Бош сахифа » 2015 » Март » 26 » "Сумалаклик лик лик лик"дан биринчи репортаж!
06:49
"Сумалаклик лик лик лик"дан биринчи репортаж!

 

23-март кунидаги "Сумалак-шоу" базми қай тарзда кечганини халигача инстаграм оламини портлатаётган суратлардан билиб бўлган бўлсангиз керак. Нокамтариликка йўймангу аммо  хозиргача энг катта ва дабдабали "Сумалак-шоу"  шу бўлди десак муболаға бўлмас. Асосийси файзли ва қувноқ тадбир бўлди.   

Хозирда қисқача репортаж чунки  шу кунги қизиқ нарсалар жудаям кўп бўлгани сабабли, суратлар хам албатта жуда кўп. Шу сабаб мазкур тадбирдан репортажимиз нақ 6-қисмга бўлиб чоп этилиб борилади, бу қисқа репортажимиздан сўнг: "Коктейль-шоу", "Сумалак бошида" ва  "Жонли ижрога хиссаси учун тақдирланганлар" билан танишасиз.

 

Тадбирни сайтимиз учун қадрли ва аллақачон жамоамиздан хам ўрин олиб бўлган актер  Адиз Ражабов ва бошловчи Отабек Тожибоевлар олиб боришди. Сайтимиз тадбирларида камида уларни мехмон ва мезбон сифатида эса кўриш нормал холат!)

 

 

Ташриф буюрган мехмонлардан юлдузларнинг энг жажжиси Билолхўжадан то энг каттаси  Юлдуз Усмоновагача бўлишди. Айни шу тартибда Билолхўжадан бошланиб, Юлдуз Усмоновадан тугатилди хам.  

 

 

Мехмонларимиз рўйхати: Шоира Отабекова, Имрон, Каниза,    Ягона ,  Сардор Рахимхон , Феруза Жуманиёзова , Шохруххон  , Билолхўжа ва Камола Орипова, Мадина Мумтоз,  Шахбоз ва Наврўз, Зохир Шох  Жўраев, Абдурашид Йўлдошев,  Якзон, прод.Тимур Холиқов, Шерзодбек , актер Асқар Хикматов, актриса Асал Шодиева, радиобошловчилар Ширин Ғофурова ва Жамшид Хожиниёзов, Манзура , Афруз гурухи, Райхон, Лола, ЭлДиДо гурухи, Саида, Жасур Ғойипов, Далер, Лейли,  "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ходимлари, Наргиза Йўлдошева, Умидахон , Серенада ижод гурухи,  Дилсўз,  Шахзод Муродов, Ботир Қодиров,  Муниса Ризаева, Шахло Ахмедова, Тохир Усмонов,  Шахноз, Шухрат Қаюмов,  Юлдуз Усмонова ва барча машхурларнинг созандаю продюсер хамда маъмурлари. (агар кимнидир унутиб қолдирган бўлсам изохда айтворарсизлар, қўшиб қўяман)

 

Манзура.

 

Шу кунги сахнамиз узун гиламлар йўлагига уланган бўлиб, хонандалар сахнагача (хам хонанда ва хам подиумдаги модель сифатида) куйлаб бориши билан қўшиғини бошлашди. 

 

Лола мехмонларга мухаббатини (воздушно-капельным путём) учириб-учириб улашаётган пайти))

 

Билолхўжа илк куйлаган хонанда бўлиб тадбирни очиб берди)  У мархум дадаси Мўминнинг "Божалар" гурухида  куйлаган "Анхор бўйида" қўшиғини куйлади. 

 

Шоира Отабекова

 

 

"Сетора"нинг илк ва хаққоний таркибидан Ўзбекистонда куйлаётган ягона вакиласи Лейлини ностальгик қўшиқлари хаттоки хамкасбларини хам ўрнидан турғазиб юборди. 

 

 

 

Феруза Жуманиёзовани халқ нақадар соғинганини шу кунги мехмонлар хаммасини кўриб, билиб,...ўйнаб сезди. ))

 

 

Афруз

 

 

Энг қувноқ мехмонларимиз бу албатта Умидахон ва Дилсўзлар бўлишди. Улар маза қилиб байрамдан завқланишини кузатиб беихтиёр кайфиятингиз янада кўтарилади. Биз ташкилий гурух асосан сценарий ва тадбир ташкилий ишларида жудаям банд бўлиб ишлаётган пайтимиз мана шу икки қизга кўзимиз тушгудек бўлса, тадбиримиз қай тарзда ўтаётганини сезиб кайфиятимиз кўтарилди.  Деярли хаммани қўшиғига рақсга тушиб, хамкасбларин қўллаб-қувватлаб, яна биргаям ашула этишдимией, ишқилиб ўзим хам тадбирда нималар бўлганини хали видеода   кўрсам керагов))

 

Тохир Усмонов ва актер Асқар  Хикматовлар хам тадбиримизда росмана мехмон бўлишди, яъни "бирров"га келиб кетадиганлардан эмас, тадбирдан завқланганлар рўйхатида бўлишди.  Артистларни асосан аввало биринчи навбатда мана шу мехмонга чақирганимизни айтишимизга қарамай тезроқ ашула айтсам деб навбат борасида хафа бўламан деганлар  хам топилди. Бироқ барча ташриф буюрган хонандалар куйлади.  Хечқиси йўқ, унақа жуда бир жиддий хечнарса бўлгани йўқ, шунчаки фурсатдан фойдаланиб яна бир бора уларни хизматга эмас, мехмонга чақирганимни айтиб ўтишни лозим топдим. 

 

 

Машхурлар йиғилган даврада Шохруххон куйлаганида хали артистлар хам туриб ўйнамаган жойни кўрмаганман очиғи.  Айнан шу йигитчада хамкасблари рақобтани кўришмайдими ё ўзиям  хамма билан муносабати зўр бўлганигами...балки умуман қўшиқлари артистларни ўзигаям бирдек ёқар, хуллас унинг сахнадан файзи бошқа артистларга хам ўз таъсирини ўтказади. 

 

 

Қозоғистондаги "Голос" турини ижоди билан портлатиб қайтган Шахло Ахмедовани "Бейби" қўшиғини эшитмаган эканман. Тадбирда хизматда бўлишимга қарамай, шу қўшиқ диққатимни тортди. Бар орқасида бироз рақсга хам тушиб олдик. Зўр ашула экан. Ниме премьера қимаганман?

 

Артистлар кўп йиғилган жойда дуэтдошлар бўлиб қолса, ўша дуэт қўшиқ куйланиши сўралиши табиий. Муниса ва Ботир бир тадбирда бўлдими, демак албатта "Дема-дема" куйланиши керак! 

 

Худди шундай холат Сардор Рахимхон ва Асал Шодиеваларда. "Асалим энди қара"))

 

Бу турдаги гала-концертда жонли ижро қийинроқ масала, сабаби алохида аппаратура, созандалар ва вақтни талаб қилади. Шунинг учунам гала-концертлардаги фонограммага  қаршилигим бўлмаган. Яна суратга олиш ишлари ва хоказо... Аммо шунда хам тўлиқ жонли ижрода куйлаганлар бўлди, улардан Зохир Шох Жўраев, Саида  ва "Серенада ижод" гурухи бўлишди. 

 

Шоира ва Саида ("Голос" лойихасидаги Света Сайдиева). Саида жонли ижрода "Мажнунтол" қўшиғини маромига етказиб куйлади ўзиям, молодца!)

 

Лолани сўнгги пайтларидаги имиджларини кузатиб, шу кунги либосида нимадир (яъни балки шими) ортиқчамасмикан деб юборай дедим))) Хазил албатта, у хам шу кунги барча мехмонларимиз каби жудаям латофатли кўринишга эга эди. 

 

Жасур Ғойиповнинг "Юрагим" қўшиғини сайтимизда премьера қилганимда бу қўшиққа ишланадиган клипни аниқ ёмғир остида бўлиши керакдек тасаввур қилгандим. 23-март куни кўрган бўлсангиз бир икки мартта қисқа енгил ёмғирЧАлар томчилаб ўттти ва айнан шулардан бири Жасур Ғойиповга тўғри келди.

Биласизми, бебурд бахор фаслини кутилмаган ёмғир ёғишига тадбирда тайёрганчилик кўриб хам қўйгандик аммо айнан шу куни хаво худди тоғдек мусаффо ва илиқ бўлди. Ёмғир бироз томчилаб ўтганига қарамай хаво совимади. Умуман шу куни Худони ўзи бизга хаво тарафлама хам файзини бериб, бироз барокатидан хам томчилатди, шукр!)

 

"Сумалак-шоу"имиздан бир икки кун аввал "Барселона" жамоаси матчда ютганига атаб Якзон "Сегодня Барса играет" қўшиғини куйлади. Реал мухлислари ишқилиб у-бу нарса отиб қолмаса бўлгани деб хайиққан Якзонни бу қўшиғини яхши кутиб олишди. Барсачилар шу куни кўп йиғилибди!)

 

Файз борасида гап кетганида шоира, бастакор ва хонанда Шахнозни қай тарзда файз олганлигини хамма кўрди. Кўтаринки кайфиятдаги сўзлари билан шу куни у  барчани янада кайфиятини кўтарди.  Асосийси "Сумалак-шоу"ни махсус саундтреки сифатида "Сумалак" қўшиғини куйлади.  

Атай тадбир якунига Шахноз, Шухрат Қаюмов ва Юлдуз Усмонова  қўйилганлиги хам бежиз эмас, мана шундай уланишлар мантиқан бўлиб кетаверди.  Шоу якунланаётганидан дарак сифатида "Сумалак" саундтреки Шахноздан бўлди. 

 

Тадбиримиз жудаям гўзал якунланишида Шухрат Қаюмов Юлдуз Усмонова ёзиб берган "Бу хаёт" қўшиғини куйлаб бўлиб, кетидан сахнага Юлдузни таклиф қилиши жудаям қизиқ бўлди. 

 

 

24-мартга ўтар кечаси тадбиримизни якунлаган  Юлдуз Усмоновани хам  хонадонидаги сумалак базмига байрам уланди хисоб. 23-март куни Юлдуз опа Сайёдда мехмон бўлган бўлсалар, кейинги кун 24-март Юлдуз Усмоновани хонадонидаги сумалак базмда эса Сайёд мехмон бўлди) Режалаштирилмаган тасодифий кетма-кетликни қаранг!) Юлдуз опани уйидан репортажни сал кейинроқ тадим этамиз.  Хозир эса шу кундан   яна бошқа суратлар билан танишинг: 

 

Шахбоз ва Навруз, Имрон.

 

 

 

 

Ягона Канизанинг энг севимли қўшиқларидан бири "Соғинмабманми" қўшиғини куйлаганида Каниза жим кузатиб ўтирармиди?)) Ягонани шу қўшиғи рости хам жудаям кўпчиликка манзур келган. 

 

 

Абдурашид Йўлдошев.

 

Далерни қўшиғи рақсбоп экан, Наргиза Йўлдошевани эса ўзим учун махорат билан куйлайдиган  яна бир янги хонанда сифатида кашф этдим.  Унинг "Онажон" қўшиғи ижросидан таъсирланиб у хақида сўраганларни ёдимда қолганини ўзи 4-5 киши эди. 

 

Фотографларимиз шу куни айнан Шахло Ахмедовани севишибди))) Шахлони суратлари бирам кўпки ва улар зўр бўлгани учун хам қўймагани қўл бормас))

 

Малика Ясмин образидаги Лейлини хам сураткорларимиз жуда севишган)). Суратда Лейли ва Шахзод Муродов. 

 

Опермен басовотенор- эстрадачилар "ЭЛДИДО" гурухи))

 

Тез орада мазкур шоудан "Тақдирланганлар", "Коктейль-шоу" ва бошқа қизиқ онлардан батафсил суратлар билан танишасиз. 

 

Суратлар муаллифлари:  Баходир Матёқубов, Сарвар Отахонов, Музаффар Мухамедалиев,  Машраб Қодирбеков, Абдурахмон Садиков ва Азиз Жабборовлар. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 11723 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: sumalak-shou

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Fayzullo   (26-Мар-2015 08:43) [Материал]
Video qacon

2 Sardor_B   (26-Мар-2015 09:20) [Материал]
Wow klass

3 Abbosbek3334   (26-Мар-2015 09:39) [Материал]
Yakzon - mi za barca ))) sevamanda shu ashulaniiii

Segodnya barca igraet ))))

Rasmlarga gap yoooq super

4 eldor   (26-Мар-2015 11:52) [Материал]
sayyod sumalak shouni diski aloxida sotuvga chiqadimi???????????

5 uzbegoyim   (26-Мар-2015 16:04) [Материал]
shu yagzon umuman yoqmidi bachkana ozroq jiddi bo'lsa yahshi bo'lardi kak sardor komilov kabi.

6 Sarvinoz   (26-Мар-2015 17:19) [Материал]
Imron kim u

7 Tanur   (27-Мар-2015 21:37) [Материал]
Ummon yoqmi?? biggrin

8 ojiza   (27-Мар-2015 23:42) [Материал]
dry bravo sayyod

9 Шахиня   (29-Мар-2015 16:23) [Материал]
здоровооо...молодец Сайед

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!