17 июль 2013й, соат 15:00 да Ўзбекнаво эстрада
бирлашмасининг "Аквариум" деб аталмиш залида, "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деб
номлангам мухим мажлис бўлиб ўтди. Бизнинг жамоа соат 14:45 да айтилган жойга етиб борганимизда, санъаткорларнинг кўпгина қисми келиб бўлишган
ва мажлис бўлиши керак бўлган залда жой хам қолмаган эди.
Ушбу мажлисда кўпгина санъаткор ва шоу
бизнес вакилларини учратиш мумкин эди.
Мажлисни Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси рахбари
очиб берди ва унда кўрилиши керак бўлган масалалар хақида сўз юритди.
Илк масала бу, Мустақиллик байрамига
тайёргарлик кўриш ва бу тадбирнинг аввалгиларига нисбатан умуман ўзгача бўлиши
кераклиги хақида сўзлаб берди. Байрамнинг сценарийси, унда куйланиши керак
бўлган қўшиқлар, уларнинг мавзулари, махсус ва айнан шу байрам учун яратилган
қўшиқлардан мисол тариқасида хам
кўрсатиб ўтилди.
Мажлиснинг кейинги, қизиқ қисми, махсус
видеороликлар қисми бўлди)) Хозирда шоу
бизнесдаги рўй бераётган "ўзига хос холатлар” хақида, оммага тарқалаётган фотосуратлар, турфа
хил видеолардан йиғилганлар учун қисқагина видеоролик қўйиб берилди.
Ушбу видеороликдан Жахонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, "Асал чойчи ЙигитоҚиз” ва ТВ Марказда промо қилинаётган Мердан исмли қўшиқчининг клипи ўрин
олган эди. Ушбу видеоролик унда бемаъни сўзлар ишлатилганлиги сабабли хаттоки, овозсиз тарзда тайёрланган
экан.
(Шу клип экранда намойиш қилинганида, ушбу мажлисга ташриф буюрган
Мердан Матвелдиевни четдан кузатиш шахсан ўзимга қизиқ туюлди)))
Тарқалаётган суратлар ва шунга ўхшаш бехаё медиафайлларни хаттоки телефонда сақламаслик хақида огохлантириб, унинг маъмурий ва жиноий жавобгарликлари хақида хам тўхталди. Мажлис сўнгида йиғилган
эстрада вакилларидан ушбу ролик, хозирда шоу бизнесдаги юз бераётган холатлар
ва умумий фикрлар хам сўралди.
Мажлисда йиғилганлардан Самандар, Равшан Комилов, МС Шод
(Дилшод), Махмуд Намозов ва бошқалар фикрлар беришди.
Улардан баъзилари:
Самандар: Хозирда
чет элдаги хонандалардан, йўналишларидан ўрнак олиниб, хатто уларнинг
қўшиқлари танланяпти. Йўналиши билан
биргаликда уларнинг қўшиқларини ўғирлаб айтиб, биз уларни лол қолдира олмаймиз. Биз
уларни фақатгина ўзимизнинг йўналиш, миллий
санъатимиз билангина лол қолдиришимиз мумкин. Санъатдан асосий
мақсад тарбия бўлиши керак. Агар яратаётган қўшиқ, клип, рақсми у ёки бошқа,
тарбиявий ахамияти бўлиши керак!
МС Шод (Дилшод) :
Негадур кўпгина клиплар аввал тв каналларимизда промога қўйилади ва кейингина
Ўзбекнаво томонидан танқидга олиниб, тв дан олиб ташланади. Мен қуйидагича
таклифни бермоқчиман, хар бир клип, кино, қўшиқни аввал Ўзбекнаво бадиий кенгашидан ўтказиб, сўнг твларга берилса, мақсадга муофиқ бўларди деб ўйлайман...
Равшан Комилов:-Жуда ўринли гаплар бўлди. Мен барча санъаткорлар номидан Ўзбекнаво рахбарияти шунчалик шароит яратиб берганларига ташаккур билдираман. Аввалги рахбарларни кўрдик, мана Махмуд акам биладилар (Махмуд Намозовга қараб) , кўп санъаткорлар хам билишади, бундай шароит аввал биз санъаткорларга бўлмаган. Одамгарчилик, шароит яратиб бериш билан кўп холларда вазиятни тўғри тушуниб, хал қилиб беришади.
Мажлис 15:50да тамом
бўлди! )
Сайтимиз хақидаги алохида ва илиқ фикрлар учун эса Ўзбекнаво рахбариятига ташаккур.
Шахло Қодирова репортажи Абдурахмон Содиқов суратлари
|