Бош сахифа » 2015 » Январь » 15 » "Ўзбекнаво" тақдирлаш тадбиридан
22:29
"Ўзбекнаво" тақдирлаш тадбиридан

 

2015 йил 15 январь куни “Пойтахт” бизнес марказида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2014 йилги фаолияти якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиллик анжуманнинг бошида 2014 йилда бажарилган ишлар ҳисоботи, 2015 йил учун қилинадиган ишлар режаси ҳақида ҳисобот ва янги режалар айтилган бўлса,  давомида ўтган йили  давлат тадбирларида, пахта йиғимида фаол иштирок этган ижодкорлар, шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ёши улуғ санъаткорлар, хаттоки санъатимиз ривожида ўз ҳиссаларини аямай қўшиб келаётган раққоса устозлар ва шоир – бастакорлар ҳам Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан турли хил номинациялар бўйича диплом билан тақдирландилар:

 

 

 Хоразм рақс санъатини ривожлантириб келаётган, Мустақиллик ва Наврўз байрамларида хоразмча рақсларни ташкил этиб келаётган “Гавҳар” ансамбли раҳбари  Гавҳар Матёқубова, Шоир Сирожиддин Саид, Ўзбекистон санъат арбоби Темур Маҳмудов, шоира Фарида Афруз, шоир Иқбол Мирзо, шоир Муҳаммад Тоир, бастакорлар уюшмаси аъзолари – Зокиров Шухрат, Умаров Нодирбек Тўлқинович, раққоса Гавҳар Матёқубованинг  шогирди, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилноза Ортиқова, продюссерлар – Рахматуллаев Сарвар Анварович (Тарона) ва Дадабоев Илёс (Озодбек продюсери) , булардан ташқари Самандар Ҳамроқулов, Шохруххон, Собиржон Мўминов, Азим Муллахонов, Козим Қаюмов, “Сурхон” гуруҳи, Манзура, Божалар гурухи, Лола Йўлдошева,  Райхона Ғаниева, Алишер Файз, Абдурашид Йўлдошев, Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Рахматуллаев, Ғуломжон Ёқубов, Зулайхо Бойхонова, Озодбек Назарбеков ва бошқалар тақдирланишди.

 

 

 Тадбирда тақдирланганлардан ташқари Шухрат Қаюмов, Махмуд Намозов, Ёдгор Мирзажоновлар иштирок этишди, аммо тақдирланганлардан Ғуломжон Ёқубов, Зулайхо Бойхонова, Райхона Ғаниева, Озодбек Назарбеков ва Улуғбек Рахматуллаевлар айрим сабабларга кўра қатнаша олишмади.

 

 

 Ушбу тақдирланган ижод аҳлига 6 ойлик бепул лицензия ва эстрада санъатини ривожлантириш бошқармаси томонидан бир миллион сўмдан мукофот пули берилди.

 

 

 Тадбирда “Ўзбекнаво” даги ўзгаришлар ҳақида ҳам гап борди, унда Абдуқаҳҳоров Одилжон лицензия бўлими бошлиғи, Мажидов Мурод  “Ўзбекнаво” раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланишгани эълон қилинди.

 

 

 2015  йил ҳам белгиланган вазифалар изчил бажарилиб, миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, ёш ижрочиларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида “шоир – бастакор – ижрочи” ижодий учлиги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ўғил – қизларни кашф этишга қаратилган кўрик – танловлар уюштириш, Бирлашмада ва Республиканинг ҳар бир ҳудудида режа асосида замонавий талабларга жавоб берадиган овоз ёзиш студиялари фаолиятини йўлга қўйиш, ижрочи ва ижодий жамоалар ҳақида маълумотлар, улар томонидан ижро этилган қўшиқлар, шеър матнларини ўз ичига оладиган электрон базани шакллантириш ва уни доимий тўлдириб бориш каби ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шахло Қодирова ва Дилобар Сухбатова  тайёрлади.

Сураткор Баходир Матёқубов

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 10613 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: O'zbeknavo, Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 24
1 AberAB   (16-Янв-2015 01:12) [Материал]
Шу Бобур Бобомурод тутун чиккан жойдан колмас экан-да !!!   angry

16 ledy   (16-Янв-2015 15:07) [Материал]
У Козим Каюмов

2 Samjar   (16-Янв-2015 01:23) [Материал]
Lola samaya krasivaya wow

3 Aboosar1991   (16-Янв-2015 01:57) [Материал]
Bu yerda B. Bobomurod yo'q-ku!!!
Kozim Qayumovku bu odam siz adashyabsiz!!!

4 шахиня   (16-Янв-2015 06:43) [Материал]
здорово...мне все понравилось

5 Nafisim   (16-Янв-2015 07:46) [Материал]
Manzura chroyli bo'pketiptimi. )))) Lola doimgideee supeeer. Asalim mani

6 aziza   (16-Янв-2015 07:50) [Материал]
fotoqichima: oybek diplom orzusida whistling

7 Ledy   (16-Янв-2015 08:54) [Материал]
Yana milliylashib, eskichalashib ketvottimi shou biznes(((( Qani al-vakil, zero, a'lo, dado, anor, shunaqa evropeizirovanniy guruhla ne chiqmayaptii

8 мухлислар   (16-Янв-2015 10:08) [Материал]
Лицензия бўлими бошлиғи этиб тайинланган Абдукаххоров Одилжондан шуни илтимос килардимки, лицензияни факатгина муносиб одамларга беришингизни илтимос килиб коламиз.

9 Фарход   (16-Янв-2015 10:35) [Материал]
Санъаткорларнинг юзига караганда жудаям жиддий тадбир булиб утибди...

10 jarariq997   (16-Янв-2015 11:51) [Материал]
6 ойдан кейин 2 хисса килиб тулисила барибир.

11 LazizbeK   (16-Янв-2015 13:14) [Материал]
Salom sayt adminlari, ijodilaga omad. Man sayt arhividan Bahrom Nazarovni lola qo'shig'ini qidirib topolmadim. Oldinrog' bu qo'shig'ni ko'rgandim, bu qo'shig' tanqidli bo'gani uchun olib tashlandimi saytdan? Lekin ochig'i Ozodbek Nazarbekov ijrosidan ko'ra Bahrom Nazarov ijrosi zo'r chiqqan. Iloji bo'sa Bahrom Nazarov ijrosidagi Lola taronasini qayta saytga qo'yila.

12 Ulugbek   (16-Янв-2015 13:43) [Материал]
yaxshi taqdirlab ham turish kerak. hamma qarab otiribdi samandar rasm chizib otitibdi, jahongir poziljonovga kastyum shim bomapti yoki ulani qizil shim va maykada korishga organib qolganmikimmiz yana bilmadim.

13 UzProJoMik   (16-Янв-2015 14:24) [Материал]
uz shou biznes deganda faqat chegarada shular qolgandek goyo

14 Dilshod   (16-Янв-2015 14:39) [Материал]
Бу санатмаску!

15 Dilshod   (16-Янв-2015 14:42) [Материал]
Лекин Лола хаммадан чиройли,

17 Лайло   (16-Янв-2015 15:54) [Материал]
Еду Бобир Боббомурод жойи эмас

18 Отахон   (16-Янв-2015 20:01) [Материал]
Сад Афсуски......Озода S,Фируза Ж,Юлдуз.У.Шу Гузал овозли Аёл хонандаларни куролмадилар?Ха майли,шунча кунлар утди,энди бу кунлар хам утади(Омар Хайём айтганидек),Лекин Бази бир Номардлар Номардлигича колади.(Бургут кафасда булса хаму Бургут серавно) Биз бу Хонандаларни Хурмат киламиз ва кайта кайта кушикларини тинглаймиз,катта булса хам!

19 Aboosar1991   (17-Янв-2015 02:43) [Материал]
11 1212 (Кеча 11:59)

Bu yerda B. Bobomurod yo'q-ku!!! Kozim Qayumovku bu
odam siz adashyabsiz!!!

Гулсанамни ёнидаги ким булмаса?

..... ...

Sizdan uzr so'rayman, nahot tanimasangiz bu odamni axir bu Kozim Qayumovku!!!

B. Bobomurod umuman boshqa odam!!! Buni saytdagi userlar ham tasdiqlashi mumkin!!!

20 sanjar   (18-Янв-2015 00:28) [Материал]
Samandar Xamrokulovni xam kongli uksinmasin deyishipti-da , mayli u yaxshi bola lekin....

21 bek88   (18-Янв-2015 10:16) [Материал]
uzbek sanati yana rivojlanib boraversin.

22 Royal   (18-Янв-2015 11:06) [Материал]
eskilardan hech kim munosib bomaptimi ?

23 jarariq997   (19-Янв-2015 21:41) [Материал]
Яхшилаб карасела Азим муллахоновни ёнида Жет ли утирибди.

Козим каюмов

24 Zulkajon   (21-Янв-2015 00:04) [Материал]
shu pullarni xayrli ishlarga bersada, uzi hamma pul sanatkorda busa

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!