02:39 "Ўзбекнаво" рахбари лавозимидан озод этилди... | |
21 февраль жума куни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори Азамат Хайдаров расман бу лавозимдан бўшади. Шу куни у мусиқий мактабдаги "мастер-класс" тадбири бошида бўлдию, аммо охиригача қатнаша олмади... чақириб қолинди. Шу тариқа унинг ишдан бўшаш аризасига қўл қўйилгани маълум бўлди. Ўз хохиши билан! Шоу-бизнесда 7 йилдан буён бўлсам, ўзим учун "Ўзбекнаво" эстрадаси бирлашмасини Фурқат ака, Музаффар, Одил ва Азамат ака кабилар билан кашф этганман. Уларнинг санъат оламидаги сайъи харакатлари, тадбирларию ва ажойиб лойихалари билан албатта. Шулар қаторида "Марди майдон" жонли ижродаги қўшиқлар фестивали лойихаси хам айнан Азамат Хайдаров рахбарлигида ўтказиб келинаётган ва санъат оламида мухим роль ўйнай олган, фонограммадан жонли ижродаги қўшиқларга ўтиш даврининг асосий сабабчиси бўла олганди. Бугунги кунга келиб, юз фоизли жонли ижродаги яккахон концертларининг кўпайишига хам айнан шу лойиха сабабчи бўлди. Бугун мазкур хабарни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасидан аниқлаштирганимда, улар хабарни ростлигини тасдиқлашди. Аммо сабаблари хақида...доимгидек жимлик. Ўзлари хам билишмас экан. Ишонмайману, бироқ буни менимча энди унчалик фарқи хам бўлмаса керак. Катта креслоларнинг қучоғи қанчалик ёқимли бўлмасин, унинг бевафолиги хам шунчалик ёқимсиз бўлган хақиқат. Кимлардан қолмас мансаб, мавқе... Асосийси, бу вақт ичида ким қандай номда турди ва ўз рахбарлигини қай тарзда оқлади? Азамат Хайдаров бу мансабдаги рахбарлигини аъло даражада ўтади деб хисоблайман. Турли мавзулардаги учрашувлар, санъат ривожи ва ундаги иллатларни бартараф этиш устидаги профилактик сухбат ва мажлислар, шунингдек , мана шу, унинг лавозимидан бўшаган санасидаги ўзи охиригача қатнаша олмаган "мастер-класс" тадбири хам шулар жумласидан. Лойиха ва тадбирлар хамиша "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасини борлиги, нафақат мавжудлиги балки, унинг санъат оламидаги равнақи устидаги харакату назоратини сездириб турди. Бу кимга ёқди кимга эса йўқ, уларда қанчалик камчиликлар бўлди ё бўлмади, булар энди иккинчи даражадаги ва унчалик мухим бўлмаган нарсалар. Асосийси қилинди! Қилинганида хам хўжакўрсинга эмас, сидқидилдан, буни эса хечким инкор эта олмайди. Хаммамиз бу тадбирларда қатнашиб бевосита гувохи бўлиб келдик. Фаолият даврида санъат оламидагиларга муносабати хам алохида хурматга сазовор бўлган, журналистми бошқами фикр алишиб турган. Лойиқларни эса хамиша тақдирлаб, рағбатлантириб келди. Қаттиққўллик бор жойда интизом мавжуд! Шахар бедарвоза эмас ва айниқса санъат оламида қаттиқроқ турмасанг, ёппасига лозим иштонидан , то либослар эволюцияси натижасида ингичкалашиб кетган турсигигача бошига ёпинчиқ қилиб оладиган артистлар эса хамиша етарли сонни ташкил этади. Азамат Хайдаров бошчилик даврида қаттиққўллик сезиларли даражада бўлди. Аксарият лойиқлар тарбияланиб турилди. Сўнгги пайитлар ўзгаришлардан хайратланмайдиган даражага етдик. Шоуси кўп бўляптию, ишқилиб интихосидаги натижалар ижобий бўлса бўлгани дейсан гохо... Юқорида айтганимдек, қаттиққўллик давр талаби, бўлмаса энг азиз бўлган тинчликдан айрилиб қолиш мумкин, тв-ни томоша қилсанг буни гувохи бўлсан... Азамат Хайдаровга хам нисбатан қаттиққўллик бўлгандир, буниси ва сабаблари бизга қоронғу, шундай бўлган тақдирда хам, демак бекорга эмасдир. Юқорида айтганимдек, шахар бедарвоза эмас, хар бир рахбарни тепасида рахбарияти бор ва у қарорларга аралашишга хам, тахлил қилишгаям хаққимиз йўқ.
Твиттерда бир одам Азамат Хайдаровни кетишини "Энди запретдагиларни қайтиши мумкин" деган фикри билан изохлади. Ох соддалик қурсин... Кошки Эстрада бирлашмаси деган ташкилотнинг ваколати шу қадар деб билинган бўлса? Кошки у кўп нарсани хал қилса? "Ўзбекнаво"нинг нари борса, энг катта жазоси бу вақтинчалик лицензиясини тўхтатиб туришдек жазо холос. "Запрет"лар тамғаси уларни қўлида бўлмаган!
Хуллас, бир мен хурмат қилган инсонлардан бири маслахат берганидек, жудаям эмоцияга берилиб кетмайман дедиму, аммо иложиси бўлмади. Бўлишим шу, аммо имкон қадар унинг маслахатига амал қилган холда фикрларимни билдирдим (деб ўйлайман). Азамат Хайдаровни (мабодо) қандайдир бир айб иши бўлса бордир, ва уни қай даражада катталигини билмадиму, аммо ўзининг рахбарлик давридаги қилган ишлари ва натижалари олдида улар хеч нарса эмас деб хисоблайман! Азамат Хайдаровга келгуси ишлари ва (ёки) карьерасида омад тилайман. Кейинги янги рахбар эса ундан аъло бўлса бўлсинки, аммо кам эмас! Зеро бу курсининг маъсулияти халқнинг юзи бўлган маданиятига таъсири катта! Демакки, маъсулият хам шу қадар бўлсин!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 10359 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |