Бош сахифа » 2010 » Декабрь » 5 » Икки хотинлик мавзусидаги янги фильм? "Фарзандим".
06:23
Икки хотинлик мавзусидаги янги фильм? "Фарзандим".

Ҳозирги кунда кўплаб янги фильмлар кетма-кет суратга олинаётган бўлса ҳам, уларни томошабин кўнглидан жой олаётганлари ва ёдда сақланиб қолаётганлари кам. Ана шундай томошабин кўнглидан жой олган фильмлардан бири "Керагимсан” фильми бўлган. Бугун ушбу фильм ижодкорлари "SHB” видеостудияси яна бир янги "Фарзандим” фильмини суратга олишга қўл урдилар.  

 Суратга олиш ишлари бўлиб ўтаётган Тошкент шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирига йўл олдим. Шифохонага кириб борганимда, ижодий гуруҳ эндигина тушликдан қайтиб, яна суратга олиш ишларига ҳозирлик кўришаётган эди. Фильмнинг бош қаҳрамон-ларидан бири Адиз Ражабов берилиб, сценарийдаги ролига ҳозирлик кўрар, палаталардан бирида эса актёр Убайдулла Омон хомуш, ўйга чўмган ҳолда ўтирарди. Актриса Саида Раметова ҳам ўйланиб, фильм режиссёри билан ўзи ролини муҳокама қиларди.

Бироз ўтиб, фильмнинг яна бир бош қаҳрамони актриса Дилноза Кубаева ҳам етиб келди ва шошиб, кийимларини алмаштириш учун кириб кетди. Кўп ўтмай, уни Убайдулла Омон хомуш ўтирган палатада, "ҳомиладор” ҳолатда кўрдим. Актриса Саида Раметова эса у ётган кроват ёнида, кўзёш тўка бошлади.

"Фарзандим” фильмнинг сценарий муаллифи Шуҳрат Қаҳҳор ва фильм режиссёри эса, уларнинг ижросини диққат билан кузата бошлашди. Мен ҳам "Фарзандим” фильми нима ҳақида эканлигига қизиқиб, сценарий муаллифи билан бироз суҳбатлашдим.

 

Феруза: - Суратга олинаётган фильмнинг мавзуси ҳақида тўхталиб ўтсангиз . . .

Шуҳрат Қаҳҳор (сценарий муаллифи):- Ўзи муҳаббат ҳақида фильм қилмоқчи эдик. Бу фильмда ҳам муҳаббат бор, лекин мени назаримда ҳақиқий муҳаббат қанақа бўлиши керак? Муҳаббатни даражаси одамни ёшига қараб белгиланмайди. Уни бор йўқлиги билан белгиланади. Муҳаббат бор ёки йўқ. Ўртамиёна бўлиши мумкин эмас. Бизни қаҳрамонларда ҳам алоҳида алоҳида олиб қараладиган бўлса, онани қизга муҳаббати, болага ёки ўғлига, фарзандни ота-онага бўлган муҳаббати, ўшалар мени назаримда қанақа бўлиши керак. Кечирасизлар-ку кўчада биттасини кўриб ёқтириб қолиб, ўшани ҳам муҳаббат деб ўйлашади ва кўпинча шундан адашиб қолишади. Ундай бўлмайди, ҳар бир муҳаббат ёки ҳис-туйғу маълум бир тўқнашувларни енгиб чиқса, ўшандагина ҳақиқий ҳисобланади. Бизнинг фильмда ҳам, ёшларни бир-бирига бўлган муҳаббати ва ҳаттоки турмуш қуриб, 10 йил яшаган эру хотинни муҳаббати кўрсатилади. Фақат биз қаҳрамонларимизни ҳар хил синовга солиб кўрдик, ҳар хил вазиятга тўқнаштирдик.

 

Феруза:- Фильм воқеалари ҳаётдан олинганми?

Шуҳрат Қаҳҳор:-Баъзи жойлари ҳаётий, ўзим кўрган-билган одамларимдан олинган. Лекин, бадиий тўқима жойлари ҳам бор.

 

Феруза:- Сценарий ёзилиш жараёнида, ўзингизни энг таъсирлантирган саҳна?

Шуҳрат Қаҳҳор:- (ўйланиб) Мени таъсирлантирган саҳналар кўп. Сценарий ёзилаётган пайтда ҳатто кайфиятим бузилиб, компьютер олдидан туриб кетган вақтларим кўп бўлган.

 

Феруза:- Бу шунчалик таъсирланганингизданми ёки воқеалар ривожини давом эттириш қийин бўлгани учунми?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Ёзувчилик ижодида бир қизиқ нарса бор. Агар аниқ жойини топиб қўйсангиз, баъзан бир оғиз сўз одамни хурсанд қилиб юборади. Баъзида эса бир воқеа келиб қолса, шу жойда мана бундай бўлса нима бўлади деганини ўзида, у ёғи ҳали ёзилмай туриб, шундай кўз олдингдан ўтади, бу ёғи бундай бўлади, ундай бўлади деб. Хурсанд бўлганингдан ўрнингдан туриб кетасан. Шундай жойлари жуда кўп бўлган. (Ўйланиб) Мени энг таъсирлантирган жойи, фильм ниҳоясида бир эпизод бор. Дилноза ҳомиладор бўлганида, шифокорлар унга фарзанд кўришни таъқиқлашади. Ана шунда, у турмуш ўртоғини бунга кўндирадиган жойи. Шу жойида иккаласини суҳбати жуда ҳам таъсирли. Шунда жуда таъсирландим. 

 

Феруза:- Сценарий қанча муддат давомида ёзилди?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Жуда қисқа муддат. Бир ойда ёзиб бўлинди. Лекин, мана бугун кечаси ҳам соат тонгги 4 да уйғониб кетдим ва Адизни образини яна ҳам бойитадиган, характерини очадиган бир фикр келиб қолганди. Эрталаб 6 гача қўшимча киритдим. Эрталаб олиб келиб ўқитдим, ижодий гуруҳдагиларга маъқул бўлди.

 

Феруза:- Демак, иш жараёнида ҳам қўшимчалар киритилмоқда?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Ҳа. Тўхтамайдиган нарса бу.

 

Феруза:- Фильм номи масаласида режиссёр билан битта тўхтамга кела олмаётган экансизлар?

Шуҳрат Қаҳҳор:- (ўйланиб) шунақа (кулади) Энди ҳар кимни кўриши ҳар хил. Ҳозирги вақтда мени назаримда фильм номларини, ном экан деб қўйиб юборишаётгандек. Кўп фильмлар номига жавоб бера олмаяпти. Шу сабаб, ном масаласида узоқ вақт бир тўхтамга кела олмадик. Ишчи номини "Ширин орзулар”, "Синов” деб атадик. Чунки ҳар бир инсон туғулганидан бошлаб, орзу билан яшайди. Эмаклаб юрган болани орзуси атай-чечай қилиб юриш бўлади. Юрган бола гапиришни орзу қилади. Орзулар шундай галма-гал келганидек, бизни қаҳрамонларимизни ҳам ўзини орзуси бўлади. Дунёда энг бахтли инсон, бу орзусига етган инсон. Хозир келишиб "Фарзандим” деб номландик.

 

Феруза:- Фильм ниҳоясида қаҳрамонлар орзусига етадими?

Шуҳрат Қаҳҳор:- (кулиб) Буни фильмни кўргач биласизлар.

 

Феруза:- Бу фильмдан аввал ҳам, бошқа фильмларга сценарийлар ёзганмисиз?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Сценарий сифатида Ғофур Ғулом ҳикоялари асосида "Афанди ва Азройил” фильмига. Кейин "Улфатлар 1, 2”, "Анора”, "Керагимсан” фильмларига.

 

Феруза:- Сценарий-ларингизни бошқа фильмлар сценарий-ларидан нимаси билан фарқ қилади деб ўйлайсиз?

Шуҳрат Қаҳҳор:-Фарқи, мен кўпроқ руҳиятга эътибор бераман. Ўша тўқнашувлар кўпроқ руҳият орқали ечилади. Шу вазиятда, бу образ қандай ҳаракатга келади-ю, нима қилади? Мисол учун, боргин дейилган бўлса, ўша борадиган жойига бориш керак ёки йўқлигини миясида ҳал қилиб туриб, ундан кейин қарор қабул қилади.

 

Феруза:- "Фарзандим” фильми ғоясига, сценарий ёзилишига нима туртки бўлди?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Ўша "Керагимсан”даги муҳаббат, у ерда ҳам муҳаббатни бир учини кўрсатганмиз. Ўзи мен фильм номини "Керагимсан 2” деб қўяйлик дегандим. Лекин, рози бўлишмади. Чунки, баъзан омадли фильмларни иккинчисини яратишади.

 

Феруза:- "Фарзандим” экранларга чиққач, томошабинларга нима бера олади деб ўйлайсиз?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Мени назаримда бу фильм, муҳаббатга сал бошқача кўз билан қарашни ўргатади.

 

Феруза:- Нима учун айнан дардли мавзу танланган? Томошабинларга тезроқ етиб бориши учун ва атайлаб йиғлатишга эмасми?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Йўқ. Тезроқ томошабинга бориши учун, чунки олий мақсад йиғлатиш эмас. Ўзи аслида одамларни кулдириш ҳам қийин, йиғлатиш ҳам. Келадиган томошабинларни ҳам ҳар хил фильмларни кўриб, юзи қотиб қолган дейиш мумкин.

 

Феруза:- Фильмга саундтрек масаласи?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Ҳали мўлжалимиздаги хонандадан рухсат олганимиз йўқ. Шунга ҳозирча айтмай турамиз. Фақат шуни айтишим мумкин, у янги қўшиқ эмас. Фильм учун атайлаб қўшиқ ёзилмади. Чунки, ҳар бир қўшиқ яралганидан кейин вақт ўтиши, томошабинлар уни ҳазм қилиш  керак. Фильм учун мусиқалар ҳам ёзилмайди, танланади.  

 

Феруза:-Сценарий ёзилаётганда, фильмдаги қаҳрамонлар ролига аввалдан актёр ва актрисаларни мос кўриб ёздингизми? Яъни, қаҳрамонларни айнан кўз олдингизга келтириб ёздингизми?

Шуҳрат Қаҳҳор:- Албатта, мен бусиз ёзмайман. Ҳар сафар ёзаётганимда, насиб қилса мана бу актёр ёки актриса ўйнайди деб ёзаман. Ўшандан, уни характеридан келиб чиқиб. Бу сафар ҳам Худога беадад шукур, ҳаммаси йўқ дейишмади. Мен ҳаракат қилдим, томошабин ўзи ҳукм чиқарсин. Ким ҳақ, ким ноҳақ томошабинга ҳавола этаман. Ўзи аслида дунёда ноҳақ одам йўқ, ҳамма ўзича ҳақ. Ўйлайман-ки, фильм чиққандан кейин томошабинлар томонидан анча тортишувлар бўлади, ким яхши ва ким ёмонлиги ҳақида.

 

Суратга олиш ишларидан танаффус вақтида, фильм режиссёри Элёр Ҳошимов билан ҳам суҳбатлашдим.

 

Феруза: - Фильмнинг сценарий муаллифи Шуҳрат Қаҳҳор дадангиз эканлар. Нима учун, у киши фильм учун ўйлаган номга рози бўлмадингиз?

Элёр Ҳошимов (Фильм режиссёри): -  Ҳозирги кунда замонавий ном бўлмаса, томошабинни қизиқтириш қийин. Фильм кинотеатрга қўйилганида ҳам, баннерда номига эътибор қилинадиган бўлиб қолди. Агар номи ҳозирги замонга жавоб берадиган бўлса, ҳозирги ёшларимизга таъсир қиладиган ном бўлса, шундагина фильмни томоша қилишмоқда назаримда.

 

Феруза: - Нима учун, фильм мавзуси билан ҳам томошабин йиғиши мумкин-ку, айнан номи билан эмас. Ёки сиз фильм номи билан томошабин йиғилади деб ҳисоблайсизми?

Элёр Ҳошимов: - Бир инсон иккинчи инсонга масалан, реклама сифатида, айтадиган бўлса, фалон фильмни кўрдингми деяпти. Агар уни номи узун бўлса, ёки ёдда қолмайдиган бўлса, ҳа деб ўйлаб қоляпти. Мана шу ўйлаб қолмаслиги учун, ҳозирги номлар, эътибор берсангиз иккита сўз билан жарангдор ном бўлиши керак бўляпти.   Мени ўзимга ёқаётган ном "Келинчак дарди” эди. Умуман, фильмни ичига жалб қилган муаммони тортган. Агар шу фильмдаги келинчакда дард бўлмаганида, фильм бўлмас эди. Асар ёзилмас эди, ўша воқеа кетма-кетлиги қурилмас эди менимча.

 

Феруза: - Фильм жанри  ва  ғоя муаллифи?

Элёр Ҳошимов: - Фильм жанри мелодрама. Бу фильмнинг ғояси, мени дадамлар Шуҳрат Қаҳҳорники. Иккаламиз биргаликда ижод қиламиз. Яна Матёқуб ака Матчонов ҳам шу мавзуда фильм қилсанглар бўлади, деган эдилар. Менимча ҳам, ҳозирги томошабинни юрагига тушадиган мавзу, бу фарзанд ва она, ҳамда булар ўзбекларда муқаддас нарса ҳисобланади. Ўзбек ҳар доим, болам деб яшаган. Ҳар доим нима йиғса, болам учун дейди. Яъни, уй қураман, тўй қиламан болам учун дейди. Агар битта бўлса ҳам, фарзанди бўлса буни бахт ҳисоблайди. Агар битта ҳам фарзанди бўлмаса, тирноққа зор, ўзбек яшай олмайди. Ўзбекни боласиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбек болажон!

 

Феруза: - Фильмни бош қаҳрамонларини нимага асосланиб танладингиз? Адиз Ражабов ва Дилноза Кубаева жуфтлигини? Албатта, рейтингга ҳам қаралганга ўхшайди.

Элёр Ҳошимов: - Мен Адизни фильмга олиш орзуим, олдин ҳам бўлган. Мен олдин фильмга чақирганимда, у рад жавобини берган. Адиз характерный актёр ва менга уни дисциплинияси борлиги ёқади. Мисол учун, мана шу вақтга келаман дедими, у етиб келади. Бизни ҳозирги тижорат фильмларимизда, вақт чегараланган. Дилноза Кубаевани мени кузатишим бўйича амалиёти, ҳаёт тажрибаси бор. Уни фильмда келинчак образига олдим. Бошқа актрисани олишим мумкин эди. Лекин, ҳаёт тажрибаси бўлмаган актриса, буни ўйнаб бера олмайди деб биламан. Мен ўзи актёрларни ҳаёт тажрибасига ва ўзидан келиб чиққан ҳолатда, ролни яхши очиб беришига қарайман. Мисол учун, Адиз Ражабов уйланмаган. Лекин, у берилган топшириқни яхши очиб бера олади деб, мени кўзим етди. Уни кўзидаги қарашлар ва ўзидан келиб чиқиб ҳис қилиб ижро этиши менга етарли.

 



Феруза: - Томошабинлар Адизни уйланган йигит ролида қабул қила олишларига ишонасизми?

Элёр Ҳошимов: - Худо ҳоҳласа қабул қила олади. Рейтинг тўғрисидаги саволингизга келсак, албатта рейтинг бор. Фильмда Убайдулла Омон, Саида Раметова, Шоҳида Исмоилова, Ойбарчин Бакирова, Муяссар Бердиқулова, Адиз Ражабов, Дилноза Кубаева. Албатта, рейтингга қаралмаса бўлмайди. Лекин, авваламбор ижроси ва буни ортида рейтинги. Ижроси бўлмаса, рейтинги бўлмайди. Агар актёр профессионал бўлса, унга рейтинг олиб келади. Биз маҳоратига қараб олайлик, кинони рейтингини булар кўтариб беради. 15 фоиз актёрларни рейтинг бўйича кучи, 85 фоизи уларни маҳорати. Ҳозир масалан, Убайдулла акамними ёки, Дилноза Кубаеваними, оддий бир фильмга олинг. Атрофида жамоа бўлмасин, фильм кассасини торта олмаслиги мумкин. Лекин, томошабин тушади. Мана шу актёрларни  мухлиси тушади. Биз шундай қилдик-ки, уни ҳам мухлиси тушсин, буни ҳам мухлиси тушсин. Ҳам томошабин фильмдан албатта, нимадир олсин.

 

Феруза: - Ўзингиз, томошабин бу фильмдан нима олади, деб ўйлайсиз?

Элёр Ҳошимов: - Ўзига эътибор. Яна мумкин эмас, деб врачларимиз айтаётган нарсани кўпинча ёшлар, мени шуни қиламанми, деб айтишяпти. Врачни сўзларига ҳам эътибор бериш керак. Врач бир неча йил бекорга ўқимаган. Биз болажон инсонмиз, лекин соғлиққа ҳам қараш керак.

 

Феруза: - Фильм сценарийсини ўқиганингизда ва суратга олаётганингизда, энг таъсирланган эпизод?

Элёр Ҳошимов: - Асарни ҳар бир ўқиган жойим кўзим олдида. Актёрни кўзи билан ҳам кўрдим. Актёр ўзига юкланган вазифани қандай очиб беради? Уларни ўрнига қўйиб кўрдим. Ана шунда кўзимга ёш келган жойлари, отаси билан қизини суҳбатлашиш эпизоди. Отасини қизига айтган гапи, қизини эса, эрим 10 йил кутди, унга 10 йил кутган оталик бахтини бераман деб, ўзини ҳаётини эвазига эрига оталик бахтини берадиган жойларидан таъсирландим.

 

 

Феруза: - "Фарзандим”  қачон экранларга чиқиши мўлжалланяпти?

Элёр Ҳошимов: - Съёмка кунларимизни бир ярим ойга мўлжаллаяпмиз. Тайёр бўлиш муддати икки ой, икки ярим ойларга мўлжалланган. Лекин, бу ҳақида аниқ айта олмайман. Насиб қилса, январ ойларига премъерани мўлжаллаб турибмиз.

 

 

Режиссёр Элёр Ҳошимов билан суҳбатлашгач, суратга олиш жараёнларини бироз кузатдим. Убайдулла Омон ва Дилноза Кубаева, ҳамда Саида Раметоваларнинг палатадаги эпизоди суратга олинаётган эди. Қизининг соғлиғидан ташвиш чекаётган ота ва қизини ҳолатидан кўзёш тўкаётган она, ҳамда умр йўлдоши кутган бахтни бериш учун ўз жонидан кечишга тайёр садоқатли рафиқа қиёфалари. . .

Воқеалар ривожи қандай? Келинчак ўз орзусига эришадими? Бу орзуси йўлида у нималарни қурбон беради? Унинг умр йўлдоши-чи? Наҳотки у рафиқасининг азоб чекишини бефарқ ҳолда кузатиб турса? Уларнинг ота-оналари қандай йўл тутадилар?

Фильмдаги энг қизиқ воқеалар эса икки хотинлик мавзуси бўлса керак. Бу воқеалар қандай ривожланиб қандай бархам топади?

Адиз кимга ёки унга ким қолади?

Кундош Кубаева ғолиб бўлармикан ё таслим?

Хуллас, фильм воқеалари ривожи қандай кечади ҳамда, суратга олиш ишларининг қандай кечаётганлиги хақида ёритиб боришга харакат қиламиз.

 

 

Феруза Фаттохова

 

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 9410 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Dilnoza Kubayeva, Adiz Rajabov, Farzandim filmi, Saida Rametova, Ubaydullo Omon, SHB-kinostudiyasi

Нравится
Барча изохлар: 18
1 armonli bola   (05-Дек-2010 09:40) [Материал]
dolzarb mavzu ko`tarilgan

2 HURSHID   (05-Дек-2010 23:36) [Материал]
HOZIRGI CHIQVOTGAN HAMMA KINOLAGA O`HSHAMIDI .... MAVZU JIHATTANAM ZO`R AKTORLA JAMOASI YAM ZO`R

3 Qitmir_No:1   (06-Дек-2010 07:27) [Материал]
kutib qolamiz.

4 qalampirmunchoq   (06-Дек-2010 16:13) [Материал]
Бунча узуууууууннннннн интервьююююююю!!!!! Манимча, филмни сценарийси хам шунча уззззууууууууунннннн булмаса керак, зерикиб кетдим укиб булгунимча!!!!

5 Tamara   (07-Дек-2010 21:14) [Материал]
maqtawgan kinolari zur bup chiqmidiku. adiz rajabov jonilaga tegmadimi uje? Hamma kinoda tiwini oqini kursatib chiquradimi?

6 noz   (09-Дек-2010 12:27) [Материал]
тамара нима ёзгансиз,ёки русчани эплен,ё узбечани,***адиз ражабов жонилага тегмадими уже****жонилага тегмадими хали денг ёки жонилага тегдими уже денг жа русча кушиб гапирмокчи босез,адиз ражабовни тишига хавасиз кептими диман сизам эрталаб кечки пайт эринмасдан ювин,сиззикиям саргаймасдан адиззикидей оппок булади ок!!!!!!!!!!!

7 madina@mail.ru   (10-Дек-2010 16:35) [Материал]
Noz Adizi sevasanmi? bir birilaga rasa mos busela kere a? uni tishi oppo saniki sapsaru!!!!

8 madina@mail.ru   (10-Дек-2010 16:37) [Материал]
Dilnoza ty molodec!! nime Adiz n uynagansiz bu kinoda?

9 Saidakbar   (10-Дек-2010 23:00) [Материал]
Manga qara Nozmisan,kimsan? Gapi oldin chunvogin,ona tili kitobini ochib o'qi, keyin yoz. Tamarani hamma to'gri. Har bir odamni fikri yawawga haqli chundin. Kupchilini joniga tekkan adiz. sevsen o'zingga,sevib yuruvir. keyin uje so'zini uzbechada aniq tarjimasi yuq, ok, vse ponyatno!!!

10 noz   (10-Дек-2010 23:48) [Материал]
ха ха ха мадинка узр,тамарага тишини ювгин диганим санга тейдими,кечир илтимос сани тишини карес босгани сасулиги эсимда йук, biggrin ну нечо даволлатсен булади хали кечмас, tongue

11 noz   (10-Дек-2010 23:50) [Материал]
мадин сан мактаб коровулини севганини эсидан чикарма

12 noz   (11-Дек-2010 22:46) [Материал]
саидакбар кизлани гапига бурнини тиквурмагин, адиззи севади диган гаппи каттан олдин, санлани адизда нима аламила бор чунмадим,эр кидирвотган мадинаям ,тамараям санла хамела онги паст, гапи чунмидига чаласавод одамчала сила ,санла бн тенглашиб нима обру топаман, так что пока

13 ozol   (08-Янв-2011 20:43) [Материал]
manimcha zor bolsa kerek shuncha yangi kinolar chikibdi nega koyib bermayabsizlar

14 nasiba   (12-Янв-2011 19:54) [Материал]
fil'm mavzusi ta'sirchan aktyor va aktrisalar talantli,ishlarini ustasi fil'm zo'r chiqadi bu mening shaxsiy fikrim chunki Adiz bilan Saida Rametovaning yaxshi o'ynaydilar fil'mni kutib qolamiz

15 Sarvar   (28-Янв-2011 18:15) [Материал]
xochu

16 MilayaMila   (30-Янв-2011 00:32) [Материал]
Salom. iltimos yordam qilib yuborilar?(((( Qande qilib kinolarni kursa buladi? manda uxshamayapti((((((((((((((((((((((( sad sad sad sad sad sad

17 RUSTAM.R.T   (24-Дек-2011 11:42) [Материал]
Ozoda saidzodaga gap yuq!!!

18 bek88   (12-Фев-2012 18:24) [Материал]
XA DAXSHAT KINO EKAN KO'RINGLAR.....

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!