ЖОНЛИ ижрога хисса қўшганлар тақдирланди! Taqdimot
ЖОНЛИ ижрога хисса қўшганлар тақдирланди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Туз бор жойда шакар хам бўлиши керак. Танқид қила олган одам тақдирлашни хам билиши керак...))

 

Хамиша танқидий мақолаларимга нафақат тахлилий тарафлама балки, ечимини хам тақдим этган холда ёндошишга харакат қилиб келаман. Эндиликда ўша ечимни хам ўз зиммамга олиб, жонли ижрода концерт берганларни сайтим тарафидан тан олиб тақдирлашни лозим топдим. Хаммаси хаққоний!!!

23-март кунги Sayyod.com хамда "Султон-Саид" кошонаси ўтказган "Сумалак-шоу"да мана шу маросимни хам ўтказиб юбордик.

 

Жонли ижрода концерт берган ва ёки  концертида аксарият қўшиқлари жонли равишда янграб, хонанданинг касби тақозо этган мажбурияти-жонли ижрода куйлаш борасидаги муносиб хиссаси учун тақдирланганлар рўйхати:

 

Ўлмас Оллоберганов

Гулсанам Мамазоитова

Отабек Мухаммадзохид

Шухрат Қаюмов

Жахонгир Отажонов

Озодбек Назарбеков

Шох Жахон Жўраев

Шерзодбек

Шахноз

«Серенада ижод»  гурухи

Dj.Piligrim (2012 йил охиридаги овози тўлиқ жонли ижрода ўтган концерти) 

Муниса Ризаева (2014 йил охиридаги жонли ижродаги концерти ва тўй хизматларидаги жонли ишлаши) 

Райхон (2015 йилги концертида аксарият қўшиқлари жонли ижроси)

Юлдуз Усмонова 

 

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси жонли ижрони тарғиб этгувчи сайт сифатида sayyod.com сайти рахбарига тв совға қилиб,  бу тақдирлаш маросимимиз мохиятини хам қўллаб-қувватлаб ўз сюрпризи билан ташриф буюрибди.  Яъни:

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси масъул ходимлари шу куни тақдирланганларга 5-та янги қўшиқни бепул ёзиш имконияти тақдим этилганлиги хақида эълон қилди.  Айни дамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси қошида  янги очилган ва замон талабларига жавоб берадиган профессионал  студия   тақдирланган артистларни кутади!


 

Тақдирлаш қай тарзда кечди?)

 

Хар бир тақдирланиши керак бўлганларни ўзларига конверт бериб мукофот оладиган одамни аниқлаб бериш сўралди. Артистлар турли вақтда келгани боис бу фишкадан хабардор бўлмай, "Ха кимнидир тақдирлашни аниқлаб берарканманда" деган ўй билан конвертни очганида "Бу сиз!" ёки "Шу сатрларни ўқиётган инсон", "Ахир менку", "Камина", "Ўзингизку!", "Ўзим!" деган турли ёзувлар ўзларини эълон қилдирди. 

 

 

Ва шу онларда актер Адиз Ражабов сахнага улангану ва шу кунги узун подиумни ўтаган  гиламлар йўлакчаси бўйлаб мукофотни йилт-йилт этганча сахнага олиб келиб хонандаларга топширди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юлдуз Усмонованинг мукофотидаги ёзув бироз фарқ қилиб , жонли ижрога хиссаси билан биргаликда ўзбек эстрадасига муносиб хиссаси учун деган ёзуви хам бор.

 

 

                   Шу куни хизмат сафари билан хорижда бўлган Ўлмас Оллобергановни мукофоти ўғилларига топширилди.   Шунингдек, юқоридаги рўйхатдан тақдирланиши керак бўлган   яна бошқалар шу куни вилоятдаги гастрольда бўлганлар, ёки кимнидир фарзандини шу кун туғулган куни бўлиб уйдаги мехмонлар билан банд бўлганларни мукофотлари ўзларига етказилади. 

 

 

 

   Феруза Жуманиёзова нақ ўзбек халқининг дастурхонлиги қоидасига амал қилган холда маросимга ажойиб торт билан ташриф буюрдилар))

 

 

Хуллас урра! Юзим ёруғ, танқидимга жавоб бердим!))

 

Тез орада "Сумалаклик лик лик лик"дан яна бир қизиқ холат : "Коктейль-шоу"-хар бир хонанда қўшиқ куйлаб бўлганидан кейин  уни номи билан номланган ва айнан шу артистга махсус тайёрланган коктейллар билан боғлиқ қизиқ онлардан репортаж!

 

Суратлар муаллифлари:  Баходир Матёқубов, Сарвар Отахонов, Музаффар Мухамедалиев,  Машраб Қодирбеков, Абдурахмон Садиков ва Азиз Жабборовлар. 
 

28-Мар-2015 06:33
Бўлим: Taqdimot | Чоп этди: Sayyod | Тег : sumalak-shou
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Sevdoshka   (28-Мар-2015 08:48)
qachon video qoyasila sayyod.com

2 Raximakasi   (28-Мар-2015 09:57)
Tv qullu bosn sardoraka...

3 Nadiya   (28-Мар-2015 11:04)
Hamisha shunaqa yuziz yorug' bo'p yursin. Ishlarilada yanayam omas va shunaqa zafarla yor bo'sin. G'alaba muborak:):):)

4 okhunjon   (28-Мар-2015 11:14)
Sayyod doim kutilmagan daxwat yangiliklar blan bizga ulawib kelasiz sizga gap bulishi mumkin emas tadbir rosa zur bugan wekilli suratlar daxwat sizga ming raxmat!!!!!!!

5 sabina   (28-Мар-2015 12:48)
Rayxonning sochi ösib qoptimi...

6 javohir   (28-Мар-2015 14:06)
a gde yulduz turdiyeva???

7 javohir   (28-Мар-2015 14:17)
biggrin biggrin

8 farxod   (28-Мар-2015 20:10)
kokteyl-shovni kutamiz

9 shoras_666_   (28-Мар-2015 22:34)
to'risini etsam, yil qo'shigi,etirof yana shunga o'hshagan tadbirladan ancha qizu bo'pti bo'larkanu.rosa kotta ish qipsila zo'r. bu manimcha en birinchi haqqoniy oldindan tanlanmagan taqdirlash bo'pti. tezro video qo'yila ko'rilu to'ligini qo'yila.

10 BEK   (29-Мар-2015 00:06)
SAYYOD SIZ SAYYOD-TV OCHISHINGIZ KERAKDA ORGINAL BO'LAR EDI.

11 aziz   (29-Мар-2015 01:16)
man oshatda edim eng narmalniy kiyingani Setora guruhidagi Leyla boldi didli va chiroyli miliy bayramga mos qoil kutmagandim

12 yulduz   (29-Мар-2015 07:05)
SAYYOD ROSTDAN HAM OZIZ TV OCHA QOLMAYSIZMI JUDA ZUR BOLAR EDI MANIMCHA BIR DUNYO IDEYALARIZAM BOR "SAYYOD TV"OZIYAM PORTLASH BOLARDIDA

13 okhunjon   (29-Мар-2015 08:59)
Oka videosi yumi wu tadbirdi kutib qolamiz !

14 BeeK   (30-Мар-2015 01:09)
Shoxrux Rep yoqku spiskada..?

15 CoCa   (30-Мар-2015 20:19)
zooor videoni cqazila tezro kutvomiza

16 Timur   (30-Мар-2015 23:40)
Sayyodga kotta rahmat shunaqa tadbirlar olib bormoqda. Buni videlsini qachom va qayerda ko'rse bo'ladi ? . (oldindan javob uchun rahmat) bu rasmlarda Jahongir Otajonov ko'rinmaydi. Nima ular kelmadilardmi ?

17 Anonymous   (01-Апр-2015 11:03)
Og'abek Sobirov-chi???

18 JAMILA   (01-Апр-2015 11:04)
qoyil ajoyib bo'pti!!! Rayhon doimgidek juda ham go'zal!!

19 ильхан   (01-Апр-2015 13:40)
Фарход саидовче уям жонли консерт бергандику нимага руйхотда исми йок????

20 Muhammadjon   (03-Апр-2015 22:18)
Мени фикримча биринчиликда Шох Жахон Жураев булиши керак эди чунки жонли ижрода Улмас Оллобергановдан анча устун туради.

21 диндин   (04-Апр-2015 10:35)
Райхоннии табриклаганилаа учунн расаямм хурсан булдиммм biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

22 камина   (08-Апр-2015 18:06)
Тавба, жонли ижро нак кахрамонлик буляпти. Рахматли Маъмуржон Узоков, Журахон Султонов, Коммуна Исмоилова, Берта Давидова, Халима Носирова каби санъатимиз даргалари хатто микрофонсиз кушик куйлаб, эл уртасида обру козонганлар. Фонограммада кушик куйлаш санъат эмас. Овозинг йукми, микрофондан упкалама!

23 Turobxon   (24-Ноя-2015 00:38)
Kamina fikrizga mutloqo qowilaman

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 32
Мехмонлар: 32
Рўйхатдагилардан: 0