Бош сахифа » 2015 » Январь » 7 » "Ўзбекнаво"да хисобот ва тақдирлаш куни.
05:17
"Ўзбекнаво"да хисобот ва тақдирлаш куни.

Ижодкорларнинг фақатгина эфир ва ёки сахнадан туриб намойиш қилаётган ижоди эмас, мана шу ижоди орқали муносиб хизмати бахоланиши хам керак.  Пойтахт сахнаси ёки турли тадбирларидаги хизмати билан бутун бошли Республика ўлчанилмайди ва бу борада вилоятларга бориб турли ижтимоий лойихалар юзасидан халқ билан хамнафас бўлганлар, пахта далаларида Республикамизнинг миллий бойлиги устида мехнат қилаётганларга маданий хордиқ хадя этиб, уларни чарчоғини чиқаришда жонбозлик кўрсатаётган артистларимиз бор.

Афсуски, асосий олқиш ва тан олинишга  рейтинг каби тушунчалари билан шунчаки эфирда кўринганлар сазовор бўлиши кўп учрайди. Республика миқёсида ва Республикамизнинг ижтимоий тарғиботига  фойдаси тегиб юрт равнақи, ёшларнинг маданий тарбияси ижобий шаклланишига муносиб хисса қўшиб  хаққоний хизмат қилганлар эса нафақат  тан олиниши, балки рағбатлантирилиши  мухим. 

 

2014 йил давомида инстаграм оламини кузатар эканмиз, ўша рейтингдаги машхур хонандаларимизни кўпчилиги вилоятларда хизмат қилаётганини кузатиб уларга бўлган хурматимиз ошди. 

 

15-январь куни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасида мазкур ташкилотнинг 2014 йилги хисоботи тақдим этилади ва бу давр ичида ижтимоий тарафлама хамда давлат тадбирларида фаол бўлган ижодкорларни тақдирлаш хам кўзда тутилган.

 

Мазкур тадбирдан сайтимизда бевосита репортаж  тақдим этилади. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 7242 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 8
1 Хабиб   (07-Янв-2015 08:08) [Материал]
Кутамиз

2 Хилола   (07-Янв-2015 10:32) [Материал]
"Эътироф" га ухшаган бумасин ишкилиб!

3 мухаррам   (07-Янв-2015 16:53) [Материал]
Ха

4 Хайрулло   (07-Янв-2015 17:56) [Материал]
Сайёд билан Экспрессо буладми ё йукми

5 Sanjar   (07-Янв-2015 23:26) [Материал]
http://www.sayyod.com/news/khesaaaaaaaaaa/2012-07-23-1532 shu ssilkadegi suhbatni skachat qilib bulmayapti yordam berila sayt jamoasi(((

6 h a y o t a   (08-Янв-2015 22:10) [Материал]
shahzoda ves viloyatda gastrol safar uyuwtirdi. !

7 muhiddin   (10-Янв-2015 22:45) [Материал]
Сайёд эсдан чикмасин, чунки Сайёд ижодкорлари ва Сардор Комилов шу маълумотларни халкка етказиб беряпти, баъзи "бетутурук" тармоклардан афзал сизлар!!!!!!!!

8 BoBo   (11-Янв-2015 10:20) [Материал]
Bu marosimi haliam biletlari chiqmaptku saroy kassalarida. sotiladmi ozi. iltimos sayyod shu haqida malumot bersez. Raxmat.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!