18 апрель куни "Бирровчи" хайрия гастролёрларимиз Фарғонадан Қўқонга йўл олишгани сабаби, хайрия футбол ва концерти Фарғонада эмас, Қўқон стадионида бўлиб ўтиши билан боғлиқ бўлди.
Ёмғир жалага айланиб улгурди. Бирровчилар 1:0 хисобида Қўқон "Келажак овози"чилари устидан ғалаба қозонишди ва бу ғалаба гол урган Салмон шарофати билан бўлди. Молодец кикбоксер, энди футболист хамсиз!)
Бу вақтда тинмаётган ёмғир остидаги концерт дастурида Отабек Мухаммадзохид, Али Отажонов, Шахноз, Феруза Жуманиёзова ва Манго, Зарба, Сахро, Арсенал гурухлари иштирок этишди.
Кечки пайт Қўқон хокими номидан гастролерларимизга банкет уюштирилиб, хар бир иштирокчига ДВД аппарати совға қилинди.
Сайтимиз учун махсус Қўқондан Шахноз репортажи.