Бош сахифа » 2014 » Январь » 14 » Фундаменти кучли Жасур Ғойипов хақида +Мп3
03:53
Фундаменти кучли Жасур Ғойипов хақида +Мп3
  Собиқ Иттифоқ ва Ўзбек роки тирик афсонаси Даврон Ғойиповнинг ижодий давомчиси, унинг жияни Жасур Ғойиповнинг санъат оламидаги илк қадамлари билан танишсангиз, болаликданоқ кучли фундаментга эга эканлигини билиш қийинмас.

25 февраль 1988 йил туғилган Жасур Ғойиповнинг санъатга қизиқиши 3 ёшиданоқ пианино ва гитарада чалиши билан сезилган.  Санъат ва мусиқа нима эканлигини у "Болалар" гурухини қўшиқларини тинглаб ўзига жавоб топган.
 
Жасурнинг берган маълумотига кўра, у 6 ёшлигидаёқ Москвадаги Майкл Джексоннинг концертига тушиш учун тоғаси Даврон Ғойиповга мурожаат қилган. Москвага келгач, концертига киришни иложиси бўлмайди ва афсус билан қайтаётган 6 ёшлик Жасурни, Майклнинг тансоқчиси кўтариб , ичкарига,  Майклни олдига олиб кирган экан. Шу кундан унинг хаётида хаммаси ўзгарган экан.

Кейинчалик ижодга интилган Жасур истеъдоди Руслан Шарипов назарига тушади, аммо Жасурни ота-онаси рухсат бермайди. У пайтлар шундай имкониятдан айро қолганидан тушкунликка тушган холатини тасвирлаб бериб бўлмайди. 

2004 йил у 16 ёшлигидаёқ қўшиқлари сотувга чиқиб, концертлар бера бошлайди.  "Болалар" гурухи билан кўплаб гастроль сафарларида кезади. "Бу қора кўзлар" қўшиғи билан тўй хизматларида таний бошлашган. 

Талабалик давридаги эришган ютуғи хам тахсинга лойиқ. 2006 йил у Тошкент Давлат юридик институти мадхиясини куйлаб, институтнинг  "Хизмат кўрсатган талаба" унвонига сазовор бўлган.



Бугунги кунда Жасур Ғойиповнинг 50дан зиёд қўшиқлари ва "Қайтма", "Ёлғизман", "Айтмадим" номли қўшиқларига ишланган клиплари мавжуд. 

Тоғаси  Даврон Ғойиповнинг машхур шлягери бўлган  "Керак эмас" қўшиғини хам куйлаган. 

Эътиборингизга Жасур Ғойиповнинг сўнгги ижод намуналаридан "Кел кел" қўшиғининг икки тури ва "Керак эмас" қўшиқларини тақдим этамиз.

Менга "Кел кел" қўшиғини сокин акустик тури манзур келди. 

Мусиқа Шахноз, Матн Боб(ур) Умаров, Аранжировка Жасур Бадалбоев






 Бугун 18:20да "Ўзбегим Таронаси" радиосида унинг янги "Тўхта, шошма" қўшиғи премьера қилинади. Тинглаб бахо берарсиз. 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 10242 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Jasur Goipov

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Jasur   (14-Янв-2014 08:00) [Материал]
Man umuman tanimiman(((

2 diza   (14-Янв-2014 11:33) [Материал]
oldin reklama keyin qo'shiq....?

3 ledy   (14-Янв-2014 13:16) [Материал]
омадини берсин...

4 Uzbеk   (14-Янв-2014 14:55) [Материал]
km km kmakan

5 Lola   (14-Янв-2014 17:39) [Материал]
Gitara chalishni bilmima, lekin hozir rosa chalgim kelib ketti...........

6 Dark   (14-Янв-2014 18:46) [Материал]
omad, vaqt korsatadi talantlimi yoki yoq.

7 ~aziza~gomez~   (14-Янв-2014 22:00) [Материал]
man tanimimanu maykl jekson bilan suratga tushganiga qoyil qoldim. Rostan o'sha jasur g'oyipovmi? wink

8 OTASH7815   (14-Янв-2014 22:30) [Материал]
HOZIR HAMMA QOSHIQCHI. BIZ SOGINCH ILA OZODA SAIDZODANI KUTYAPMIZ.

9 OTASH7815   (14-Янв-2014 22:33) [Материал]
Xalq dardini kuylaydigan sanatkorlar kerak bizga. Shunday qoshiq yaratingki, xalq sizni sevib qolsin

10 Jahona   (14-Янв-2014 23:23) [Материал]
кел кел сокин тури супер!ОМАД!

11 Самира   (15-Янв-2014 02:59) [Материал]
ман таниман бу болани омад

12 Azamat   (15-Янв-2014 13:50) [Материал]
Qo'shiqni tinglab ko'rdim. Avvalo qo'shiqchida ovoz va dard bor, qolganini vaqt o'tishi bilan to'girlash mumkin. Omad tilayman!

13 Bakhtisher   (19-Янв-2014 06:44) [Материал]
Yuqoridagi Sayyodning maqtovining 1%iga arzir ekan, ovozi umuman yoqmadi.

14 donik   (19-Янв-2014 09:27) [Материал]
Maykil Jekson b,n rasmga tuwganiga qoil qoldim 
Umuman tanilmagan awulachiku xechkim tanimiyapti qatda bekinib awula etib yurganmi

15 leva   (29-Янв-2014 22:35) [Материал]
кимдур Инреки бн танилиб кетса кимдур Маекл бн эканда а нега хеч ким Шерали Жураев бн танилиб кетмаяпти а хаммаси кулгилигу лекин карвон куп ризки булак дийишади хаммага омад куролмаслик емон дустларим.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!