Бош сахифа » 2010 » Декабрь » 4 » "Пойқадам" экстрасенслар ёки иримчилар хақида фильм?
06:10
"Пойқадам" экстрасенслар ёки иримчилар хақида фильм?

"ПОЙҚАДАМ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН РЕПОРТАЖ

 

3 декабрь куни кўчадаги биринчи қор сабаб, кечикиб соат 18.00 дан ошганда, Киночилар уйининг катта залига кириб келганимда, томошабинлар ўз ўринларини эгаллаб бўлишган, фильм ижодкорларини саҳнада ТВМ телеканали бошловчиси Равшан Ҳакимов таништираётган эди. Зал сал кичикроқ бўлгани сабаб, тик турганлар учун, Киночилар уйининг яна бир "Розовый” (Пушти) зали очиб берилишини эълон қилиш билан бошловчи ўз сўзларини тугатди. Албатта, менга ўхшаб кечга қолганлар билан бирга, ўша залга йўл олдим ва фильмни ўша ерда томоша қилдим.

 

Фильм режиссёри: Ориф Йўлдошев, оператор Нажмиддин Ғуломов

Ролларда:  Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова, Шоҳида Узоқова, Учқун Тиллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Жамила Ғофурова ва бошқалар . . .

 

Ниҳоят "Пойқадам” фильми бошланди.

 

Илк кадрларданоқ, фильм қаҳрамони бўлмиш ҳомиладор аёлни,  (актриса Жамила Ғофурова) Лара Крофтга қаттиқ ҳавас қилганми деб ўйлаб қолдим))))

Негаки, кўзи ёришига озгина муддат қолган ҳомиладор аёл, шу қадар бақувват, чаққон ва уддабурон-ки, деворда мих йўқлигини кўра-била туриб, (суратни деворга туфлаб ёки, елимлаб ёпиштирмоқчидими, буниси тушунарсиз) катта рамкали суратни кўтарган ҳолатда (кучига қойил), стул устига чиқиб, йиқилиб, суратни йиртса-да, негадир ўзига сира шикаст емайди. (Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳомиладор бўлмай туриб ҳам, стулдан йиқилиб тушган соғлом одам, бироз бўлса ҳам шикастланади ёки, у бу ери оғрийди назаримда)  Лекин, фильм қаҳрамони ҳомиладор аёл эса, чаққон ҳолатда, бир зум ўтмай, вазага гул солиш билан овора бўлади. Унинг турмуш ўртоғи эса, ҳомиладор аёл йиқилган вақтда, (деворда мих йўқлигини шу ердан билдим) негадир ошхонада, қозон тепасига бориб, хотинидан болға қаерда эканлигини сўрайди, ҳамда қозондаги шўрвани татиб кўришга ҳам улгуради.

Фильмни кейинги кадрларида ҳам, кўзи ёришига жуда оз фурсат қолган ҳомиладор аёл, жуда чаққонлик билан уй юмушларини бажаради. Уни қорни ҳақиқий эмаслиги билиниб қолганлигини, сезиш қийин эмасди назаримда. Чунки, бу ҳақида ҳаттоки, залдаги томошабинлар ҳам таъкидлаб ўтиришарди. Воқеалар ривожи давомида, ҳомиладор аёл фарзандини дунёга келтираётиб, вафот этгач, унинг эри ўз рафиқасини қаттиқ севишини таъкидлаган ҳолда, уни ўлимига сабабчи деб, жуда осонлик билан туғилган фарзандидан воз кечади. Агар рафиқасини шунчалик севса, у қийналиб дунёга келтирган ва ҳаттоки, ўз умрини бахшида этган мурғак гўдакни, унинг учун заррача қадри бўлмаслиги мумкинмикан? Ҳаётда бундайлар бордир балки? Лекин, менимча, севган инсонингдан ёлғиз ёдгорлик бўлган фарзандинг азиз бўлиб, ундан осонликча воз кечиб бўлмаса керак.

 

Фильмда воқеалар ривожи, 20 йилдан сўнг давом этади.

Негадир, фильм воқеалари томошабинни кулдириш ниятида, зўр-зўраки ўйлаб топилгандек назаримда.

 

Адиз Ражабов қаҳрамони, севган қизи билан ҳадеб боғ айланавериши, томошабинларни меъдасига тегиб турган бир вақтда, ўртага қўшилган саундтрек (ижрочисини овозидан танимадим) асал устига қоплаб тўкилган новвотдек бўлди фикримча.)))) Буни томошабинларни саундтрек ижрочиси "шарафига айтилган жуда бир меҳрли ва илиқ сўзларига, фақат қадаҳлар етишмаётган”дек эди менимча.))))

 

Негадир ҳали хонадонига келин бўлиб улгурмаган, бўлажак келинчакни сабабсиз ёқтирмай, "шумқадам” деб таърифлаган қайнона ва ҳолва кўтариб кадрга кириб келган амма, менимча, фильмга файз қўшиб бера олишмади. Буни устига, келинини сабабсиз ёқтирмаётган қайнона, тонгда келин унга салом қилганида ҳам, юзини сабабсиз буриб ўтиради.

 

Воқеалар ривожи давомида, кутилмаганда ишсиз куёв йигит (Адиз Ражабов) келинчакни, бир кафега олиб киради. (Йигит ишсиз бўлса, уни кафега киришини ўзи, томошабинларда ишончсизлик уйғотди назаримда) Кейинги кадрлар эса, "Бегона баҳор” фильмини эслатади. Негадир, доим ёш эр-хотин дам олиш учун бирор жойга киришса, қаердандир пайдо бўлган "сочларини ёйиб" олган уч-тўрт безори йигитлар (кириб келишлари билан айнан қаҳрамон қизга кўзлари тушиб, олифта шилқим қиёфасини яратганча), келиб-келиб, ўша қаҳрамон қизга гап отиб, жанжал бошлашади. Лекин, бу пайтда, негадир ўша кафеда зал бошқарувчиси, охрана умуман кўринмайди. Бу гал эса, ҳатто официантлар ҳам кўринишмади.

 

Куёв йигитни иш излаши шу қадар ишончсиз чиққан-ки, у шунча иш изласа ҳам, аслида нима иш излаётгани кўрсатилмайди. Куёв йигитни йўл- йўлакай кўрсатган "қаҳрамонлиги” фикримча, шунчалик ишончсиз ўйланган-ки, томошабинлар томонидан "ҳозир бунақа бўлмайди-ку” деган эътирозлар ва кулгига сабаб бўлди.

 

Буни устига, ишга кетаётган келинчак, қайнотасини ишламай қолган қўлини, ҳеч бир дори-дармонсиз тузатиб юборишини, билмадим мўъжиза деб аташ мумкинмикан? Фильм воқеалари давомида келинда бундай "қобилият” борлиги ҳақида ҳеч бир тўхталмай туриб, кутилмаганда фильм ярмидан унда қандайдир "илоҳий қобилият” борлиги, қайнотани ишламай қолган қўлини устидан, 3 маротаба қўл юргазиши билан "бошланиб” қолади. Кейин эса келинни "шарофати билан” қайнотани оёқлари ҳам "ишлаб кетади”. Ҳаттоки, "ҳасса билан” кириб келган аёл ҳам уни "сеҳридан баҳраманд” бўлади. Лекин, бу ҳодисалар катта шов-шувларга сабаб бўлмайди. У аёлни бир қўлида ҳасса билан кириб келиши ҳам, ҳозир келинни "қобилиятидан баҳраманд” бўлишини билдириб турарди назаримда. Агар келин "экстрасеанс” бўлса, ёки "мўъжизавий қобилият эгаси” бўлса, бу "қобилият” қандай юзага чиққанлиги ва қандай йўқолганлиги ҳақида, томошабинга бироз бўлса ҳам, тушунча берилиши керак эди, менимча. Ушбу ҳолатда, эса келин кутилмаганда "илоҳий бир қиёфада” эътироф этилаётгандек, талқин қилинган фикримча. Чунки, келинчак эрининг, 30 ёшга чиққан опасига, келгуси ҳафта унга совчи ёғилиб, кети узилмаслигини олдиндан "башорат” ҳам қилиб беради. Ҳаттоки, гапирмаётган қўшни болакайни ҳам, бошини силаб, конфет бериб, "гапиртириб юборади”. Лекин, шундан сўнг, афсуски, келинчакни "илоҳий қобилият”лари бошқа кўрсатилмайди.

 

Томошабинларни "энг ҳайратда қолдирган” эпизодлардан бири, ошхонада иш қилаётган келинчак, тунда меҳмонга келган куёв тарафни қариндоши бўлган амма ва поччаси билан сўрашиш учун, пайдо бўлиб, қайнона-қайнотаси, куёв йигит яъни эри, ҳамда оила аъзоларини  кўз олдида, ўша поччани юзидан чаққонлик билан ўпиб сўрашиши бўлди. Агар ўша почча, куёв йигит, яъни уни эрини қариндоши бўлса, келинчак ўша эркак поччани ўпиб, сўрашиши қайси одоб-қоидага тўғри келиши ҳақида, томошабинлар жуда узоқ фикр юритишди. Буни устига, ўша поччани ўпгани учун, келинчакни рашк қилаётган куёв йигит (Адиз Ражабов)га, келинчак туфайли "юриб кетган” қайнотани, бу борада "насиҳат қилиш” диалоги, томошабинлар томонидан ўта ўринсиз деб топилди. Ўзбек киносида мени кузатишим бўйича, келинчакларни эркак қариндошни ўпиб, сўрашишлари ҳали кузатилмаган ҳодиса бўлди назаримда.)))

 

Ҳозиргина "кичкина, менимча тахминан 5 ойлик, ҳомиладорлик қорни” билан, қаергадир бормай қолиб, идиш юваётган келинчак, ота-онасини олиб келиш учун кетаётган эрига, "ҳали вақт бор” деб хайрлашгач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, негадир қорни "каттайиб қолиб”, "вақтидан олдин дарди тута бошлайди”. Унинг "дард тутгандаги товушларини” қўшни эркак эшитиб қолиб, "нимадир хаёлда” деворга нарвон қўйиб қарайди. Унинг хотини эса (балки қулоғи оғирроқми назаримда) бу товушларни умуман эшитмайди. Аксинча, эридан нима қилаётганлигини сўрайди.

 

Айни шу кадрлар кўрсатилаётганда, залда баъзи бир "ўта тарбияли ва маданиятли”, "беминнат шарҳловчилар” томонидан "нимадир ўй-хаёллар” билан, "бундай ишни ҳовлида қилмайди-ку” деган, "дубляж шарҳловлари”,  "ёғилиб кетди”.

 

Шифохонага кўзи ёриш учун келган келинчакни, эркак шифокор акушер-гинеколог, яъни ўз отаси (танимай ва билмай) туғдирдими, шуниси тушунарсиз бўлди.

Орадан шунча йил ўтганлигини билдириш учун, отани сочларига қилинган грим бўёқ, жуда ҳам нотабиий кўринишда эди назаримда. Баъзи томошабинлар тарафидан, "девор оқлашаётган пайтда, тагидан шу ота ўтиб қолган бўлса керак” деган "беминнат шарҳловлар” айтиб ўтилди.

 

Фильм ниҳоясида, келинчакни онаси каби фарзандини дунёга келтираётиб, номаълум касалликдан вафот этиши, ҳамда кейинчалик унинг шифокор отаси, бу ирсий касалликни давосини топганлиги маълум бўлди.

 

Энг ҳайратланарлиси, фильмда келинчакни "илоҳий қобилияти” сири, қандай очиқ қолган бўлса, унинг шифокор отасини, рафиқаси вафотидан сўнг, кейинги ҳаёти битта кадрда, ёки сўз билан бўлса ҳам, кўрсатиб, айтиб ўтилиши керак эди менимча.

 

Умуман, фильмнинг мени назаримда, мавжуд бўлган бошқа камчиликларига батафсил тўхталмасликни маъқул кўрдим. Лекин, шуни айтиб ўтиш керакки, томошабинлар фильм воқеалари қанча муддатда содир бўлганлигини, баъзи воқеалар орасида кунлар ўтганми, ёки ўша воқеа бир кунда содир бўлганми, шу каби ҳолатларга, аниқлик кирита олмай, монтажда хатолик кетганми дея, ўзаро фикр алмашдилар. 

 

Актёрлар ижросига келсак, бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Адиз Ражабовни роли табиий чиққан бўлса-да, лекин янгилик бўлмаган. Актриса Шоҳида Узоқовага эса, қайнона образи ярашган назаримда.

 

Мени ўзимни жуда ҳайратлантирган ҳодиса, негадир фильм баннерида, фильмни суратга олган режиссёрнинг исми-шарифи қайд этилмаганлиги бўлди. Кузатишим бўйича, бу режиссёр номи баннерда қайд этилмаган, иккинчи фильм назаримда. Шунча меҳнатни қилган режиссёр исми-шарифи нима учун баннерда қайд этилмаганлиги мени ўйлантирди. Бу фильм режиссёрини исми-шарифи шу қадар машҳурмикан ва уни баннерга ёзилмаса ҳам, ҳамма билармикан деб ўйлаб қолдим. Ёки режиссёрни ўта камтарлигимикан? Балки, бу ҳам фильмга яна бир реклама усулидир, балки... Мени назаримда, бутун бошли ижодий гуруҳни бошқарган ва бу фильмни яратган режиссёрнинг исми-шарифи, фильм баннерида ҳам ёзилиши керак эди.

 

Иш бор жойда камчиликлар бўлади албатта, деб ўйлайман. Ҳар бир фильм тақдирини эса, томошабинлар ҳал қиладилар фикримча.



Феруза Фаттохова

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 5669 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda Muhamedova, Jamila G'ofurova, Adiz Rajabov

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Creed   (04-Дек-2010 06:41) [Материал]
buni o'qib kulgidan o'zimni tiyolmayabman yo kino kamedya yoki... bilmadim ISHLARINGA OMAD

2 qalqon   (04-Дек-2010 11:12) [Материал]
Maqola muallifi manimcha bu filmni tanqid ko'zi bilan kotta lupa yordamida ko'rgan. Juda bir maydalashib ketibdi.

3 armonli bola   (04-Дек-2010 12:33) [Материал]
YANA BIR SAVIYASIZ FILMGA O`ZWAYAPTI AYTIWIGA QARAGANDA O`ZI FERUZA OPAGA XECH NARSA YOQMEYDI

4 Farzona   (04-Дек-2010 13:03) [Материал]
Va haha Sayyod aka Feruza Fattohovaniyam o'zizga o'hshagan tanqidchi shogird qilib tayyorlavossizmi ? Qoyil! Yozishlariyam quyib qo'ygandek siznikini o'zi. Man pastga maqola muallifiga qaramasdan oldin, maqolani o'qivotkanimda siz yozgansiz deb o'ylabman keyin pastiga qarasam shogirdiz Feruza opa turiptila. Zo'r shogird tayyorlavotkan ekansiz.

5 MADINAXONIM   (04-Дек-2010 17:23) [Материал]
SALOM SARDOR AKA!! MOLODEC!! SHUNAQA ZUR KRITIKALA BERILIPTI. MANAM QATNASHDIM PREMYERADA. SIZ HALIYAM YAXSHI YOZIBSIZ. MAN FIKRIM ADIZ RAJABOV SHAXVONIYATGA BERILIB KETIBDILA. QACHONGACHA DAVOM ETADI BUNAQA BEMANI KINOLA? YAXSHI QIBSIZ SHU MAVZUNI KUTARIB!! RAXMAT ISHLARIZGA OMAD!!

6 MADINAXONIM   (04-Дек-2010 17:27) [Материал]
SALOM FERUZA OPA!! QOYIL LEKIN ZUR YOZIBSIZ!! BULANI AYASH KEREMAS. ADIZ UYALMIDIMI SHAHVONIY ROLLA IJRO ETISHGA!! PARKDA YURISHINI QAREN!! QARASHINI ETMISMI? SOVUQ JUDAYAM SHUNAQA KRITIKALA QISELA BULAGA INSOF BERISHADI

7 XURSHID OKELA   (04-Дек-2010 17:31) [Материал]
E E SALOM FERUZAXON!! qoyil gap yu lekin!!! kinoga tushudim kechakunda, zal tinch o'tirolmadiyu bu kinoni kurib. kupchili turib kettiyu. Adiz sizga gap yu. manga rasa yoqas. yu dimasez kafeda uchrashse. uzi sizi dib tushdim kinoga. sizga rasa uxshiman. okam diganman sizi oka!!

8 Mohirahon Ahmedova Milliy Unversitet katta o'qituvchisi   (04-Дек-2010 18:11) [Материал]
Узи хам роса прикольный макола бубди. Ферузахон майдалашиб кетмабдилар. Наоборот факат йирик камчиликларни курсатибдилар. Ман бугун эрталаб шу кинога тушдим. Киномас шарманда! Уят! Режиссёр шунака кино оганига уялиб номини ёзмаган баннерга! Ферузахон камчиликларни 3 дан бир кисмини ёзибдилар. Колгани роса куп. Киномас ахлат! Лекин Ферузахонни ёзишларига койил! Сайодни стили! гап йук! Роса кулдим. Куп-куп шунака прикол нарсалар ёзиб турилар. Факат бир илтимос шу Сайодни шогирдини Ферузахонниям расмини сайтга куйиб, таништирсангиз

9 NOZI   (05-Дек-2010 00:45) [Материал]
Кулгидан ичеларим узилиб, стулдан думалаб тушишимга азгина колди. Айникса, отани сочини окартирвоганини укиб, мазам кочиб колди. ростданам манам бощида Сайёд ёзганла диб уйладим, карасам, Феруза Фаттохова. Нима бугандаям, сайтни стили билиниб турибди. Молодцы!!! Так держать! biggrin

10 Farzona   (05-Дек-2010 03:51) [Материал]
Va haha SAYYOD aka bugun tushimga kirib qobsiz. Nima balo maniyam kimgadir tanqid qigansiz shekilli va haha siz muhlislaniyam zo'r tanqiq qialsiz buni bilaman. SHu kunlada ko'p tushimga kirvossizde

11 LIONZOD   (05-Дек-2010 23:38) [Материал]
wahahahahaha vashe prikol

12 telba   (08-Дек-2010 00:48) [Материал]
Kritika judayam maydalashib ketgan i maqola juda kotta yozilgan,zerikarli o'qishga..balki filmda rostanam shunaqa ko'p kamchiliklari bo'sa kere..hotya kto znaet :)

13 Nozima   (09-Дек-2010 11:14) [Материал]
HAmmaga salom! Rostan ham oxirgi paytda saviyasiz filmla ko'payib ketgan, undan ko'ra yaxshilab sifatli qilib kino olishsa bomasmikan...filmni hali ko'rmadimku lekin manda uje umumiy tasurot paydo bo'ldi...sifatsiz film ko'rib ketgan vaqtingga pulinga achingandan ko'ra shunaqa maqolala o'qib filmni borib korish keremi yoki yo'q shuni bilib olamiz... Maqola un katta rahmat, film rejissori bunday tanqiddan hafa bo'lmasdan, aksincha o'z xatolari ustida ishlashi kerak...Man ko'rgan eng yaxshi filmladan Maktub, Vatan, Fotima va Zuhra, Telba kinolariga o'xshash va bundanam yaxshi kinola yaratishsin, biz mazza qilib ko'rilik.....

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!