Бош сахифа » 2015 » Сентябрь » 15 » Супрақоқди: Сардор Рахимхон-"Бодомгулим" клипи билан
03:46
Супрақоқди: Сардор Рахимхон-"Бодомгулим" клипи билан

 

Супрақоқдининг навбатдаги мехмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг "Бодомгулим" қўшиғига ишланган клип!

 

Супрақоқди кадр орти маълумоти:- 14-сентябрь куни эрталабдан Сардор Рахимхон бу клипни биз билан бўлишди, бироқ биз уни хаммадан кейину, бироқ батафсил ва албатта бошқалардан фарқли фикрларни жамлаган холда тақдим этиладиган оригинал "Супрақоқди" лойихасида чиқишини лозим кўрдик. 

Супра қоқилмай турган пайтидаги расмий маълумотлар: "Бодомгулим" қўшиғи шеъри Аҳад Қаюмники,  мусиқа ва аранжировкаси Учқун Шариповга тегишли.  Клипмейкер Наримон Султонхўжаев. Бош ролда Муниса Ризаева.  Клип ёзнинг энг жазирама пайтида Чор-су тарафидаги махаллада олинган. 
 

Сардор Рахимхоннинг "Супрақоқди" учун премьерадан сўнг берган маълумотлари:

-Премьерадан сўнг 99% одамнинг фикри ижобий бўлди. Клипларим хақида шу пайтгача фикр билдирмаганлар айниқса журналистлардан хам ижобий фикрлар эшитяпман. Қолган 1% эса танқид қилаётганлар хам бўлди, улар бундай клипга қандай рози бўлдингиз?-деганлар. Хардоим костюм шимда жиддий ва салобатли чиқардингиз, нима учун бундай клипда чиқдингиз деган фикрлар бор. Рости ўзим бу клипни бошида чиқармоқчи эмасдим, қандайдир жуда бир содда, оддий ва хамма айбларим кўриниб кетгандек туюлди. Кейин эса мени Муниса кўндирди, қайтанига мана шу тариқа халққа яқин бўлиб, оддий ва самимий бўлиб шу камчиликларингиз билан одамлар яхши кўрсин деб кўндирди. Шу фикрдан кейин ўзимга хам ёқа бошлади. 

Қўшиқ тарихи:

Аслида қўшиқ "Бодомгулим" эмас Мунисага аталиб куйланиши керак эди, асли "Жамилахоним ёмонлар" хам "Мунисахоним ёмонлар" сифатида бўлиши керак эдию, бир иккта хонандалар Муниса тўғрисида куйлаб қўйишибди. Лекин "Бодомгулим" деб номлангани билан клипга Мунисни олиб чиқдик. 

Клип жараёни:

Муниса билан ишлаш зўр, маза, унда комплекс йўқ, чегараси йўқ, бир нарсалар қилиш, таваккал қилишдан қўрқмайди. Шу учунам бош рольга Мунис танланганди. Ижодий тандемда зўр чиқишиб ишладик. Униям клипида чиққанимда худди шунақа маза қилиб ижод қилгандик. 

Бошқа ролларда:

-Чойхонадаги йигитлар таниш-билишлар, орасида оддий актерлар хам бор. Суратга олиш гурухидан шогирдлар хам бор. Чоллардан ўртадаги оқ сочлигиси клипмейкер Наримонни буваси бўлади. Қолганлари массовкалар ва клипларда чиқиб юрадиган қариялар. Шунингдек КомедиУз йигитлари хам роль ижро қилишган.  Яна Хамза театри актер ва актрисалари хам иштирок этишган. 

 

 "Супрақоқди" лойихаси хулосаси:  Сардор Рахимхоннинг "Бодомгулим" қўшиғига ишланган клипни нафақат куз мавсумининг балки йилнинг энг кайфиятбоп клипи саналишига лойиқ деб хисоблайман. 

 

Ижобий хиссиёт тақдим этадиган мазкур клипдаги фишкалар хечкимни бефарқ қолдирмаса керак. Болакайлар билан кўчадаги флешмоб сифат сахналаштирилган рақслар, чолларнинг жўр бўлишию даврнинг энг долзарб бефарқлиги бўлмиш йиғилишлардаги одамларнинг телефон аппаратларидан бош кўтармасликлари қизиқ тарзда клипдан жой олган. Чойхонада хам  йиғилинганда  бирор муддат хамма жим бўлиб телефонига кириб кетиши  сахнасидан аксарият йигитлар кулиб юбориши тайин). Клипмейкер Наримон ўзи суратга оладиган клипларда кўринарди, бу клипда кўринмагани хайрон қолдиргандию...гап буёқда экан, ўзи бўлмаса хам буваси чиқибди) Демак стилистика бузилмаган хисоби)

 

Муниса Ризаева хардоимгидек актрисаликни бу клипда хам  маромига етказиб ижро қилган. 

 

Яна бир қизиқ фишка бу келин тарафни орқадаги фонлар билан  хазиломуз  тасвирланиши)) Супер!)

 

Сардор Рахимхон куйлаётганидаги нолалар пайтида хамма хайратланиб унга қараб қолиши унинг вокал тарафлама ривожланаётганига хам бир шама бўлса керак а?)

Хуллас клип зўр!  Қўшиқни мусиқасидан то динамикасигача  жонлантириб бера олган.  Эфирда айланишни бошласа кўрасиз, фарзанди борлар болаларини экран олдидан силжита олмаса керак. 

Очиғи, менга жуда ёқди ва клипни кўриб Сардор Рахимхонга телеграмдан ёзиб уни табрикладим.

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Клипни сифатли турини кўчирмоқ 182мб 

 

Клипни мобил турини кўчирмоқ  22мб

 

 

"Супрақоқди" лойихаси хақида: Сайтимизда премьерага оид янги оригинал лойиха:  Хамма ерда биринчилик бу оддийлик...аммо қизиғичи? Ишонаверинг биринчи премьера қаёқдаю сўнггисичи? Премьерадан сўнг сўнгги премьерада биз премьера пайтидаги одамлар фикри билан ва албатта хонанданинг премьерани кутиб олишгани билан боғлиқ фикрлари. Шунингдек қўшиқ премьераси билан боғлиқ кадр ортидаги маълумотлар. СУПРАҚОҚДИ: Хаммада биринчи, бизда эса асосийси-ХОТИМА! Хамма бу хамма, хаммада бирдек бу оддий!)) Бизда эса ўзгача, янгича ва оригинал-супрани қоқибла ташлаймиз)) 
 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 10088 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: supraqoqdi, Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Ilhom   (15-Сен-2015 08:13) [Материал]
Klipga gap yoq! Juda komedik chiqgan odam umuman zerimidi! Munisani qobilyati bordee! Banana juda ajoyib))) banana-na-na-na)))

2 samiya97   (15-Сен-2015 09:14) [Материал]
Munisa babr eeeen zòrideee undakasi yòòò

3 кароль   (15-Сен-2015 09:19) [Материал]
gap yoq rosa kongil kotaradigan bolibdi kayfiyatim yoq edi endi 100 % klipga gap yoq

4 малвина   (15-Сен-2015 09:26) [Материал]
манга жудаям йоқти эрталаб му5 да кўрип онам бн роса маза қилип кулиб кўрдик МУНИСА РИЗАЕВАГА гапйўқ клип зўр омад flowers heart hello

5 Said Alixan   (15-Сен-2015 09:44) [Материал]
Klip zo'r chiqibti ! !! !!!

6 Гули   (15-Сен-2015 09:51) [Материал]
Яхши чикибди клип.Сардор Рахимхонниннг ижодларига омад тилайман!

7 knazarbekov   (15-Сен-2015 13:55) [Материал]
Чойхонадаги телефонли боллар кисми - основана на реальных событиях!

8 woira   (15-Сен-2015 16:16) [Материал]
Gap yoq!

9 Отабек   (15-Сен-2015 17:53) [Материал]
Мана шунака кушик ва клипларни ишлашда доим омад

10 гага   (15-Сен-2015 17:54) [Материал]
+5 ажойиб гап булиши мумкин эмас шунака ажойиб кушик ва клиплар купайсин

11 Malika   (15-Сен-2015 19:40) [Материал]
Banana))

12 Ilhom   (15-Сен-2015 21:56) [Материал]
Qancha ko‘rsa ham zerikmidide

13 wurausmanova   (16-Сен-2015 07:28) [Материал]
Davr talabiga mos,zamonaviy chiqibdi.Tabriklar!!!

14 ФЕРУЗ   (16-Сен-2015 11:46) [Материал]
СУПЕР!!!

15 amina   (16-Сен-2015 21:36) [Материал]
супер сардор гап йугу буларкану хакикий халкона

16 Saisha   (18-Сен-2015 20:06) [Материал]
oxoxo zorku nastroeniya beradigan klip! bolla oynasayam qolidi telda kozi ))))

17 Sitora4049   (25-Сен-2015 20:45) [Материал]
Bu kilipi endi kurdim.kilip zur chiqipti manga yoqti judayam.Sardor aka bn Munisga omad tiliyman.Ikkalovlariyam yaxwi rol uynawgan

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!