Ўзбекнаво тақдирлади ва жазолади. Yangiliklar
Ўзбекнаво тақдирлади ва жазолади.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

  

 11 октябр куни  соат 13:00 да "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тарафидан катта мажлис ташкил этилди. Ушбу йиғилишга рўйхатда маълум қилинишича, таклиф этилганлар 78 та  санъат олами вакиллари ва 10 га яқин эстрада гурухларини  ташкил   этди. 

Мажлисда кўринганлар орасида эса уларнинг кўпчилик қисмининг ўзлари бўлмасада, маъмурлари ташкил этди.


  Йиғилишда иштирок этганлардан Махмуд Намозов, Дилдора Ниёзова, Рухшона, Иззатилла Ибрагимов, Сайёра Қозиева, Дилсўз, Тамила, Элдидо гурухи, Ғиёс Бойтоев, Собиржон Мўминов, Анвар Ғаниев, Лола Ахмедова, Ёдгор Мирзажанов, Феруза Нодирова, Абдували Ражабов, Фирдавс Пазлетдинов, Умидахон, Шахноза Отабоева,  Даврон Эргашев, Илхом Фармонов,  Ботир Қодиров, Умид Шахобов, Мирабзал Хусанов, Тохир Усмонов, Умар Шамсиев, "Давр” гурухи ва бошқаларни, хамда уларнинг маъмурларини  кўриш мумкин эди.




   Мажлиснинг илк ва энг мухим мавзуси хозирда давом этаётган Миллий бойлигимиз бўлмиш, пахта мавсумидаги санъат вакилларининг иштироки хақида бўлди.  "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси рахбари томонидан  пахта мавсумида хонандаларнинг иштироки ўта мухимлиги,  пахтароклар учун кўрсатилиши керак бўлган маданий хордиқ қанчалик зарурлиги, ва бунда  санъат вакиллари учун бироз қулайлик бўлиши учун эндиликда хонандаларнинг вақти ва имкониятига қараб рўйхат тузилиши хақида айтиб ўтилди. Алоҳида эътироф этиб эса, бу юкланган вазифаларни бажаришдан қочиб юрган бир нечта хонандалардан ва янги ташкил этилган гурухлардан хам борлиги хақида  айтилди.



Мисол тариқасида эса, Жасур Умировни келтириб, "Ўзи Ўзбекистон мустақиллиги байрами сабабли яқиндагина қайтариб берилган лицензияси,  биз берган вазифаларни бажармай, ўзини касал деб баҳоналар қилгани учун яна қайтариб олинди”, ─ деди ва унинг "Маша” қўшиғи хақида ўзининг танқидий фикрларини баён этди.


    Йиғилиш давомида, яқинда ташкил этилиши кутилаётган "Сафар муборак, пахтакорлар” концерт дастурига  қатнашиш учун мавзуга оид яхши қўшиқлар ёзиш ва ўз қўшиқларини  тақдим этишлари кераклиги хақида айтилди   ва Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кунига, конституцияга оид, конституцияда келтириб ўтилган мавзуларга тегишли, ушбу байрамга бағишланган қўшиқларни хам яратиш таклифи киритилди.



   Пахта мавсумида эса доимий ва фаол қатнашганлар эса махсус совғалар билан тақдирланишди. Тақдирланганлар рўйхатидан Озодбек Назарбеков, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, полковник Шухрат Дадажонов, Сайёра Қозиева, Дилсўз, Тамила, Хуршида Жўраева, Сурхон гурухи, Ширин Маматова, Севара Дониёрова, Мақсуд Жабборов, Дилфуза Қобилова, Дурдона гурухи қизлари ва бошқалар жой олишди.


   Ушбу йиғилишда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2013 йилдаги стипендиантлари хам эълон қилиниб, карточкада мавжуд маблағи билан тақдирландилар. Улар: Гуласал Абдуллаева, Акмал Ибодов ва Ирода Юсуповалар бўлишди.




      Йиғилиш сўнггида санъат вакилларидан фикрлар ва таклифлар кутиб қолиниши эслатилиб, яхши кайфиятда йиғилиш якунига етказилди. 


Репортажни "Сайёд-медиа" маркази пиар ва реклама бўлими рахбари Шахло Қодирова тайёрлади.

Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази фотографи Абдурахмон Содиқов.

12-Окт-2013 06:08
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Uzbeknavo
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 RANOSHKA   (12-Окт-2013 06:28)
flowers Ijodlarida Omad

2 Your_Prince   (12-Окт-2013 08:42)
узи Жасур Умиров санъат оламида хеч ким билан дуст тутинмаган шекилли? Азгина давралага кушилиб юрса буларди...

3 Roshona94   (12-Окт-2013 09:11)
)))

4 Dadaxon   (12-Окт-2013 11:05)
Nima qipti Mashaga, shuncha asal choyu chaq chaqila turganda nega Jasurga yopishvolishdi. Jasur Umirov boshqa köpchli xonandalardan yaxshi ijod qiladi, özini yönalishi öz ovozi bor. Ana undan köra ög'rilarni zapretga tiq, özbek estradasi ög'ri bizni qöshqlarni ög'irlab yuradi diyishmaydimi chet eldagi qöshiqchla.

5 NATACHA_ATLAS   (12-Окт-2013 12:55)
Узбекнавода факат ёши катта кишилар ишларкан, улар ёшлар яратаётган кушикларни каерданам тушунсин. Жасур Умировни роса сазасини улдиришяпти. Лицензия олиб куйиш майнавозчиликка айланибдику!!!!!

6 alijon   (12-Окт-2013 14:23)
jasur umirovga nimaga noxaqlik qilishyapti.masha qo'shig'ini nimasi yomon ekan manimcha judaya zo'r qo'shiq.

7 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (12-Окт-2013 14:50)
Жасурвой, ишлар машамас, каша бўптику! менимча эстрада соҳасида ўзгача бурилиш ясаганлар қаторига ҳеч иккиланмай Умидаҳонни қўшиш мумкин. Умида, сизга муваффақият ҳамроҳ бўлсин!

8 Elton5555   (12-Окт-2013 16:02)
OZODA SAIDZODA NEGA ZAPRETDAN CHIQMAYAPDI. Har bir jazoning cheki bo'ladiku. Biz kutaverib charchab ketdik, ufff

9 Lazizbek   (12-Окт-2013 16:10)
Alisher Fayzga omad Sardor aka Alisher Fayzdan xam qiziqarli intiryular olinglar iltimos Sayyod.com
.

10 Billuram FK DavroN   (12-Окт-2013 18:17)
Nega Jasur akaga yopiwvoliwgan bula,ha kasal bulgan bulsa kelomagandirda.bahona qimagan.mawa quwigi esa zur ciqgan.gap suz y6q quwiqga.e nima bulganda ham qaytarib beriwadi baribir.Jasur akani litsenziyasini.kutamiz...

11 Zahriddin mansurga   (12-Окт-2013 18:43)
Oshna siz Alloudin Mansurni oglimasmisiz ? Shunchaki havasmi yoki....

12 newking   (12-Окт-2013 23:31)
masha qo'shig'i haqida maqola chiqqanida yaxshigina koment yozgandim, lekin admin chiqarmagandi. Yaxshilab ewitiyla o'zbek tilini ustidan vawe kulib tawaganku

13 uzigabek1920   (13-Окт-2013 12:03)
Сафармас Зафар муборак булса керак

14 Elmurod_D   (14-Окт-2013 00:22)
Eh.. Jasur_ omad.d.d.d.d.d.d!

15 Gulsum   (14-Окт-2013 06:38)
A yahshi chistka Pere..chistka bovoti shekili)))

16 ShuNQoR   (14-Окт-2013 08:38)
UmmoN *I m A disco new....rx......

17 Husniddin   (14-Окт-2013 10:08)
Boshqa davlatlarda ham bormikan Uzbeknavoga o'xshash tashkilot. Bulsayam birinchi navbatda fonogrammada kuylaydiganlarga lizenziya berish masalasinin o'ylab kurardi.

18 malu   (14-Окт-2013 10:59)
Vuaxxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxa:-)))))))))))))))))))))))))))))))))))) SAFAR muborakmush))))))))))))))))

19 Dinora_Golden_Girl   (15-Окт-2013 03:41)
Jasur Umirovga gap bo'lishi mumkin emas. Estrada olamiga o'zgacha uslub bilan kirib kelgan honanda...

Hech kimning yo'nalishiga o'xshamagan, yarq etib, ko'zga tashlanib dadil qadamlar ila estrada olamiga kirib kelgan honanda.

O'zbeknavo UYAT sizlarga!!! Iroda Yusupova nima qip qo'yiptiki taqdirlab tashadila...?!!! Uni taqdirlash o'rniga Ozodani chiqarila!!! Xalq sog'ingan axir!!!

20 Икром   (15-Окт-2013 13:01)
Узбекнаво боракан Саъатимиз кафасда колади чунки санат улчаб булмайдиган ва назорат чегаралари йук булган маданий бойликдир, а ижодни "Заказ Сомиса" билан бошкариш гирт ахмокликдир. Хакийкий ижодкорлар Запретта бу узига хос унвон десакхам булади, а лицензия бу фикирлаш доираси рамкадан чикмайдиган ижодкорлар учундир. Азаг чет мамлакатларидахам шундай "Узбекнаво" каби оммани фикрини бошкарадиган цензура ташкилотлари булганида биз хозир Элтон Джонс, Риана, Леди Гага ва хамма рок группаларидан махрум булардик хуллас кенгрок фикир юритинг .... Бу хаммаси менинг шахсий фикрим

21 Rustam xaliyarov   (15-Окт-2013 23:10)
MAN VASHE XAYRONMAN OZB NI NOMER1 QOSHIQCHISI UMMON GURUHI QANI XAQIQIY ISTEDOD EGALARI AYNI OSHALAR ULARGA QABCHA KOP MUKUFOT BERSA KAMLIK QILIADI 
         ODAMLAR PULNI KETIDAN QUVMAY XAQIQIY ISTEDOD IZIDAN QUVING BU 
SANAT OLAMIDA AYYOLLARIMIZ JUDA KOPAYIB KETDI LEKIN BIRMA BIR CHIQARIB TASHLASA XAM BOLARDI BARIBIR KUYLOLAYAPTI

22 Malika_95   (16-Окт-2013 01:32)
ula kanserti orniga paxta teriwligiyam keregidi

23 ZAFAR   (22-Окт-2013 23:36)
specool

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0