Сайт фанфоруми рахбариятидан Шахло Қодирова ва фанфорум ВИП аъзоси Нодира Махмудовалардан талабларга биноан Sayyodнинг энг ноанъанавий тарзда кечган тўйидан репортаж
Ташриф буюрган ва хизматда бўлган машхурлар: Адиз Ражабов, Али Отажонов, Илхом Мий Арма, Амира Алибекова, Тамила, Фаррух Соипов, Шохжахон Жўраев, Сардор Рахимхон, Каниза, Якзон, Озода Саидзода, Нилу Барби, Динейра, Шохруххон, Шахзода, Рустам Саъдиев, Шербек Шодиев, УзбекНЕОчилар, Юлдуз Ибрагимовна Усмонова, Салмон, Шахноз ва бошқалар...
-Куёв навкарда, Али Отажонов ғоясига биноан келин уйига, махалла кўчасидан йигитлар баралла "Ёр ёр"ни куйлаб келишди.
-Бунақаси хам бўлмаган: Келин куёвни машинасида рульда аёл хонанда! Ўзбекистонда ягона нусхада бўлган Мерседеснинг спорт турида ёш оилани Нилу Барби олиб юрди))) Бунақаси хали кузатилмаган.
"Majeur” ресторани узгача нафис декорация билан безатилган. Хаммаси уз урнида, Шахсан менга жуда ёкди. Келин куёв кириши ва чиқишида ўзига хос турли рангдаги оловли фейрверк "оловланади".
Гуллар, Шамчалар, мушаклар ва албатта Келин – Куёв учун безатилган махсус жой. Хаммаси рестораннинг тўқ қизил рангига мослашган, тўқ қизил ва оқ рангда безалган, гуллардан тортиб матоларгача.
Бу безак хонанда Шахноздан совға тариқасида қилинганлиги шу куни маълум бўлди. Сайтимиз жамоаси сал эртароқ келганида, безатувчилар билан биргаликда Шахноз ўзи хам қарашиб юрганди... Қойил, хақиқий сидқидилдан дўстона муносабат. Санъат оламидаги Шахнознинг одамгарчилиги хеч кимга сир эмас.
Соат 18 00 дан мехмонлар кела бошлашди.
Хамма тўйлардан фарқли бу кечада Келин – Куёвни Али Отажонов ўзининг «Келинчак» номли қўшиғи билан кутиб олди. Бу қўшиқнинг матни айнан Sayyod-Сардор Камиловга тегишли экани хеч кимга сир эмас)
Келин куёв зал ўртасига келганидан кейин қўшиқ тугади, ва негадир келин куёв жойларига ўтиришга шошишмади. Шунда, даврани очиб бераётган актер Адиз Ражабов, 12 октябрь Сардорнинг волидаси Дилором опанинг хам таваллуд айёми бўлгани сабабли, аввал келин куёв онани табриклашларини айтиб, Дилором опани таклиф қилиб, келин куёв гул тақдим этишди.
Кейин эса Адиз келин куёвни ўзи уларнинг жойларигача кузатиб қўйиб, висол оқшомини энди бошласа бўлади дея эълон қилди.
Кеча давомида барча иштирок этган машхурлар аввал Сардорнинг онасини табриклаб, кейин келин куёвни табриклашди.
Келинчакдан кейинги тарона, Амира Алибекованинг «Нажотимсан» қўшиғи бу висол оқшомига энг мос келган қўшиқ деб билдим. Қўшиқнинг табиати ўзгача туюлди. Бу кўшиқнинг сўзлари хам айнан Sayyod-Сардор Камиловга тегишли. Билишимча, сўзларидаги маъно айнан Сардор хаётидан келинга аталган сўзлар бўлиб чиққан..
Кечани ўз қўшиқлари билан Тамила давом эттирди… Бу орада рақс тушиш учун махсус жой секин аста одамларга тўла бошлади. Тамиладан сўнг актер Фаррух Соипов табриклаб, "Hurt" ва яна бир французча қўшиқни куйлади. Бу қўшиқлар айнан Сардорга хуш келиши сабаб ижро этилди.
Куйлашни Сардор Рахимхон, Илхом, Шохжахон Жўраевлар давом эттирдилар.
Шохжахон Жўраев, табрикни айтиб, қўшиқлари жонли бўлишини маълум қилди.)) Сардорнинг исми тарихини ошкор этаркан, отаси Шерали Жўраев "Сардорингман" қўшиғини куйлаган ва у бир зумда хит бўлган даврлар , шу қўшиқдан илхомланиб Сардор деб номлашган экан. Шундан кейин отаси Шерали Жўраев кела олмаганлиги, вилоятда хизматда эканлиги учун ўзи шу қўшиқни ижро қилиб берди.
Тўйдаги қадрли мехмонлардан бири Озода Саидзода бўлиб, синглиси Нилу билан Келинга гулдаста совға қилишиб , келин куёв билан анча пайт бирга ўтирди. Фақат негадур қўшиқ куйламай, фақатгина табрикларини изхор этиб, тилаклар билдириб чиқиб кетдилар. Оригинал тўйнинг, яна бир оригиналлиги шу табрик бўлди.
Орада Якзон, Каниза ва Динейра табриклаб, куйлашди.
Динера Манзиллар қўшиғини куйлаётган пайт, концерт дастурини утказиб, Шохруххон ўз Фан клуби билан етиб келди.
Улар Сардор Камиловга, унга совға қилишда анъанага айланиб бўлган юракчалар совға қилишди, бу сафар юракчалар хажми катта эди.
Шохруххон куйлашни бошлаши билан давра одамлар билан тўлди. Машхурлар хам рақсга берилишди.
Ундан сўнг Шахзода узининг бетакрор қўшиқлари билан кечани қизитишда давом этди. Бу орада Юлдуз Ибрагимовна Усмонованинг созандалари кириб, мусиқий асбобларни ўрнатишни бошлашди.
Айнан бу ташриф хамма учун катта совға бўлган ва кечанинг ўзига хослигини янада оширган ходиса бўлди десам, адашмайман. Уларнинг самимий ва «аччиқ» тилаклари барчанинг кўнглига етиб боргани аниқ. Айтиши бўйича хамма хам тўйларга боравермайдиган, лекин шу куни барча ишини йиғиштириб келган Юлдуз опа, журналист ва инсон сифатида Сардорга берилган таърифларидан ишқилиб сайтимиз рахбари талтайиб кетмасалар бўлгани.
Примадоннадан бундай тан олиш фикрлари кутилмаган бўлди, хатто Сардорни оналарини даврага чақирар эканлар "Бир кўрайчи шу болани ўзи ким туққанди, менга бу доим қизиқ бўлган" дея хазил билан Дилором опани таклиф қилдилар.
Қўшиқлар куйлай бошлаганларида ресторанда ўрнидан турмаган одам йўқ эди. Хамма рақсга тушиб кетти бирдан) Хатто Келин – Куёв хам чиқиб рақсга тушишди. Алохида эътироф этиб, «Сайёд учун бу қўшиқни куйламасам бўлмайди» деб, "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғининг мусиқаси янграганида, бутун йиғилганлар гулдурос қарсаклар билан қарши олишди
Юлдуз опа келин олдига келиб атрофдагилар билан давра тузиб, барчани шу қўшиққа тебратдилар. Хақиқий патриотик шоу бўлди. Кўзига ёш олган онахонларни хам кўрдик..
Кечани Салмон давомлади, кейин Шахноз ўз қўшиқларидан куйлаб, ўз тилак ва табрикларини билдирдилар.
Тортни келин куёв кесиб, фақатгина бир-бирларини сийлагач, гул отиш маросимини бошловчи Отабек эълон қилди.
Лекин куёв уни чақириб қулоғига бир нарса шипшигач, тўйнинг яна бир ноанъанавий ва кутилмаган онлари бошланди...яъни одатий турмушга чиқмаган қизларга эмас, уйланмаган бўйдоқ йигитлар ўртага таклиф қилинди.
Келин ва куёв биргаликда гулдастаси айнан буйдок йигитлар учун улоктиришди))) Жуда ажойиб) гулдастани фанфорумнинг энг бўйи баланд иштирокчиси Ғиёс тутиб олди.
Кеча қандай қўшиқ билан бошланган бўлса шундай қўшиқ билан якунланди: Али Отажоновнинг «Келинчак» таронаси. Айнан шу кушик остида Келин – Куёв бир оз сокин рақсда тебраниб, кечани тарк этишди.
Келин куёв ташқарига чиқиб кетгач ёр-ёр мусиқаси янграб уларни мошинагача кузатди...
Никох кечасини хам якунига етказдик) роппа роса соат 22:50да) ХАММАСИ ТАРТИБДА!!! 23гача хам бормади))
Кечада хизматда булган Sayyod.com Фан клуби йигитлари, продюссер ва эндиликда кўпроқ талаба Мурод Мадрахимов, продюсер Искандар Шукуров, Сайёд ёрдамчиси Азиз Ғаниев, ФанФорум рахбариятидан Камолиддинларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Шу куни келган санъат оламидаги барча санъаткорлар ва мехмонларга келин куёв ўз миннатдорчилигини маълум қилишади.
Шунингдек ажойиб дизайн учун Шахнозга, тўй миллий овози учун Шавкатга, оригинал хайдовчилик учун Нилуфар Нурсаидова (Нилу барбига), видеотасвир учун Али Отажоновга, навбатчилик учун Илхом Мий Арма ва унинг созандалар таркибига, куёв имиджи учун Нажотга, соч турмаги учун эса Якзонга))
Туйдан кизик хит парад:
Энг ноодатий ташриф: Озода Саидзода.
Энг шовқинли ташриф: Шохруххон ва унинг фанклуби
Энг аъло тилак ва кеча фишкаси : Юлдуз Усмонова!
Хиром айлаб, чочилиб-сочилиб ўйнашда хизмат курсатган раққос : Якзон (Лазги супер!)
Энг қувноқлар : Интизор Очилова ва Сайёра Рузикулова
Хизмат кўрсатган «Тавонхоначи»лар : Искандар ва Мурод Мадрахимов
Энг чаққон хизматчи: Иззат! (Молодец!)
Шахло, Нодира ва Иззат!
Никох кечасидан махсус репортажи билан Шахло Кодирова
(суратда Шахло Қодирова, Сайёра Рўзиқулова, Сарвар Зохидов, Интизор Очилова ва Нодира Махмудова)
ФОТОНИГОХ:
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Шерали Жураев Андижонда Муродакамикида хизматда еди. ЯГЗОНга гап йук кунглида кири йук инсон.
Туй ажойиб утибди. КЕЛИН КуёВ БАХТЛИ БУЛИЛАР
Ilhom Miy Arma, yagzon, Shahloopa, Salmon to'y xaqida Odnada gaplawamiz.
Kelin kuyov baxtli buliwsin. . .
Shirin shakar farzandlar nasib qilsin!!!
будьте счастливы
YANGRASIN YOR-YORLAR,
EY TOHIR ZUHROLAR.
SIZGA BAXT MUBORAK,
TO'YLAR MUBORAK!!!
linglar kelin kuyovlar kelasi yil beshik to'yini ftolarini ko'rish nasib etsin ILOXIM
Buydoqlar safi bittaga kamayibdi, buynizda endi olaxurjin :)))))
Bahtli buling kennayi bilan , shirindan shakar farzandlarni ota onasi bulilar.