14:50 Соғлом шоу! Юлдузли футбол 1-қисм | |
25-апрель куни "Бунёдкор" спорт мажмуаси ларзага келгани хеч кимга сир эмас, зеро 34.000дан зиёд томошабин бунинг гувохи бўлди. Энг соғлом ва энг хайрия шоу бу йили хам жуда қизиқ тарзда ўтди. Лекин ўтган йилгидан фарқли жуда кенг кўламда ўтгани одамлар хайқириғидан қулоқлар гаранг бўлай деди. Бу хақиқий адреналин!) "Бунёдкор" мажмуаси дархақиқат жахон стандартига жавоб берар даражада жихозланганлигини шу куни гувохи бўлдим. "Тинғир-тинғир" жамоаси Халима қўриқчи) Оламоннинг гулдуросли хайқириғи илк маротаба Гулнора эълон қилинганида янгради. Қўли кўксидан тушмаган Гулнора, шоу сўнггида соф ўзбек тилида яхши тилаклар билдириб, хайрия хақида ўз фикрларини баён қилди. Тўғриси, уни бу қадар ўзбек тилини яхши билишидан бехабар эдим. Сўнгги пайтлар унча мунча жойларда ўзининг айтиши бўйича соғлиғи туфайли кўринмайдиган Шахзода, албатта бундай тадбирларни ўтказа олмайди. Ахир бу хайрия тадбирлигини у жуда яхши тушунади, зеро ўтган йили концертидан тушган пуллардан 5 миллион сўмни у шу кўкрак бези саратони касаллигига қарши кураш учун хайрия қилганди. Шохруххонни укаси Мухаммадали жарохатланди... Актерлар "Хижолат" командаси Икки гул: Лола ва Нилуфар)) Диққат! майдонда хўроз...ёки товуқ))) Юлдузлар командалари хар бир гол ғалабасини турли рақслар билан нишонлашди. Биринчиси "Гангнам стайл") Гулнора ўйинни одамлар орасида завқ билан кузатди. Ора-орада твиттерга репортаж жойлади. Шу куни у майдондаги хамма билан ОАВ вакилидан то ўйинчиларгача суратга тушди. Улар орасида Нилуфар Усмонова хам бор эди) Нестеров хеч шоуга ўргана олмади, у росмана ўйинга киришганида бошқалар рақсга тушиб турса роса кулгулик кўринаркан))) Улуғбек Қодировнинг шодлиги бир метр баландликда!) Алишер Узоқов онлари... Майдонда финалистлар ўйнаётган чоғда холлдаги экрандан кузатаётган Шохруххон, унинг укаси Мухаммадали, Алишер Рўзметов ва унинг қўлидаги қандайдир гул(ча) Ёшларбоп тарзда олиб борувчилик санъати юқори бахоланадиган Марка гурухи солисти мистер қитмир, йўғэ, Шод)) УММОН гурухи лидери Зохиднинг юзларида нафақат шу куннинг белгиси балки бошқа нарсаларни хам уқса бўларди... Футбол оламининг йирик акулалари Репортажимизнинг иккинчи қисмида Нестеров ва Шукруллонинг қадрдонлик онлари мухрланган суратлар, Озодбек Назарбековнинг хайрияси ва бошқа қизиқ лавхалар билан танишасиз. Суратлар муаллифи сайтимиз суперфотографи Абдурахмон Содиқов
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 11793 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |