Бошқа қўшиқнинг клипи "Санамжон"га қўйилди. Супрақоқди MP3|Video
Бошқа қўшиқнинг клипи

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

12-октябрь куни Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг "Санамжон" қўшиғига ишланган клипи премьераси бўлиб ўтди. 

Бу клипни шунчаки премьера сифатида эмас,  барча премьералардан кейин фикрлар билан танишган холда ва албатта чуқурроқ маълумотларни тақдим этадиган "Супрақоқди" лойихамизда намойиш қилишни лозим топтик.

 

 

Клипни томоша қила туриб қандайдир фильмга саундтрек деб ўйлайсиз. Мини бадиий фильмдек...  Рахимхоннинг клипларидаги бош роллардаги доимий актриса Асал Шодиева билан биргаликда бу сафарги клипда  яна бир жудаям  иқтидорли актер Бобур Йўлдошев иштирок этиб, уларнинг ижроси томошабинни албатта бефарқ қолдирмайди. 

Премьерадан сўнгги фикрларни ижтимоий тармоқларда кузатар эканмиз мухлисларнинг фақат ижобий фикрига кўзимиз тушади.

 

 

Сардор Рахимхон:- Ижодим тарихида хечам бўлмаган иш бўлди, яъни аслида бу клип "Азизам" деган қўшиғимга суратга олинганди ва "Санамжон"га эса Дониёр Хафизов ва Юлдуз Ражабовалар ижросида  бошқа клип суратга олаётгандик. Режиссер Дилмурод Агзамовдан бир фикр чиқиб қолди. Шу "Азизам"га суратга олинган сюжет лавхалари "Санамжон"га тўғри келяпти битта кўринг деб "Азизам" клипидаги қўшиқни ўчириб ундаги лавхаларга "Санамжон" қўшиғини қўйганида рости хам бир-бирига жуда мос келди. Шу тариқа "Азизам"га олинган клип "Санамжон"га бўлиб кетди. 

 Клип премьера бўлганига кўп вақт ўтмаган бўлсада фақат яхши фикрлар эшитмоқдаман.  Клипда ёмон нарсани ўзи хам йўқ, 

 

 

Нима учун яна Асал Шодиева бош рольда?

Сардор Рахимхон:-Чунки, Асал мени қадрдон синглим, ўз ишини устаси ва махоратли актриса. Яна Асални клипларимдаги иштироки кўпинча менга омад олиб келган, шунинг учун хам Асал Шодиева. 

 

 

Клипдан нимани етказмоқчи бўлдингиз?

Сардор Рахимхон: -Мухаббат керак бўлса хасталикларни хам енга олади деган тушунчани. Мухаббатни кучи чексиз ва у айниқса оила саломатлигини сақлайди  деган нарсани етказмоқчи бўлдик. Қизи ва аёлининг мухаббати билан йигит оёққа туриб хаётга қайтганини кўрсатмоқчи бўлдик. 

 

Ютубда томоша қилмоқ

 

Майтуб тасиксда томоша

 

Клипни тасиксдан кўчирмоқ 153мб

 

Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 19мб 

 

 

13-Окт-2015 05:35
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : supraqoqdi, Sardor Rahimhon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 wurausmanova   (13-Окт-2015 06:22)
Gap yoq!!!

2 Sitora4049   (13-Окт-2015 07:36)
Kilip juda yaxwi chiqipti Sardor Raximxonga omad ijodlariga va yana ug'il farzand muborak umri risqi bn bergan bulsin.

3 Sh. Shohsanam   (13-Окт-2015 08:17)
Сардор Рахимхонни ижодига омад тилеман менга бу хонанда ёкади ижоддан хеч тухтаманг.

4 viva   (13-Окт-2015 08:38)
Muboraksho marhum tojik qushuqchining muzikasini ugirlapti

5 Ilhom   (13-Окт-2015 08:53)
Klip ajoyib chiqgan rostan ham mini filmdan!

6 Maruf   (13-Окт-2015 08:59)
Yahshi qushiq chiqibdiyu, lekin Tojikchada bir gap bor: Chizi mardum zebanda kashida girad sharmanda. Bu qo'shiqni Muboraksho aytgan.

7 LUTFULLO   (13-Окт-2015 09:01)
Judayam ajoyib qo'shiq. Klip ham yomon emas. Chunish qiyinroq. Nimadir kutadi odam. Lekin hamma sovolga ham jovob berilmagandek. Balki shunisi bilan ham e'tibor jalb qilgandir. Qoyil!

8 Aziza   (13-Окт-2015 09:21)
klipp zôr raxmat taqdim etganila uchun

9 farangiz   (13-Окт-2015 09:51)
klip tuwunarsiz

10 Salimxon   (13-Окт-2015 10:05)
Juda manoli va juda hissiyotli... Rahmat sardor aka..Insonlarmiz oramizda mehru muhabbat yuqolmasin...

11 Aziz   (13-Окт-2015 10:11)
Nima farki bor tojik etkanmi afgonmi koyilatib etib koyibtiyu buldide

12 asal   (13-Окт-2015 10:57)
klipni tushnomadim

13 Аслан   (13-Окт-2015 12:22)
Кушикни яхши айтгану сунги вактда эътибор берган булсангиз Сардор Рахимхон эрон ва тожик хонандаларидан музыка угирлаяптида...

14 РОМЕО   (13-Окт-2015 12:55)
Ман Сардор Рахимхонни ижодига омад тиламаган булардим. Чунки охирги кушикларини хаммаси чет эл кушикчиларини ижодидан угирлаб айтилвотти. Агарда узига ишонадиган булса узи шеър езиб, мусика басталаб кушик яратсин.

15 MirjalolOdil   (13-Окт-2015 16:26)
Ijobiy

16 Tabassum   (13-Окт-2015 19:25)
Klip judayam ta'sirli. Darhaqiqiat iqtidorli ijro etishibdi. hammalariga jumladan Sayyod.com gayam omad

17 Malika   (13-Окт-2015 21:57)
Manga klip yoqmadi,qanaqadur ttushunarsiz.Keyin bowqalardan ajralib turadigan original narsalani ko'rmayapman.Oldingi kliplari zo'r chiqqandi))

18 Erosh   (14-Окт-2015 00:45)
Gap yu omad tiliyman Sardorga

19 Doston   (14-Окт-2015 02:19)
Klipga ham qushiqga ham gap yuq lekin ikkalasi bir biriga tushmagan bilmadim yana ham "sanamjon"shuxroq ashula klip esa teskarisi NIMA BULGANDA HAM SARDOR AKAGA OMAD YANGI KLIPLAR KUTIB QOLAMIZ

20 Dono3388   (14-Окт-2015 09:46)
Sardor Raximxon oxirgi paytla ketma ket yaxwi klipla chiqarvotti lekin bunisi malikam endi qaraga oxwabro qogan. i zoor voqeala bo'ladgande bowlandide klip lekin unchali voqea yo'romiyeee

21 не арменин   (16-Окт-2015 03:10)
Теппада бир маъруф дегани ёзибди "Tojikchada bir gap bor: Chizi mardum zebanda kashida girad sharmanda" мен унган жавобан шундай ёзаман " Аз кай боз шумо шармандагиро медонистаги шудед ? Кисми зиёди хофизони тожик ё аз афгонхо дузиданд ё аз эронихо. Ин сурудро якумин бор Ахмад Зохир хонда буд! Узбеклардаям бир гап бор " Иштонсиз тиззаси йиртикка кулибди деган" ***********

22 Farhod   (17-Окт-2015 10:11)
Ashula zo'r etilgan

Klip uncha yoqmadi

Bobur Yo'ldoshev rollarini orginal qib o'ynidi qoil zo'r artist

Asal Shodiyevga umuman gapyo' yaqin bitta awula etipti zo'r chiqipti xammaligiga omad !

23 Muzaffarxon   (17-Окт-2015 21:39)
Shohjahon Jo'rayevni qaysidir qo'shig'ini musqasiga o'xshyapti

24 Muzaffar   (18-Окт-2015 21:22)
Qöshiq zörda ariginali undanam zörda

25 Farruh bek   (20-Окт-2015 15:33)
Klip juda ham zur chiqan

26 Go'zal   (19-Ноя-2015 01:32)
Zo'r

27 Turobxon   (28-Ноя-2015 22:01)
Ijodlariga omad yanda bundanda buyk klip yarataversunlar qowiqa xam gap boliwi mumkin emas ayniqsa oxiriga ozgacha yondowilgan

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 27
Мехмонлар: 27
Рўйхатдагилардан: 0