05:51 Текшириб кейин уйланади. Адиз "практичный" йигит!)) | |
Адиз ва Дилноза янги "Фарзандим” фильмида иштирок қилаётганидан хабарингиз бор. Нафақат мухлислар балки кино ва мусиқа олами вакилларининг аксарияти бу жуфтликнинг ижод натижаси билан қизиқишаётгани бизни ажаблантирмади. Негаки бизнинг ижодий жамоамизга хам бу жуда қизиқ. Хозирда фильмнинг
дубляж ишлари кетмоқда. sayyod.comдан олинди Хўш, Дилноза ва Адиз истаган хамкорлик иш жараёнида қай тарзда кечди? Илк саволларимиз ва суратга олиш жараёнида бизга қизиқ бўлган холатлар юзасидан аввал Адизга мурожаат қилдик. sayyod.comдан олинди Дилноза билан роль ижро қилишингизни фильмда роль ижро қилишга розилик билдирганингиздан сўнг билдингизми ё у иштирок қилиши билан қизиқтириб таклиф этишдими? -Бошиданоқ билдим чунки сўрайдиган одатим бор, ким менинг партнерим бўлади деб. Дилноза эканлигини билганимда бу маълумот мени (приятно удивило) хуш ажаблантирди. Албатта хурсанд бўлдим, янгилик хаммага хам ёқади. Кейин сценарийда матнлар чиройлик ёзилганлиги билан менга жуда ёқди. Худди девор бўлса, бир текстини бир ғиштдек олиб ташласа, девор қулаб тушадигандек матн. sayyod.comдан олинди
Фильмга розилик беришингизда нафақат сценарий, жамоа фильм мазмуни балки Дилнозанинг хам иштироки қандайдир ахамиятга эга бўлдими? -Албатта буни хам ўзига хос ўрни бор. sayyod.comдан олинди "Фарзандим” фильми сценарийси Сизга сал чигалроқдек туюлмадими? -Ўша чигаллиги билан менга ёқди. Сценарийни ўқиб чиққанимда ролимнинг сахналаридаги эмоцияларимни ўйлаб чиқаман, ва айнан мана шу фильмда шундай сахналар борки, менинг актерлик ишим учун янгилиги бор. Вазиятга ўзини бахосини берадиган янгиликлари борлиги хам менга манзур келди. sayyod.comдан олинди
Хар бир фильм премьерасидан аввал актерлардан фикр олишимизда хамиша "Бу фильм бошқа фильмлардан фарқ қилади, бу ролим бошқа ролларимдан фарқ қилади” деган жавобни оламиз. Лекин натижада эса кутилган ўхшаш нарсаларни кўрамиз. Кейинги сухбатда эса "Ха ўзим хам билгандим” деган жавоб бўлади. Сиздан хозир шундай стандарт нарсани оламизми? sayyod.comдан олинди -Хўш...(ўйланиб, кулади). sayyod.comдан олинди
Яъни гапингизга жавоб берасизми демоқчиман-да (кулгу) -Қўлимдан келганча бу фильмда қилмаган нарсаларимни қилдим. Харқалай харакат қилдим. Тўғрисини айтсам айнан шу фильмда актерлик тарафлама мазза қилдим. Ролимда янги хиссиётларни сездим, агар бу хол экранда сезилса мен хурсанд бўлган бўлардим. sayyod.comдан олинди
Дилноза билан хамкорликдаги жараён хақида албатта ижобий фикр билдирасиз. Лекин сал бошқачароқ саволни берсам: Иш жараёнидаги бир-бирингизга халал берган холатлар қандай бўлди? Характерингиз, вазият, ролларингизми? sayyod.comдан олинди -Худога шукур минус тарафлари бўлмади. Қайтанига яхши хамки Дилноза билан айнан мана шундай фильмда иштирок қилдик дея оламан. Яъни одамни "эзадиган”, қийин бўлган мазмундаги фильмда. Менимча айнан мана шундай фильмда одамнинг махорати билинади. Енгил сценарий бўлганида иш жараёнидан завқланмаган бўлардик десам бўлади. sayyod.comдан олинди
Иккингиз ижроингиздаги бажарилиш қийинроқ кечган сахначи? -(Эслаб кулиб юборади) Бир сахна бўлди, иккимиз хам қийналдик. Лекин бу қучоқлашиш ва унга хос сахна эмас. Ўша сахнани мен хам Дилноза хам хазм қила олмадик. Устига иккимизда хам "фальш” (сохта) чиқди (кулади). Лекин у сахнани айта олмайман узр, Дилнозадан хам сўрашингиз бефойда, у-ку умуман айтмайди буни аниқ биламан. sayyod.comдан олинди "Фарзандим” фильмини суратга олиш жараёнининг бевосита гувохи бўлиб, оғир сахналарини кузатганимдан келиб чиққан холда кейинги саволни бермоқчиман: Бугунги кундаги ижро этган барча ролларингиздан энг кўп йиғлаган сахнангиз хит-парадини ўтказсак, бу фильм нечинчи ўринни эгаллайди? -(Кулади) Биринчи ўринни! Бу фильмда жуда кўп йиғладим. sayyod.comдан олинди Жараённи кузатиб туриб бир қизиқ холатга кўзим тушди. Дилнозага сен дея мурожаат қилар экансиз. Бу жудаям бир яқин муносабатлар натижасиданми ё… -Чунки Дилноза билан институтда бирга ўқиганмиз, фақат Дилноза икки курс кичик эди. Ёш тарафлама хам мендан кичик.
Жавобингиздан қониқмадим ўртоқ Ражабов. Ўзингиздан кичик курсда ўқийдиган актриса билан хамкорликда сахна кўринишлари қилмагансиз, яъни у пайтлар сухбатда бўлмагансиз. Кейин бу илк хамкорликдаги ишингиз, ва қисқа вақт мобайнидаги бундай муносабат.. -Биласизми, Дилнозага нисбатан қандайдир бошқача назарда эмас, дўстим сифатида қарайман. У хам менга худди шундай. Биринчи ишимиз бўлгани билан азалдан бир-биримизни таниймиз-ку. Шу сенлаш хам дўстона муносабат йўлга қўйилишига ёрдам берди. Кейин менга нисбатан кимдадир сал ишончсизлик хисси бўлса дарров сезаман, Дилнозада бу нарсани сезмаганим боис ўзимга яқин олиб, сенлаб дўстона муносабатда бўлдим. sayyod.comдан олинди
Бу фильмда "ачалом” сахналари кўп бўлди -(кула-кула) Яна бир маротаба айтинг, қанақа сахналари?
Қучоқлашиш сахналари кўп ва бир бошқача бўлди. Кўзлар ёниб дегандек, билмасам агар дўстона муносабатда бундай ишланган бўлса... -Фильмнинг мавзуси, қахрамонларни хаётидан четга чиқиб бўлмайди. Тасаввур қилинг эру-хотин 10 йил бирга яшаб қўйган, улар бир-бирини қўлини уялиб ушлаб, тикилиб ўтирмайди-ку. Устига устак бу вақт мобайнида фарзанд кўришмаган, орада дард хам бор. Бир-бирини севади, кимга суянади? Албатта бир-бирига суянади. Бу холатларни актер сифатида кўрсатиб беришимиз керак. Хозир лавха ва суратлардан томошабин шундай бошқача фикрга бориб қучоқлашишяпти дейиши мумкин, лекин фильмни томоша қилгач эса ёмон хаёлга бора олмайди, чунки тушунади.
Адизнинг жиддий роллари камайиб бораётгандек... -Балким, бўлиши мумкин... sayyod.comдан олинди
Янги йил байрами арафаси ва кейин хам хамма каналларни Адиз "босиб” кетганди. Қайси каналга қўйма, Адиз кулган, Адиз учган, йиқилган, қонаган.. Хуллас хаммаёқда сиқилиб юрганди. (Адиз хандон отиб кулади) sayyod.comдан олинди Премьерада кўрган бошқачаю, уйда яхшилаб томоша қилган бошқачароқ бўлар экан. "Пойма-пой” фильми хақида фикрим ўзгармаган бўлса-да, "Учар қиз” фильмидан хафсалам пир бўлди. Фильмга саволлар кўп. Масалан айниқса кичик кўринган лекин аслида асосий бўлган деталларга нисбатан. Албатта хозир иштирок этган фильмларингизга афсус билан қарамайсиз, ёмон хам демайсиз. Актерга қониқмаслик хисси яқинлиги тушунарли, лекин айнан шу фильмдаги ролингизга қониқмаслик хисси кўпроқ бўлганми? -Тўппа-тўғри гапирдингиз, мен хам уйда томоша қилдим. Тўғриси қониқмадим.
Томошабин сифатида иккинчи маротаба кўришни истамаган фильмларимда актерларнинг фикри қизиқ. Сценарийни ўқишни бошлаганида ўзини имиджига, менталлитетга, бераётган пулига эмас кейинчалик шу роли яшаб кетишига ахамият беришганмикан деган савол туғилади. Адиз фильмнинг жони ва ролларининг умри хақида қайғурадими? -Албатта, чунки кейинчалик бу менинг хам юзим-ку. sayyod.comдан олинди
Интервьюларда актерларнинг аксарият жавоблари "Мен сценарийга қарайман”, "Жамоага қарайман” ва хоказо жавобларни бериб, биронтаси "Ролим яшашини истайман” деган жавоб олмадим. Сиздан хам. -Айтмаган бўлса хам хар бир актер буни ичидан хохлайди. Карьерасини умри қанчалигини роллари хал қилади. sayyod.comдан олинди "Фарзандим” фильмига қайтсак. Иримчи бўлмаганлигим ва фильмдаги рольнинг ахамиятидан келиб чиққан холда савол берсам. Худо кўрсатмасин албатта, лекин қахрамонингиз каби холатга тушганингизда нима қилган бўлардингиз? sayyod.comдан олинди -(Хўрсинади) Авваламбор мана шундай воқеа ва одамлар бор бўлганлиги боис, улар четдан ўзларига боқиб хулоса қилишсин деган мақсадда фильм яратилган бўлса ажабмас. Хотини бўла туриб уйланиш деган мавзуни айтадиган бўлсак, "Суррогатная мать” деган тушунчалар бугунги кунда бор. Балки мен хам шундан фойдаланган бўлардим. Вахоланки фильмда ўзбекона кўринишда тақдим қилинган, тўй қилиб. Лекин уйланадиган қизга туққанингдан кейин болани ташлаб кетасан деб келишилган бўлади-да. Лекин охири бошқача бўлиб кетади. sayyod.comдан олинди Яна фильм мавзусидан келиб чиққан холда бир қалтисроқ савол: Хабарингиз бор, икки ёш турмуш қуришдан олдин турли медик текширувлардан ўтишади. Бундай ролларни ижро қилар экансиз, уйланишимдан аввал бўлажак рафиқамни аввал текшириб кўришим керак деган фикрлар келадими? -Айнан бу фильмдан таъсирланиб эмас, лекин олдиндан хам бу нарса хақида билганман. Хозирги пайтда албатта текширувдан ўтиб, кейинчалик муаммолар бўлмаслиги учун олдини олиб иш тутадиган, таваккалликдан йироқ инсонлар тоифасига кираман.
Яхши, фильмга "Адиз ва Дилноза” учун деб келган томошабин чиқиб кетаётганида хам шу "Адиз ва Дилноза учун” келиб кетмоқдаман деган фикр билан кетармикан? -Актерларни
деб келишлари мумкин, фильмни томоша қила туриб шундай воқеа ва одамлар
борлигини англаши мумкин. Чунки хамманинг хам хабари йўқ бўлган воқеалар бор. Дарди
йўқнинг дарди бор билан нима иши бор деган гап бор-ку. Шунинг учун балки фильмнинг мавзуси олдида
актерлар хам иккинчи планда қолиб кетар. Демак, премьерага оз қолди. Асли бу сухбат дуэт тарзида бўлиб, юқоридаги саволлар билан Дилноза Кубаевага хам мурожаат қилгандик. Кутилмаган ва қизиқ жавобларни "Бекажон" газетасида яқин кунлар ўқийсиз. sayyod.comдан олинди Sayyod | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 7912 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |