Бош сахифа » 2016 » Апрель » 25 » Сумалак-лакатум! Батафсил
23:24
Сумалак-лакатум! Батафсил

 

20-апрель куни ўтган "Сумалак-лакатум" шоуси об-хаво инжиқлиги сабаб бир неча бора тўхтатилиб ва бошқа кунга қолдириш хавфи билан... ўтди. 

 

 

Шу кунги хашаматли ва сифатли техника хамда сахнада куйлаш қарангки фақатгина Канизага насиб этди. Сабаби у шу куни кундузи мусиқий матбуот анжуманини ўтказганди. 

 

 

Шундан кейин эса ёмғир ва шамол билан режалар ағдар тўнтар хамда сценарий хам бузилди. Хашаматли сахна ва аппаратурани эса бу холатда ишлатиб бўлмасди. Натижада 40дан зиёд қатнашиши аниқ бўлиб вақтлари сценарийда тасдиқланган хонанда ва санъат ахли  йўлдан қайтаришга мажбур бўлдик.  Очиғи бу хаммаси қизиғи фақат кулгу билан ўтди сабаби бир неча бора то қайтар ва то "отмен" билан артистлар ва уларнинг маъмурлари гангиб кетишди (телеграмда кечган қизиқ  ва бир неча бора қайтинг  ва йўқ отмен деган сухбатларни инстаграмга хам қўйдик) . Начора, табиатга қарши чиқиб бўлмас. Шу куни келиб қайтиб кетишган Халима, Манго гурухи , Алишер Файз,  Билолхўжа ва Камола Орипова хамда  йўлда бўлган Райхон хамда  Шохруххонлардан узр сўраймиз.  Шунингдек ховлидан жойларни банд қилган мехмонлардан хам жамоамиз хамда "Султон Саид" кошонаси маъмурияти номидан узр келтирамиз. Эртаси кундан у банд қилганлар билан молиявий (заклад) тарафлама хал қилинган ва фақатгина шу куни тепа қаватдаги ёпиқ жойда бўлган мехмонлар стол пулини бериб бўлгани боис уларни ўзлари кетишни исташмади. Натижада ёмғир бироз тингач сценарий давомидаги келаётган хонандалар билан тадбирни ўтказиб юборишга қарор қилдик. Бу вақтда эса анча кеч бўлганди. 

 Яна бир бора эслатиб ўтамиз, ўткан йилги "Сумалак-шоу"(Сумалаклик ликликлик) ва "Маза ва дид" фестивали каби бу йил хам "Султон-Саид" кошонасидаги тадбиримизга ЧИПТА сотилмаган! Стол нархига хонандалар иштироки учун қўшимча сумма хам киритилмаган! Стол банд қилганлар фақат столдаги егуликлари учун менюдаги нархга монанд пул тўлашган холос.

 

Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз 

 

Абдурашид Йўлдошев

 

Ботир Қодиров

 

Имрон

 

Феруза Жуманиёзова 

 

Ягона

 

Каниза

 

Рустамхўжа (пародист Юлдуз Усмонова кўринишида) у Канизани танқид қилгач, Канизадан қатъий жавобни олди. Шундоғам боши балога қолаётган Каниза шоуни тушунмай Рустамни ранжитиб қўйгандек бўлди. Видеода кўрарсиз 

 

Ўзбекистон Халқ артисти , маданият тушунчасига монанд намуна санъаткор ва санъатдаги бахор маликаси саналмиш Насибахоним Абдуллаева билан бирга тадбир ёрқин, кўтаринки кайфият ва жудаям файзли ўтди. 

 

Юз фоиз жонли ижро!

 

Насибахоним Абдуллаева ёмғирдан асло хайратланмай, сумалак асли ёмғир чақиришини билдирдилар. Мен хам аввал эшитгандим сумалак қилаётганларга ёмғир  ёғса бу баракат ва файз ёмғири дейиларкан. Шу кунги ёмғир кучига қараб баракат ва файзимиз шундай бўлсин дея ният қилдик)

 

Менинг қадрдон ва вафодор фанфорумим)

 

Муниса Ризаева бетоб экан шу куни зўрға гапирди . Жонли куйлай олмаслигини билдирган Мунисага қўшиқ куйлатмадик. Сўнгги пайтлар кетмони учган ва кунига бир неча хизматлари бўлган Мунисани шу куни хам   тадбирлардан чарчаб келгани учун уни зўриқтирмадик.  

 

Сумалак пишиб қолди...татиб хам кўрилди. 

 

 

 

 

 

Таниқли фотограф Мухиддин Али ва унинг шогирди Тимур Кабулов

 

Жамоамиз тарафидан ўтказиб келинаётган тадбир ва лойихаларимиз даражалари хамиша сифат ва файзи билан ажралиб келган хамда  бизлар уларни исбот қилишимиз шарт эмас. Шунчаки бу йил романтик кеча сифатида  ёмғирлар остида бўлса хам   файз билан  барибир амалга оширилди. Асосийси шу файзи! 

Олдинда "Фахрли инсон" 4-йиллик байрам тўйи ва албатта август ойларида "Маза ва дид" фестивали кутмоқда.

 

Ютубда   томоша

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Махмудова ва Тимур Кабулов. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 24934 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: sumalaklikliklik, sumalak-shou, sumalaklakatum

Нравится
Барча изохлар: 3
1 wurausmanova   (26-Апр-2016 05:49) [Материал]
Juda Yahshi utibdi..Suratlar chiroyli,atrofdan bahor nafasi ufurib turibdi.

2 bobo   (26-Апр-2016 09:59) [Материал]
САРДОР СИЗ ТАШКИЛ ЭТГАН БАРЧА ТАБИРЛАР АЛБАТТА ФАЙЗЛИ, КИЗИК, ОРИГИНАЛ УТАДИ. ОПАМИЗ ЮЛДУЗ ИБРАГИМОВНА ТАКЛИФ ЭТИЛГАНМИДИ. ЮЛДУЗИМИЗ БУЛГАНДА ЯНА ХАМ ФАЙЗЛИ, ЧИРОЙЛИ БУЛАРДИ. БУ МАНИ ФИКРИМ АЛБАТТА.

3 Шокир   (26-Апр-2016 13:00) [Материал]
Тадбирда хар холда Насиба Абдуллаева,Феруза Жуманиёзова ва Ботир Кодиров бор эканку сумалакка келган томашабинлар келганларига афсус килишмаган булса керак жуда булмаганда 3 та яхши кушик эшитишган...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!