23:08 Ўзбекнаво эстрада бирлашмасидан Мастер класс! | |
ВИДЕО: "Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини
таъминлаш, Президентимиз рахнамолигида мамлакатимизда миллий эстрада санъатини
ривожлантириши борасида амалга
оширилаётган улкан ва ҳайрли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида
бугун 21 февраль куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси президентининг 2008
йил 8 июль "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий - техник базасини
мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга
мўлжалланган Давлат дастури
тўғрисида”ги ПҚ-910-сон қарорига асосан
янгитдан қурилиб, фойдаланишга топширилган Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 8
сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан
таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида "Ватанни мадҳ этайлик!” мавзусида
ижодий учрашув ва мастер-класс ўтказилди. Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Абдуғани Холбеков, Чилонзор тумани хокими, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси жамоаси, артистлардан Озодбек
Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Зиёда, Малика Эгамбердиева,
Умидахон, Амира Алибекова, Тамила, Рухшона ЭлДиДо ва Шод
гурухлари, Самандар Хамроқулов, Сарбон гурухи, Алишер Рўзметов ва бошқалар
қатнашишди. Тадбирнинг биринчи қисмида мактаб ўқувчилари билан мастер - класслар ўтказилди. Мастер класс мактабнинг ўқув хоналарида ўтказилди.
Унда Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Умидахон, ЭлДиДо гурухи, Сарбон
гурухи, Алишер Рўзметов ва Зиёда болалар билан биргаликда қўшиқ айтишди ва
болаларга керакли бўлган маслахатларни бериб ўтишди. Мастер класс дарсларидан сўнг тадбирнинг иккинчи қисмида мактаб ўқувчилари ва эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури тақдим этилди. Бошловчилар Анвар Тожиев ва ушбу мактаб ўқувчиси Диана Ружевская сахнага чиқиб аввалига тадбир ва мактаб хақида маълумотлар бериб ўтишди. Сўнг тадбирни очиб бериш учун сахнага Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси рахбар ўринбосари Музаффар Акрамов таклиф этилди. Концерт дастуридаги илк чиқиш Малика Эгамбердиева ва ушбу мактабнинг 2
синф ўқувчиси Назокат Астанова томонида бўлди ва улар "Ўрик гуллаганда”
қўшиғини куйлашди. Кейинги учта чиқиш мактаб
ўқувчилари томонидан бўлди, "Тановар” халқ мусиқаси, "Yiruma” - Весенный дождь” ва "Доира” мусиқаларини жонли
тарзда мусиқий асбоблар ёрдамида ижро этиб беришди. Қолган қўшиқлар эса негадир фонограмма ёрдамида ижро этилди. Мана шу
ердан бир бошидан мени қийнаган муаммога эътиборни қаратсак... Тадбирнинг яхши тарафлари, табиийки, шу тадбирнинг уюштирилиши,
болаларнинг мусиқий билимига бўлаётган эътибор ва хоказо. Концерт дастурида Зиёда, Умидахон, Гулсанам Мамазоитова ва Озодбек
Назарбековлар қатнашишган бўлса, биламизки айнан шу ижодкорлар жонли ижрода
бемалол куйлай олишади. Лекин бу тадбирда фонограмма орқали куйлашди. Мастер класс яхши хамки жонли
бўлди. Мактабда мусиқадан билим олаётган болалар учун "зўр” тарбия! Тайёр
мусиқани қўйиб беришдию, у хатто ўша қўшиқчининг овози билан қўшиқ куйлади. Кулгулик
холат! Тадбирни очилишидаги бир гап ёдимга тушди: "ушбу даргохда таълим
олаётган ёшларни рухан қўллаб қувватлаш мақсадида...” Рухан қўллаб қувватлаш
хам фонограмма ёрдамидамикин?))) Қизиқде))) Ўша ерда тарбия олаётган ёшлар билмайди деб ўйлашадими фонограммани?
Синф хоналарида мастер класс вақтида улар хам жонли куйлашдику! Бундай
тадбирларда фонограмма бўлса, унда Истиқлол санъат саройидаги концертларни
фонограммаси учун рахмат хам айтаверсак бўларкан! Билмадим.. бундай тадбирларда фонограммага умуман жой бўлмаслиги керак!
Шахсий фикр! Тадбир сўнггида Озодбек Назабеков ва
Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси рахбар ўринбосари Музаффар Акрамов сахнага таклиф
этилиб, эстрада хонандалари номидан 8 - сонли
мусиқа мактабига энг замонавий компьютер
ва принтер совға тариқасида топширилди. "Ватанни мадх этайлик” мавзусидаги ижодий
учрашув дастури Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков хамда мусиқа ва
санъат мактабининг ўқувчилари ижросидаги "Ўзбекистон боласи” номли қўшиғи фонограмма
орқали оғизлар қимирлатилиб, якун ясалди. (Узр, фонограмма орқали ИЖРО қилинди дея олмаймиз, мантиқан нотўғри гап бу, умуман нотўғри) Фото: Абдурахмон Содиқов Репортаж: Шахло Қодирова
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10443 |
Чоп этди: writer
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 10 | ||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |