23-март кунидаги "Сумалаклик лик лик лик"дан битта репортаж билан қутулмаслигимизни сезгандирсиз)) Ўзи асли лойихаларимизда хамиша шу ахвол, жуда кўп қизиқ онлар , тадбир ичида лойихалар кўп бўлгани сабабли ва айниқса суратлар кўп бўлгани учунам бир неча қисмлаб қўйиб борамиз.
Шу кунги сумалак тадбири ва тақдирлаш маросими ичида яна "Коктейль-шоу" хам бўлиб ўтди. Яъни бошидан охиригача хар бир артист учун унинг кўриниши, характери, ижоди ва бошқа яна жихатлари юзасидан "BN BarNektar" тарафидан хар бир артистга икки махсус коктейль тайёрлаб уни албатта ўша артист номи билан номлаб, улар қўшиқ куйлаб бўлгач биттаси хонандага яна биттаси шу кунги тадбир мехмонларидан ихтиёрий равишда шу артистни "таъмини татиш"ни хохлаганларга тақдим қилиниб фикрлар таққосланди. Яъни артистни ўзи ўз коктейли таъми хақида нима дейдию, бошқа татиб кўрганлар у артистга бу махсус коктейльни хосликни сездими)
Тасаввур қиляпсизми қандай жавоблар бўлганини? Очиғи биз ташкилий гурух сахнадаги фақат баланд овозда кулишгани ва хоказоларни эшитиб турдик холос, тадбирдан видео халиям ўзимизни қўлимизга тегмади. Шу сабаб кимнидир ёдида қолган бўлса коктель билан боғлиқ ўша онлар маълумотларни хозир ёритамиз. Батафсил эса видеода томоша қиларсиз.
"BN BarNektar" ходимлари коктейль билан бирга хар бир артистга ўз махсулотларини хам совға қилишди.
"Афруз" гурухига коктейль таклиф этилганида улар "Сув ичиб катта бўлганмизку!" дея хазил қилишди, бироқ коктейль уларга ёқди.
"BN BarNektar"чиларнинг профессионал бармени Саша шу куни бир минутга хам дам олишга имкони бўлмади, сабаби машхурлар кетма-кет сахнани ишғол қилгани сари уларга мослаб коктейльни яна бир эмас иктасини уларга мослаштириб тайёрлашини ўзи бўлмади. Бундан ташқари йиғилган мехмонлар томонидан "Султон-Саид" барига махсус коктейллардан татиб кўриш учун навбат тизила бошлади. "BN BarNektar" коктейлларидан биз хам бир неча бора татиб кўрдик ва хали хам таъми оғзимда қолган)) Буларни ўз бари қаерда жойлашганини топсам албатта кунда кунора мижозларига айланишим аниқ.
Биринчи бўлиб албатта икки бошловчи актер Адиз Ражабов ва Отабек Тожибоевга уларнинг исмлари билан номланган коктейль тақдим қилинди.
Адизга сал тахирроқ туюлган бўлса Отабекка ўзининг кийимига коктейль ранги мослигини эътироф этиб, таъмини "дахшат" дея таърифлади.
Билолхўжа
Юлдуз Усмонова татиб кўришдан аввал: "Алкоголи йўқми?"
Алкоголи йўқ эканлигини билгач татиб кўрди.
Юлдуз Усмонова номли коктейль сизнингча қандай таъмга эга экан?
Феруза Жуманиёзовага уни "таъмини татиб кўрган" мехмонлардан бири (суратларини чоп эта олмаймиз) нима деб таъриф берганини видеода кўрамиз, аммо хозирги суратданоқ менга нима дейишгани жуда қизиқ бўлмоқда.
Манзура
Ботир Қодировни сахнадаги онлари Муниса Ризаева билан дуэтга қўшилиб кетиб , кейин сахнада Муниса қўшиқлар куйлашини давомлагани боис орада танаффус бўлмади ва Муниса қўшиқларини тугатиб бўлгач Ботир ва Мунисага коктейль олиб чиқилганида Ботирни изиниям топиб бўлмади))) Сахнадан тушибоқ шошиб кетиб қолибди. Шу сабаб уни хам таъмини Муниса бахолади. Муниса ўзини коктейлини таъмидан ажабланди : Шуми Муниса? Тахиииир дея бахолаб, Ботирни коктейлига эса ширин экан, ёқди дея фикр билдирди.
Шохруххон ўз таъмини татишдан бироз чўчиди. Аммо татиб кўрди...трубочкадан холи, ўзбекчасига пиёладан хўплагандек)) Чунки унга етиб келгунча трубочкани одамлар тортиб олишган кўринади))
Лола
Райхон
Зохир Шох хам татишдан чўчидию, бироқ барибир татиб кўрди. Кўз тегмасин дедими, хуллас беркитиб татиди)))
ЭЛДИДО гурухи
Тохир Усмонов
Сардор Рахимхон, Саида, Жасур Ғойипов, Шахзод Муродов ва Далер
Мадина Мумтоз:-Коктейль ширин экан, мен эса нордонроқман.
Умидахон
Дилсўз: -Ўхшабди.
Абдурашид Йўлдошев
Шахбоз ва Навруз
Ягона
Якзон
Шоира Отабекова
Шухрат Қаюмов
Лейли
Каниза
Шерзодбек
Шахноз
Коктейльчилар жуда тез темпда ишлагани билан улар учун ажратилган вақт камлик қилди ва Шахло Ахмедова қўшиқ куйлаб бўлгач унга коктейль тайёрлашга улгуришмади ва совғасини ўзи берилди. Бироқ бироз ўтгач унинг коктейли тайёр бўлгач унга берилганлигини маълум қилишди. Таъмини ўзидан сўрайсиз))
Суратчилар афсуски "Серанада ижод", Наргиза Йўлдошева ва Имронларнинг коктейль ичиш онларини суратга олишмабди...
Видео чиққунича суратлардан коктейлларни ранги хонандаларга мос тушганми шуларга фикрингизни билдириб турарсиз. Видеодан эса қандай таърифлар бўлганини томоша қиламиз.
BN BarNektar махсулотлари хақида эса www.barnektar.ru сайтидан танишиб, +99871 222-70-12 (тел/факс), +99894 661-38-32 моб. рақамлари орқали батафсил маълумотга эга бўла оласиз.
Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Сарвар Отахонов, Музаффар Мухамедалиев, Машраб Қодирбеков, Абдурахмон Садиков ва Азиз Жабборовлар.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| ||||||||||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |