Муниса Ризаевага уйланиб қўйишига оз қолган Жасур Ғойиповни яқиндагина (албатта бошқа қизга) уйланганидан хабарингиз бор ва у турмуш ўртоғи...аслида Мунисанинг фанклубидаги қизлардан бири эканлигини бошқа бир фанклубдагилар бирга тушган суратини юбориб бизга маълум қилишди.
Жасур ижодидан жудаям оммалашган "Яна бир бор" қўшиғига яна бир бор эътибор қаратиб))), бу сафар уни микс-янгича талқини премьераси бахонасида сайтимизда унинг бу ва бошқа маълумотлари билан таништирамиз.
"Яна бир бор" МИКС
Тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Муқобил тасиксдан
Саундклауддан
Жасур Гаипов: “Drop the beat” номли янги қўшиқ ёздик ва унга клип олишни режалаштирдик, хозирда тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу клип, аввал хам айтиб ўтган эдим, Америка билан шартномам борлиги сабабли хорижда жуда кўп жойларда “айланади”. “Не бўлди” деб номланган қўшиғимга Мухаммад Али Искандаров режиссёрлигида клип олиб бўлдик ва премьераси 1 февраль куни бўлиб ўтади.
Яқиндагина тарқалган “Tarona Records компаниясини Жасур Гаипов сотиб олмоқчи” деган гап сўзлар эса оддий миш-миш. Мени бундай режаларим йўқ. Бундай гапларни санъаткорларнинг ўзи тарқатади. Уларнинг гапига ишонса, менга жуда кўп нарса қараб қолган (кулади). Мен санъат оламида фақат қўшиқ айтаман, бизнес йўлини қўлламайман.
Шахло Қодирова: Санъатдаги кимга (балки кимларга?) керак экан деб ўйлайсиз бу гапни?
Жасур Гаипов: Охооо... (кулиб юборади) Билмадим, нима фойда.. Бекорчилар кўп-да. Бировни ғийбат қилиб ўтиргандан кўра, ижодда зўр махсулотлар чиқариб (ўғирламасдан) халқни қойил қолдирса бўларди баъзи бир санъат вакиллари (Узр, хаваскор десак хам бўлади, хозир санъаткорларни қўлда санайман)
Шахло Қодирова: Энди оилангиз хақида. Аёлингизни шоу бизнесга алоқадор хам дейишди, Муниса Ризаева фан клубидан хам.. аслида?
Жасур Гаипов: Оилам хақида умуман гапирмоқчи эмасман, сабаби бу менинг шахсий хаётим. Мунисага аёлимнинг умуман дахли йўқ.
Шахло Қодирова: Демак, шоу бизнесга алоқалари йўқ, шундайми?
Жасур Гаипов: Ха шундай. Хуллас, 2015 йилга режаларим кўп, аммо бир нарсани қойиллатиб, кейин гапиришни хохлайман, шундай экан хаммаси олдинда..
|