Унинг ҳар бир роли, қайсидир бир жиҳати билан томошабинлар эътиборини тортади.
Шу кунларда ҳар куни кўришиб, телефонлашиб турса бўладиган)))))), яъни, аслида шу кунларда жуда топиш қийин бўлган, аммо ҳақиқатдан ҳам жуда масъулиятли актёр Адиз Ражабов билан телефонда қисқача суҳбатлашдим.
Адиз Ражабов: - Ўзи бошида "Севги фариштаси” фильмида, актёр Дилниёз Ғаффоровнинг роли менга берилган эди. Лекин, мен сценарийни ўқиб кўрганимда, негадир у ролни ижро қилгим келмади.
Ўзим ижро қилган қаҳрамон, иккинчи даражали бўлса ҳам менга кўпроқ ёқди. У бир яхши қаҳрамон.
"Севги фариштаси” фильмида, Асал билан Дилниёзнинг ўртасидаги севгининг борлигини очиб беради, деб айтса ҳам бўлади.
Менимча, мени қаҳрамоним фильмда бўлмаганида, фильмдаги қаҳрамонлар ўртасида боғланиш бўлмасди! Менинг қаҳрамонимни фильм охирида мардлик қилиб кетадиган жойи бор, шу эпизод менга жуда ҳам маъқул бўлди.
"Севги фариштаси” фильмининг ўзи ҳам, менимча, қизиқарли чиқди деб ўйлайман.
Феруза Фаттохова: - Ҳаётда ҳам қаҳрамонингиздек йўл тутармидингиз?
Адиз Ражабов: - Ҳа, албатта. Шундай йўл тутган бўлардим. (кулиб) "Суймаганга суйкалма” деган гап бор-ку.
Феруза Фаттохова: - Сизни яқин пайтларда, негадир иккинчи даражали кичик ролларда ҳам кўра бошладик. Сиз эпизодик роллар билан иккинчи даражали ролларга ўтиб қолишдан қўрқмайсизми?
Адиз Ражабов: - Мен учун ролни катта-кичиги йўқ! Энг муҳими, у ролнинг қанақалиги, яъни, томошабинга нимадир бера оладиган ёки қанақадир мақсади борлигида! Мен эпизодик роль ижро қилишга, ҳеч қачон қўрқмайман! Мисол учун, "Бахт уйи” фильмида ҳам эпизодик ролда чиқдим. Мен учун, ўзимни ҳар хил ролларда синаб кўриш қизиқроқ. Шу кунларда жуда ҳам бандлигимнинг сабаби, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Дунё” фильмида бош ролни ижро этдим. Образим ҳақида.... (ўйланиб, сал кулиб) ҳозирча гапирмай турсаммикан?
Бир сўз билан жуда бир бошқача, мураккаб образ деб айтиш мумкин.
Яқин кунларда, овозлаштириш жараёни ҳам бўлиб ўтди. У жараёнда овоз берганимда, яна ўша қаҳрамоним ҳолатини қайтадан ҳис қилдим. Кейин дебютант режиссёр Отабек Мирзахоловнинг "Зулм” фильмида ҳам, бош ролни ижро қилдим. Ўта салбий образ! Кўпдан салбий образлар ижро этишни соғинган эдим. (кулади) Хуллас, янгиликлар, кетма-кет фильмлар кўп.
"Севги фариштаси” фильми ҳозирда катта экранга чиқиш арафасида бўлиб, фильм премьераси 10 феврал кунига мўлжалланган.
Феруза Фаттохова
wu adiz imidjini almawtirsa bularmidi....!!!