08:45 "UzStar" лойихаси кастингига саралаш | |
30-октябрь соат 14:00дан бошлаб Озоданинг "UzStar" лойихасининг хайъат аъзолари билан кастинги суратга олинади ва унга қадар саралаш кастингидан ўтганларгина ўз омадини синаш учун 30-октябрьдаги хайъат аъзолари билан ўтадиган лойиха кастингига киритилади.
28-октябрь чоршанба куни соат 18:00дан то 22:00гача Тошкент ва Тошкент вилояти учун саралаш босқичи кастинги бўлиб ўтади. Ундан ўтганлар 30-октябрьдаги хайъат аъзолари билан ўтадиган "UzStar"нинг кастинг суратга олиш сонига таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар +99894 695-21-21 рақами билан боғланилсин.
Эслатиб ўтамиз: Хонандалик бўйича ушбу лойихада 6 ёшдан 60 ёшгача одамлар Республика миқёсида қатнашиш имкони мавжуд. Жорий йилнинг октябридан бошланадиган шоу кастинги Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Хоразмда хам бўлиб ўтади. Албатта унда Озода хам иштирок этади! Танлаб олинган 10 иқтидори билан лойиха сифатида махсус дастур асосида ижод жараёни олиб борилади. Сараланиб олиб қолинган 3 иқтидор сохибига профессионал студияда муаллифлик қўшиқларидан ташкил топган мусиқий альбом ёзиб бериш имкони хамда 1 ўрин сохибини эса Озоданинг лойихаси сифатида эълон қилиб, спутник телеканалларида клиплари ротациясигача промо қилиниши ваъда қилинмоқда. | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5581 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |