш ниятинглар борми? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Албатта. Энди бу ёғи талабга қараб, мухлисларни талабига биноан. Клип суратга олишга, мухлисларни талаби ҳам бор-да. Клип олинглар деб, кўп талаблар тушаверди. Ўзимизда ҳам клип суратга олишга ҳоҳиш уйғотди. Шу пайтгача клип олмагандик. Бу биринчи клипимиз.
Феруза Фаттохова: - Нима учун клипингизни "черновой” варианти тарқалиб кетди? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Биз аниқ кимдан чиқиб, тарқаб кетганини топа олмадик. Ҳозир ҳам суриштириш ишлари бўляпти.
Феруза Фаттохова: - Клипингизни "черновой” вариантидан, бугун сайтимизда расмий премьера қилинадиган ҳақиқий версияси нимаси билан фарқ қилади? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Айрим кадрларида фарқи бор. Масалан, помада яъни, лаб бўёғини ерга тушиши. Бу нарса "черновой”да кўрсатилмаган.
Феруза Фаттохова: - Сизлар бу клипни ишлаш жараёнини ҳам алоҳида монтаж қилиб, клип қилиб чиқарамиз деб. Уни қачон кўриш мумкин? Жасур ("Уммон” гуруҳи): - Тайёр бўляпти, беш минутлик бўлади. Ишлаш жараёни билан бирга қилинган версияси кетади, ундан кейин. Клип қандай суратга олинган? Нималар бўлган, қандай қийинчиликлар бўлган? Ҳаммаси кўрсатилади.
Феруза Фаттохова: - Клип суратга олиш жараёнида қандай қизиқарли воқеалар бўлди? Жасур ("Уммон”
гуруҳи): - Жараённи
ўзи қизиқарли бўлди. Чунки, биз ҳали клип ишламагандик. Клип олиш биз учун ҳар
томонлама қизиқарли бўлди!
Феруза Фаттохова: - Клипда ёмғирли саҳна қилинган. Суратга олиш қийин бўлмадими? Шохрух ("Уммон” гуруҳи): - Энг қийини ўша бўлди. Ўша кун совуқ эди. Бошқалардан кўра, сувни тагида кўпроқ мен турдим. Эрталабдан кечгача, ёмғирни тагида! Энг қизиғи, кечқурун яна съёмка бўлди, ўшанда кечқурун яна ўша ҳўл кийимларни кийишга тўғри келди. Ундан баттар совуқ бўлди. Мен шамолладим деб ўйладим. Лекин, ҳаммаси жойида, ҳаммасини зўр ўйнаб бердик.
Феруза Фаттохова: - Сиз қўшиқда рэп этадиган жойини этган экансиз. Бу биринчи марта рэп куйлашингизми, ёки олдин ҳам? Шохрух ("Уммон” гуруҳи): - Йўқ, мен асосан рэп айтаман.
Феруза Фаттохова: - Сўзлар билан этадиган жойингиз ҳам борми, ёки фақат рэпми? Шохрух ("Уммон” гуруҳи): - Ҳа, рэпсиз соло айтган жойларим ҳам бор, бошқа кўп қўшиқларда.
Феруза Фаттохова: - Клипдан таъссуротларингиз қандай бўлди? Шохрух ("Уммон” гуруҳи): - Аълодан ҳам юқори, десам адашмайман! Кўнглимдаги нарсани қилиб беришди, клипмейкерларга катта раҳмат!
Феруза Фаттохова: - Келажакда яна қайси қўшиқларингизга клиплар кутиб қолса бўлади? Шохрух ("Уммон” гуруҳи): - Келажакда ўзимизга энг ёққан қўшиғимизга клип ишлаш ниятимиз бор. Феруза Фаттохова сухбатлашди
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 13709 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 57 | 1 2 » | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |