Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 22 » Ўзбекнавонинг янги стратегияси!
04:08
Ўзбекнавонинг янги стратегияси!
      Санъатни  расвоси чиқди, бачкана ва умуман овози йўқ бойваччалар кўпайиб кетди деб нолишдан фойда йўқ. Балансни тенг ушлаш учун иқтидорлар ижодий жанг майдонида бўлиши керак.
Қанчадан қанча профессионал САНЪАТКОРларимизни қайсидир қисми бу майдонда бўлишдан махрум бўлса, қайсидир катта миқдори эса танбаллик ёки ғурури деб майдонда курашишдан бош тортмоқда.

Бу хақиқат! Ўзим нечтаси билан сухбатлашганимда "ТВда кўринаётганлар орасида бўлишни истамайман!" дейди.
Натижадаги ахвол эса санъат йўқолмоқда.

Аслида сабабчи кўпайиб кетган бачканалар эмас, мана шу асл санъат сохиблари четга чиқиб олганида!
Халқ учун таққослаб танлашга имконият йўқ!!! Ўсиб келаётган ёшлар эса "Ха, санъат дегани шу эканда" деб бугунги кундаги кўриб тинглаётганини онгига сингдириб келмоқда.

Ғолиб бўлишликнинг яна бир стратегик йўли бу фақат харакатда эмас, оддий ғолибликка бўлган йўлдаги тўсиқларни бартараф қилишда хам деган шахсий фикрим бор. Мана шу фикримнинг яққол исботи. Хақиқий санъаткорларни хозирги кўпаяётган иқтидорсизлар тўсиқ деб билган бўлса мархамат, тўсиқларни олинганидаги холат шуда.

Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг сўнгги пайтлардаги тан олиш керак бўлган санъат учун мухим лойихалари диққатга сазовор.
Элементар "Марди майдон" лойихасидаги жонли куйлаш учун тарғибот бунинг яққол исботи.

"Ўзбекнаво"дан яна бир мухим стратегик янгилик!
Бу янгилик "нолимбек"чиларнинг севимли "Войдод Ўзбекнавога тўланаётган пуллар қаёққа кетяпти?" деган айюханносига хам яна бир факт билан жавоб бўлса керак. 




Ўзбекнаво эстрада бирлашмасида замонавий ва энг сўнгги мусиқий ускуналардан ташкил топган профессионал овоз ёзиш студияси очилди.


Бу ерда хаттоки оркестр билан ишлаш учун хам махсус хона хам ажратилган.



Шунингдек, иқтидорли ёшларга ёрдам бериш учун махсус бўлим бўлиб, Юнус Тўраевдек машхур ва таниқли профессионал устозлар бошчилигида ижодий дасрлар  ўтилмоқда.

Суратларда кўриб турганингиздек мусиқий асбобларнинг машхур ва профессионал брендларидан фойдаланишга сотиб олинди.






Бу стратегия менимча хеч бўлмаса ёш иқтидорлар билан балансни тўғирлашдаги қилаётган саъйи харакатларининг энг хурматга сазовор ва тан олишга ундайдиган холатлардан биридир!

Хуллас бир сўз билан энди "Қанчадан қанча иқтидорлар четда қолиб кетяпти" деган бахона ўринсиз!
Иқтидори бўлса ана Ўзбекнаво эстрада бирлашмасида барча имкониятлар мавжуд, дарсдан тортиб репетиция ва хаттоки овоз ёзишгача!

Реклама ва пиар хам керакми? Мархамат, сайтимиз хақиқий иқтидорларни қўллаб қувватлайди.
Ўзбекнаво эстрада бирлашмасининг янги очилган студияси билан сайтимиз хамкорликда иш олиб боради ва вақти вақти билан студиядан хабар олиб иқтидорларни халққа кўрсатишда кўмак берамиз.


Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 4948 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 20
1 Shahzod   (22-Окт-2011 04:22) [Материал]
Qoyil ! Özbeknavo birlashmasi Mana körib öqib turganimizdek sanatkor va honandalar uchun shinamgina shart sharoit yaratib berishibdi ! Bundan keyin,balki bahona qilishmas endi?!

2 Kamoliddin   (22-Окт-2011 04:27) [Материал]
Shuu manam o'zi kootta sanatkorman Sayyot!!!)))))) Lekin "PALAKAT" fonogrammachila xamma ashulammi o'g'illab etib yurishibti))))))))
Buladan bittasi Sherali Jo'rayev!

3 Kamoliddin   (22-Окт-2011 04:28) [Материал]
Sayyod man sizga konkurentli qimoqchiman man bilan konkurent bo'lasmi yo' qo'rqasmi?)))

4 Dilnoza   (22-Окт-2011 04:46) [Материал]
Zo'r omad tiliman. Piyanino chiroyli ekan. Xavas bilan chalish mumkin.) smile

5 LUTFULLO   (22-Окт-2011 05:30) [Материал]
Baraka Topishsin... Zo'r Bo'pti...

6 Yasmina   (22-Окт-2011 07:32) [Материал]
Qani köramiz endi! "SA'NATKOR"larimiz yana nima bohona öylab topiwarkin!

7 Dilshodbek   (22-Окт-2011 07:41) [Материал]
Musiqa san'atimizda jonli aytoliydigani hozir juda kam.

8 Dilrabo   (22-Окт-2011 11:21) [Материал]
San'atkor qöwiqni aytiw emas kuylaw kerak.Wuni yodlaridan chiqariwmasa bölgani.Milliylikni yöqotmasdan imkoniyatlardan foydala oliw lozim."Yuqoridagi" "sodda amaki"lar ham berilayotgan mukofotlarniyam biroz öylab körib tavsiya qw kk.Mukofotlarni "soqqa" evaziga "tarqatiw" kerakmas!

9 Dilrabo   (22-Окт-2011 11:29) [Материал]
Sayyod-haqiqat tarafdori,zukko ijodkor.Kimlargadir jon kuydirib tanbal bölmaslikka,kibrga berilmaslikka chaqirayotganlari g'alati tuyulmasin.Sayyod haqiqatlari tahsinga loyiq!

10 тушунган тушунди   (22-Окт-2011 12:52) [Материал]
узбекнавони пул ишлашда янги стратегияси

11 Nigor   (22-Окт-2011 13:38) [Материал]
tushungan tushundi fikrizga quwilaman

12 QALQON   (22-Окт-2011 14:19) [Материал]
"O'zbeknavo" qilayotgan ishlar taxsinga sazovor! Bundan keyinam shunaqa bo'sin. LEkin shuncha mablag' ketkazib shu ishlar qilinayaptimi, bulardan foydalanish kerak endi. Yosh iqtidorli san'atga qadam tashlayotganlarga imkon berish kere. Faqat uni chiroyi bilan "OKA"larini iltimosi va puliga ishonmasdan! Sayyod etgande balki kattalar chetga chiqib ketayotgandir. Ammo to'ylarga borganda og'li, qizidan kichik otarchilar xalq suygan hurmatli san'atkorlarga qanday munosabatda bo'lishayotganini o'z ko'zim bilan ko'rganman, do'stlardan eshitganman. Bunaqa voqealar ko'p. Masalan, Mahmunjon Azimov, Ma'murjon To'xtasinov, QIlichbek Tojiev kim disez, bilmidigani qancha. Shu insonlar masalan nima uchun hech qaerda ko'rinishmaydi? Nima ular raqobatdan qo'rqishadi deb o'ylisizmi!? Nima bo'gandayam avval har bir san'atkor bo'laman degan yigit qiz o'zini tarbiyasini to'girlab olishi kere. Haqiqiylarga omad!!!

13 Жахонгир   (22-Окт-2011 17:58) [Материал]
Бу студияни хам Озодга очилган. Кушик ёзиш у-н хам яхшигина пул тулаш керей. Бу навбатдаги Узбекнавони сок,к,а к,илиш услуби бу ФАКТ!

14 Töxa   (22-Окт-2011 19:27) [Материал]
z6r b6pti. Bu tanlovda aniq bn yana Yulduz Usmonova yutip 6zbek sanatida yana kotta portlawla sodir qlalla

15 vijdon   (22-Окт-2011 19:37) [Материал]
Реклама билан шугулланмасдингку Сардорбек???

16 vijdon   (22-Окт-2011 19:38) [Материал]
Мана бу бошка гап Балли Узбек Наво буларканку,..энди буеги жанг эканде,..хакикат эгилади лек синмайди,...

17 RAFA   (22-Окт-2011 23:12) [Материал]
Идеяга гап йук ! бу пул ишлашнинг йули лекин бошка ерларга караганда арзонрокка запись киса булса керак ! Саййод Зур Новость ! спасиб ! Rafa

18 blaze   (22-Окт-2011 23:27) [Материал]
voooooooy zo'r yangili. super. endi bizani o'zbek san'ati yana rivojlanadi. va biz bachkana xonandalrning bachkana qo'shiqlaridan qutilamiz. urraaaaaaaaaa

19 Aziz   (23-Окт-2011 00:09) [Материал]
Kechirasilayu bulani xar xolda bepul taqdim qilishmasa kere turar joydan ma'lumotnoma pasport nusxasi oldindan to'lov shunga oxshash narsalada yanayam bilmadim.

20 David   (23-Окт-2011 01:23) [Материал]
Bonalno qaramasdan,mundo chuqurro o'ylab qarasa,bu narsa ham investitsiya ham blagotvoritelnost,sababi:1 chidan yengi apparaturada iwlaw(soqqa qiliw) oson,u bu narmalni awula4i 4iqb qosa 6zi padderjka berb pul topadi.2 chidan xalqi ovozi ö4adi,"nima?" desa "ana bor bizada arzonroga awula yozdrb kör"didi.karö4i tepada ahmo odamla ötirmidi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!