02:27 Кубаева Адизни уйлантиради. | |
Нихоят анчадан бери хабар бераётган "Фарзандим" фильми суратга олиш ишлари якунланди. Хозирда монтаж ишлари кетмоқда.
Режиссер; Элёр Хошимов "SHB” видеостудияси махсулоти (Керагимсан фильми ижодий жамоаси) Ролларда: Адиз Ражабов, Дилноза Кубаева, Саида Раметова, Убайдулло Омон,Ойбарчин Бакирова. Актерлар жамоаси кучли танланганидан, шунингдек фильмни суратга олиш ишларини кузатиб, кучли фильм бўлишини тахмин қила оламиз.Аввало Дилноза ва Адиз илк хамкорлигидаги натитжа хамма учун қизиқ. Кейин, фильмнинг мазмуни кутилмаган ва жуда қизиқ. Адиз Ражабов бошқа ролларига қараганда бу фильмда яхшигина қийналишга, мураккаб роль, мураккаб партнер Кубаева билан кўпгина стресс холатларига тушишга тўғри келди. Хеч қайси фильмда Адиз бунчалик кўп йиғламаган бўлса керак. Роллар мураккаб ва стресс холатларига сабабчи сахналар бўлганлиги билан суратга олиш майдончасида бу холатни сезиш қийин эди. Негаки суратга олиш ишларидан ташқари қувноқ мухит хукумрон эди. Айниқса Адиз ва Дилнозани кузатаётганлар учун миш-миш ва гап-сўзларга сабабчи кўп холатлар кўрингандек бўлди. Уларни кузатиш мен учун хам жуда қизиқ бўлди. Адиз суратга олиш ишларидан ташқарида Дилнозани сенлаб мурожаат қилиши сергак торттирди. Балки шунчаки хамкорликдаги ишда жуда хам яқин дўст бўлиб қолгандир ким билсин? Хар холда эру-хотинни ролини ижро қилишмоқда. Фильмнинг Дилноза ўз эри бўлган Адизни уйлантиришга мажбур бўлиши сабаблари қизиқ. Бу лавхалари билан уйғунлашадиган ва хозирда сир тутилаётган анча таниш бўлган машхур тарона кўзларингизга ёш келтириши аниқ. Унинг ечими хам қанчалар аянчли бўлмасин, шунчалар қизиқ. Кундош образидаги Дилноза Адизни уйлантириб рохат топармикан ё.... Фильм премьераси февраль ойи бошларига мўлжалланмоқда. Унгача эса илк хамкорликдаги иш натижаси қизиқ. Хўш, Дилноза ва Адиз нима дейишаркин? Кузатиб боринг! | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 9226 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |