Стилистикани сезганман шекилли))
Уммончилардан Шохрух бу хабарни бироз кейин етказган бўлсада, ана энди буни маълум қилишга сабаб топилди.
Яқиндагина ўз таваллуд айёмини дабдаба билан ўтказган Жасурни юлдузли мехмонлари қаторида Юлдуз Усмоновадан тортиб Озодбек Назарбековгача бўлди.
Шунчаки номига эмас, балки ярқ этган қўшиқлари билан порлаётган бу ёш йигитчадан янги "Яъни" қўшиғи радио ва интернет оламида премьера бўлиб мухлисларга тақдим этилди.
Боб(ур) Умаров матни ва мусиқаси билан тайёрланган "Яъни" қўшиғи бизнинг сайт аудиторияси учун хам қизиқ бўлса керак.
Бадиий кенгашимиздан ўтдими, демак, ёқди!)