23-март куни ўткан "Сумалаклик лик лик лик" шоудан бирқанча репортажлар тақдим этилди. Ўзиям бир неча шоуларниям ўз ичига олган бу даражадаги росмана мегашоу хақида халиям гап-сўзлар тингани йўқ. Вахоланки тадбир сценарийси шу куниёқ эрталаб ёзилганди)) (кейинги жонли титр репортажида бу хақида батафсил)
Санъаткорлар кўп, улар турфа, хар бирини ўз файзи ва ўрни бор . Аммо Юлдуз келган даврада хох у кичик тадбир бўлсин ё катта шоу, у албатта катта тантана миқёсида байрамга айланиб кетади. Сахнага яқинлашиб бўлмас даражада одамлар қуршаб олишади.
Юлдуз Усмонова шоуни якуний қисмига келиб, сумалак бошида ният билан сумалак кавлаб, сахнага чиқишдан аввал фотихага қўл очдилар. Жуда чиройлик гаплар, фикрлар ва тилаклардан кейин, байрамларни файз билан якунлашини соғинганлар учун "Сумалак шоу"ни хам шу тарзда ёпиб бердилар.
"Бахор" қўшиғи билан тадбирмиз ва шу кунлардаги фаслга хос хониш билан бошлаган хонандани йиғилганлар соат 23:00 бўлишига қарамай кетиб қолмай кутишганди.
Хоним Ибрагимовна хам жонли ижро ва ўзбек эстрадасига муносиб хиссаси учун тақдирланганидан сўнг, жудаям ажойиб тилаклар билдирдилар.
Шахсан ман учун шундай инсон, ўзбек фахри, тирик ва йирик афсонадан бундай сўзларни эшитишни ўзи фахр. Йўқ, талтайиб кетмайман, бунга ёшим хам, босиб ўтган йўлларим хам ва хаётий тажрибаларим хам йўл қўймайди. Асосийси кўрмай етганим эмас, кўриб, билиб, мехнат орқали етган самарам натижаси бўлгани учун хам маъсулият юки янада оғир босади. Хар тарафлама! Келгуси ишлашдан то ўзимни босишгача янада босими оғир бўлади.
Гап тагидаги маъноли маъноли гаплар хам сероб бўлди. Умуман олганда очиқчасига айтилганлари хам. Билмадим у кимларгадир оғир ботар, кимларгадир аталгандир, аммо бу сўзлар шу санъатда неча йилдан бери темирни нондек чайнаб ютиб юборган инсонни шахсий фикрлари. У сўзлар эса ўзига хос фалсафадан йироқ бўлмайди.
Хазиломуз приколлар хам унга бегона эмас ва албатта уларнинг хам ўз хақиқати мавжуд. Юлдуз шунчаки хазил қилмайдиганлардан) Жойида кулиб туриб узволадиган туриданлиги сир эмас.
Шу сабаб менга нисбатан ишлатилган фикрлар орасида акуладек қолаверишим тилагини хар ким хар хил талқин этса ажабмас. Аммо хаммасини тўлиқ видеода ўзим хам кўриб кейин тушуниб оларман, (акула билан боғлиқ батафсил нималардир айтдилар) шунчаки шу куни хизматда жудаям чарчаганимиз боис, очиғи кечга келиб нималар бўлаётганини унчалик фарқлай олмадим хам)) Аммо шу акуладек қолиш тилаги ёдимдааааа)))
Шундан кейин Юлдуздан диско онлари анча вақт теварак атрофни ўз таъсир кучида қамраб турди.
Файзли ташриф ва тадбирни файзли ёпилиши учун ташаккур!
Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Сарвар Отахонов, Музаффар Мухамедалиев, Машраб Қодирбеков, Абдурахмон Садиков ва Азиз Жабборовлар.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |