Бош сахифа » 2015 » Ноябрь » 1 » Шухрат Қаюмов чиқиндилар деб кимларни айтди?
19:23
Шухрат Қаюмов чиқиндилар деб кимларни айтди?

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва олий тоифали сухандон Шухрат Қаюмовнинг “Ўзбекистон” телеканалидаги  кўрсатувда айтган “чиқиндилар” сўзи бир зумда шов-шувга айланиб, кўпчилик уни бутун бошли эстрада оламидаги хонандаларга қаратилган дегандек тушуна бошлабди.

Шухрат Қаюмов:-  “Ўзбекистон” телеканалидаги “Бу хам мухимми?” деган кўрсатувга таклиф қилингандим ва ўша ерда билдирган гапимга аниқлик киритмоқчи эдим.   Бугунги кунда тўйларни ўтказаётган айрим гурухлар хақида, яъни умуман санъатга алоқаси бўлмаган  (самозванец) қаллоб   гурухлар кўпайиб кетганини ўз кўзим билан кўрганим учун, хақиқий маънода уларга нисбатан фикр билдиргандим. Тўйларда юрамиз ва бундай гурухлар шунақанги кўпки.  Афсуски у гурухларни улар хақида биронта маълумотга эга бўлмай туриб  халқимизни ўзи қабул қилаётгани алам қилади.

 Бир тўйга борсам икки йигит ва бир қиз, йигитларни хам умуман овози йўқ , “слух”иям йўқ, мусиқий маълумотнику гапирмаса хам бўлади, умуман қўшиқ билишмайди.  Ўртада турган қизни эса шундоққина кайфи борлиги кўриниб турибди, умуман оғзини очаётганиям йўқ ва шу икки болага суйкалишдан бошқа иш қилаётгани йўқ.  У боллардан “Бу қиз ўзи қўшиқчими йўқми?”-деб сўрасам , “Ака, қизимиз йўқолиб қолди, қизлар билан ишлаш жудаям қийинда, бир қизни тўйга олиб чиқиб турардик у ўзи раққоса эди,  хозир у хам йўқ,  шу учун кўчада турган қизлардан олиб келдик”-дейди.  Тасаввур қилаяпсизми, шулар тўй ўтказяпти.  Мен ўшаларни назарда тутиб,  санъат бугун хаваскорларга қолаяпти маъносида хам айтдим. Бир пайтлар бизни давримизда санъаткор билан хаваскорлар аралашиб кетяпти деган  гапни ўзи бўладиган бўлса  бугунги кунда нафақат мардикор  балки кўчада қолиб кетган одамлар хам  сахнада турибди.

Тасаввур қилинг,  тўйда Модерн Токинг (Modern Talking)ни қўшиғини оригинал овози билан  қўйишяпти .  Биронта одам “Нима учун ўзинг қўшиқ айтмаяпсан, нима учун хар бир қўшиқда овозинг хар-хил чиқяпти, нима учун чет-эл эстрадаси оригинал овозларига оғзингни қимирлатиб турибсан?” демаяпти.  Шунақанги чиқиндиларга тўлиб кетди деган гапим кўрсатувда  ўртада узилиб қолиб,  мавзу ёш эстрада хонандаларига боғланиб кетиб қолди.  Шу ёш эстрада хонандаларини гапираётганимда , яъни бу эстрада хонандасиман деган юлдузларни  қўя турайлигу хозир ахвол мана бундай бўляпти деб  гапирмоқчи эдим, гап чувалашиб чиқиндига тўлиб кетди  деган гапим  худди эстрада хонандаларига тегишли бўлиб қолгандек бўлди.   Кўрсатув давомида  бахс мунозара бўлиб турган пайт шунчаки гап юлиниб қолиб   фикрим охирига етмай қолди. Шу учун тўғирлаб кетишга имкон хам бўлмади.

Энг қизиғи, бирон тадбирга кириб борсангиз, на хурматни билишади ... Нахотки костюм шим кийиб “бабочка” тақиб олса  санъаткор бўлиб қолди?  Ўшаларни ичидалигимиз, ўшалар билан биргалигимиз  ва ўшалар билан бир сахнада одамлар бизни кўряптгани алам қиляпти. 

Яна бир нарса айтмоқчи эдим, яқиндагина биттаси келиб устоз деганида “Мени хечам устоз демагин,  сени устоз дейишинг менга хақорот туюлади” дегандим.  Хақиқатдан хам, умуман санъатга алоқаси йўқ одам келиб устоз деса...  Мана ўзингиз хам  тўйларда кўряптгандирсиз.  Яхшилаб қарасангиз қўшиқларда биронтаси ўзини овози эмас. Жудаям алам қилади. Бутун дунёга машхур оригинал бўлган фонограммани шундоққина қўйишяптида.

Шунингдек,  айрим хонандаларга нисбатан “Жиноятчи” ва “Хиёнаткор” деган  сўзларни қўллаш мумкин деган  гапларимга аниқлик  киритишни истардимки,  буюк миллатни аждодларига  бугунги кунда хақиқатдан хиёнат қилинади агар,  Европани хеч қанақа тарихга эга бўлмаган  санъатини олиб кириб  халқга сингдираётган бўлсак.  Демак биз жиноятчи бўламизда.  Чунки асрлар давомида бутун бошли Европаликлар келиб  мана шу шарқдан маданият ва маърифатни  ўрганиб кетган.  Бугун бизни авлодларимиз нима қиляпти? Нахотки пулни кетидан хамма нарсани сотиб юборяпмиз? Шуларни ўйлаяпмизми? Нахот бутун бир  бошлиқ буюк миллат  бўлган нарсаларни ерга булғаяпмиз  деган ичимдаги дардлар қолиб кетди... шуни айтмоқчи эдим.

 


 

Sayyod:- Юқорида билдирилган фикрлардаги тўйдаги холатлар хақидаги маълумотлардан  бир хайратлансанг  бошқа тарафдан мантиқан ва айниқса шоу-бизнесдаги  кўпчиликни шахсиятини бундоқ олиб қарасанг бу маълумотлар  унчалик шокка тушадиган хол хам эмасДЕК.  Хордиқ чиқариш касбига алоқадор норасмий касбга тобора уйқаш бўлиб кетмоқда...гуё!

Бир тўйларни ўтказадиган танишим  асли яккахон хонанда бўлиб, бир куни олдида модель қизни тўйда бирга сахнада турганини кўриб қолдим ва  “Энди гурух бўлдингизми?” деб сўрагандим. Шунда у : “Ака одамлар шуни талаб қиляпти, ёнингизда битта қиз бўлсин ва иложи бўлса мини юбкада ликиллаб турсин” деяпти  деганди. Қизиғи рейтинги бор ва неча йиллик таниқли хонанда йигитларни хам тўйда бирдан олдида шундай жилпанглайдиган қизлар пайдо бўлиб қолиши хозирги кунда  сир эмас.

 Тўйга таклиф этаётган ёшларнинг талаби мана шундай бўлаётган тарафи хам рост.  Бироқ фақатгина талаб  бўлаётган нарса таклифни келтирмайди, ўша талабга доир ишни ривожлантирсанг унисигаям таклиф тушаверади, яъниким ўша тўйга олиб чиқилаётган қиз сипо кийиниб,  овоз махорати билан қойил қолдирсин. Бу борада намуна сифатида “Санъат” ва ВИА “Шарқ” гурухларини намуна қилса арзир.   Хар бир “дежурь” (навбатчи) тўй ўтказувчи гурухлар юқорида айтган йигитдек рози бўлиб умуман санъатга алоқадор бўлмаган чиройлик кўринишдаги қизни олиб чиқавермасдан, мижозга йўқ дея олса, ва буни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хам назорат қилиб, росмана гурухдан ташқари бегона қизлар тўйдаги сахнада кўринмаслиги устида иш олиб борилса,  менимча буни ечими мураккаб муаммо эмас.  Зеро тўйдаги фаолият учун, ўша сахнада қўшиқ куйламаса хам  микрофон қўлига тутиб туриши учунам “Ўзбекнаво”дан лицензия мухим! Фақат бу лицензия бошқа одамни овозига ўз оғзини қимирлатиш хуқуқини бермайдида.  Балки бу ташкилотни бу борада тўйларда рейдни амалга ошириш вақти келгандир?!

Тушунамиз, санъат ва айниқса шоу-бизнес жиддий касбмасдир ва кўнгилхушлик ва одамларни хордиғини  чиқариш  тушунчасида бўлгани билан энди жуда бир фохишалик дегани хам эмасдир? Кўчада турадиганларни сахнага турғазиб қўйиш энди тўйдан хам бошланаверса... Бошқа тарафдан ўша юқорида айтганимдек,  шоу-бизнесдаги аксарият қизларни  шахсияти у қизларданам қолишмаган, шунчаки кўчада турмаган холос. Сахна ортида туриб “ишвала ила ишлаб” кейин сахнага чиқилганде)) 

Хархолда бу ошкора бўлмаган ва қўл билан ушланмаган хақиқатлардан бири эди аммо энди тўйгача очиқ-ойдин хам тўй, ўйин-кулгу ва давомига истасанг “арист” қизни ўзинг билан олиб кетаверу базму-жамшидни давомлайвер  деган очиқ савдо бу муқаддас оила қурилиши билан боғлиқ тўйни хам  “притон”-иславатхонага  айлантириш демак бўлса керак. Жуда бир яланғоч оёқларни келиб-келиб ўз тўйида кўришни истаган тўй эгаларими ё уларни дўстларими исташса, унда хозирда тўйларга хам келаётган шоу гурухлари хам бор. Ярим яланғоч рақсга тушиб кетаверади.

Тўйлардаги тайёр дискларни оригинал ижрочиси билан қўйиб устидан шунчаки овоз қимирлатиб туришга келган хонандаларни мен хам ўзим шахсан кўрганман. Бу эса фирибгарлик! Мана шу жиноят!

Шухрат Қаюмовни халқ ўзи қабул қилаётгани алам қилади деган фикрлари вазиятни боши берк кўчадек қабул қилиш хам нотўғри зеро бундай нарсаларни  назорат қилиш ва бартараф этиш учун мутасадди ташкилотлар мавжуд!  Бу масъулият  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида. Нима учун лицензияга эга бўлмаганлар тўйдан пул топмоқда? Лицензия асосан тўй хизматларига бериладику. Нима учун тўйда  майли жонли куйламаса хам хеч бўлмаса ўз қўшиқларини фонограммаси қўйилмаслик фожесигача бориб қолинди?

Қаюмовнинг жиноят борасидаги гапларини мана шунга қаратган бўлардим. Тўйдаги фирибгарликдек жиноятга  чек қўйиш устида иш олиб бориш пайти келди “Ўзбекнаво”чилар!

 

 

Нодира Махмудова тайёрлади. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 20498 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod, Shuhrat Qayumov

Нравится
Барча изохлар: 21
2
1 Giyos   (01-Ноя-2015 20:25) [Материал]
Mini yubka kiygan qizlarni chaqirish, boshqalarni e'tiborini, kelindan usha miktafon ushlagan qizga qaratish uchundir balki)))

2 wurausmanova   (01-Ноя-2015 23:47) [Материал]
Har bir inson murod dasturhoni yozib guzal tuy utkazishni orzu-havas qiladi.Qaysi inson tuyida taniqli honanda Yoki raqqosa bulishini istamaydi deysiz?Shuhrat Qayumovni fikrlari tugri.Ammo hamma honadon ham etuk qushiqchilarni tuyiga taklif qilolmaydi..Uz iqtisodiy sharoitidan kelib chiqqan holda tanlaydi otarchilarni.Ammo shu tuylarda yuradigan saviyasi past,talantli yoq insonlarga e'tibor qaratuvchi mutasaddi tashkilotlar bordir?

3 Lazizjon   (01-Ноя-2015 23:47) [Материал]
Xar kunimiz to'y bulsin kim qanday tuy qilishdi niyyat qilgan balsa shunde qiladida tarbiyali oriyatli insonlarni tuyi tarbiyali buladi

4 Umid   (02-Ноя-2015 00:20) [Материал]
Menimcha, bunaqangi yengil yelpi guruhlarning ko'payib ketishiga, hozirgi kunda o'zini "yulduz" deb biladigan aslida esa ikki tiyinga qimmat guruhlarni chiqishiga televideniya ayniqsa "navo" sababchi bo'lsa kerak. Baliq boshidan sasiydi. Navoni ko'rsang 7 uxlab tushunga kirmagan qo'shichilarni ko'rasan. Mana shular qayerdan kelepti ? Shularni hisobiga shunaqa xonandalar ko'payib ketdi. Ko'pchilik "televizor" da deydi-ku, aslida hamma g'alvani boshlab berayotgan o'sha televizor. Abdurahim Grinni ma'ruzasida "bizlarni bugungi kunda reklama tarbiyalayapti" degan gapiga 100% qo'shilaman. MEDIA ni ta'sirini ko'pchilik inobatga olmayotga o'xshaydi. Kim pul to'lasa bo'ldi, kimni orqasi baquvat bo'lsa bo'ldi "navo"da klip olib qo'shiq aytishi mumkin. Nima uchun bugungi kunga kelib qo'shiq aytish oson bo'b qoldi ??? Sababi o'zimiz biladigan PLAGIYAT va FONOGRAMMA. Uni kim boshlab berdi ??? Biz suygan "xonandalar". Endi tepada o'tirib olib Shuhrat Qayumovdek qo'shiqchi va jurnalistlarimiz kalavani uchuni ko'chadan emas, "tepa"dan izlasin. Yaqinda bittasini Darakchida yozib chiqishdi Jasur Umirov ekan, oyog'ini birovni qorniga bosib turib, eshshakka o'xshab irjayib turibdi, ikkinchisiga bu yoqqan shekilli u ham irjayib turibdi. Kim bu desam "yulduz" deydi bittasi ..., Ulug'bek Raxmatullayev desa ko'z oldimga Григорий Кесоян keladi. Ana kimlardan boshlash kerak "tozalash"ni.

15 Abdu5343   (03-Ноя-2015 15:41) [Материал]
LOL!!!

5 Аслан   (02-Ноя-2015 01:03) [Материал]
PS:Туйга бир санъаткорни таклиф килмокчи эдим саволлар бор эди, кимдан жавоб олсам булади ёзма равишта? (жавоб учун олдиндар рахмат)

6 Ted   (02-Ноя-2015 09:33) [Материал]
Tugri etibti chikindini chikindi didide

7 Farhod   (02-Ноя-2015 10:13) [Материал]
a endi litsenziyali artisla 1000 $ dan kamiga to'ylaga yurmayatgandan keyin oddiy xalq etomiyatgandirde bunaqa guruxla arzonro yuradi manimca wunicun chaqirishadi umuman artislani to'yga kelish narxi qimmat manimcha tag'in bilmadim balki shunga yarasha xarajatla ko'pdir bir nima diyish qiyin

8 Farhod   (02-Ноя-2015 10:15) [Материал]
lekin buyoda gapirgandan foyda yo'q xammasi babir pul uchun qilinvotgan narsala xich kimga sirmas pul tanka bo'sa awulayam litsenziyayam tayyor bo'lishi umuman sanatdamas xamma joyda shu xozir

9 UzSlim   (02-Ноя-2015 12:05) [Материал]
assalomu alekum! Shuhrat Qayumovi gaplarida jon bor hozir sanati chunadigan yoki ovozi bor ubu xonandani dejurga chaqirsa narxini qimmat qivorishvotdi. uzru ming bor tvda kim 1 marta ko'rinib qosa avtomatom uje stavkasi oshvotdi buniyam to'ri chunila to'y uniki qurbi yetganini chaqiradi. to'y qivotgan odamga osonmas. hop shuhratakan shunaqa sanati zo'r chunadi diylik o'wa dejurniyni 200$ hop borin 250$ bo'sin shuhrataka yoki boshqa xonandala hich qaysi bu pulga chiqmidi. (munisa rizayeva 600 bu (taqalgani)shoxruxxon 400 (taqalgani), shuladan qiyos qisa bo'ladi undan yoshlani dejur disez hop o'wa dejurniy 200$ 250$ 300$ shunaqa narxga kim chiqvotdi shunaqala chiqadide nima qisin to'y qivotgan odam. shuhratakani o'zlari dejurga qanchaga chiqarkanla sanati chunadigan odam (uzr ming bora prosta shuhrat aka etgan sanati chunadigan dejurniyla unaqa pulga chiqmidi sal buyog'iniyam o'ylasinla)

11 ledy   (02-Ноя-2015 15:48) [Материал]
гап пул хакида бумаяптику... Ш. Каюмовни ижоди каёкдаю, уларники каёкда.

12 UzSlim   (02-Ноя-2015 16:33) [Материал]
hamma narsa pulga taqaladi ula arzon bo'gani uchun chaqirilgan. hamma hohlidi bita orziqib kutgan to'yida xonandalani taxlanishini ko'rpaga qarab oyo uzatiladi...

16 Abdu5343   (03-Ноя-2015 15:47) [Материал]
Imenno pul haqida ketvoti. tepadda bir chiroyli chuntirib qo'yibdi

10 ledy   (02-Ноя-2015 12:56) [Материал]
Шухрат Каюмов жудаям интеллигент инсон.

13 vertu122   (02-Ноя-2015 22:13) [Материал]
SHAXRAT QAYUMOVNI JUDAYAM HURMAT QILAMAN. TUGRI HOZIR TUYLARDA (ASOSAN QISHLOQ JOYLARDA) HAR XIL UZIDAN GURUH YASAVOGAN QUSHIQCHI GURUHLAR KOP. ODDIY HALQ, OG'IR MEHNAT QILIB PUL TOPGANDAN KEYIN QATTAN CHQIRSIN EL SUYGAN SAN'ATKORLARNI. QATTAN TOPADI SHUNCHA PULNI KAMIDA 1000-2000 DOLLOR SURAVORISHADIYU SAN'ATKORLARIMIZ. QISHLOQLARDA 5-10 MILLIONGA BITTA TO'YNI O'TQIZISHADI, SHUNCHA PULNI TOPISH UCHUN YIL, BALKI YILLAB YIG'ISHADI. SAN'ATKOR CHAQIRISH TUGUL TO'YNAXONADA TO'Y QILISHGA QURBI YETMIYDIGANLAR BOR. ULAR HAM ORZU HAVAS (YAXSHI NIYAT) QILADI UG'LIMNI UYLANTIRSAN YOKI QIZIMNI TURMUSHGA BERSAM TO'YGA SHUXRAT QAYUMOVNI YOKI YULDUZ USMONOVANI CHAQIRSAM DEB, LEKIN BUNGA KOPCHILLINI QURBI YETMIYDI.

14 Tiger   (03-Ноя-2015 02:02) [Материал]
Гадони душмани гадо булади tongue

17 dilafruz   (04-Ноя-2015 17:22) [Материал]
oldindan gaplarimdan uzr so'riman!hozirgi kunda to'yda yaxwi ovozi bor qo'wiqchini etaman disez birrovga kamida 300$ dijurga 1000$ dan bowlanadi. odamla buncha pul topiw uchun ro'zg'ordan ortirib yeg'iw un yillab iwlawi kk. to'y qiliwi o'zi bo'midi to'yxonalani eng arzonini gaplawganizdayam qancha rasxodi bor yana bowqa hamma cho'ntegiga qarab iw qivoti awulachilarimizayam ovozi borlariyam fonogrammani qo'yvolib ozini qimillatib wuncha dollarlani opketiwi biliwvotiku. agar azgina stavkaligini tuwiriwsa hammani to'yi ovozi bor talantli artisla bn zo'r o'tarmidi

18 Дилфуза   (05-Ноя-2015 14:17) [Материал]
Тугри сузларни ёзишибди ахир ким дур гапириш керакку

19 TohirBeshariq   (09-Ноя-2015 23:52) [Материал]
Shuhrat aka men oz bo'lsada san'atga va ijrodagi professionallika e'tiborliman. to'g'ri otarchilar ko'p. lekin sizlarni siz tanimagan bir viloyatning chekka tumanidan kelib tomsuvoqqa aytib ketsa borarmidingiz? mayli tomsuvoq ham emas 100 $ ga to'yni ertalabdan kechgacha o'tkazib berasizmi? Ikki do'stim bor otarchi. ikkisida ham talant va ovoz bor. Ular faqatgina B. Qodirovni ayrim qo'shiqlarini avjida biroz qiynalishadi. Hamma biladi Botir Qodirovni ovozi kuchli.
ana shu do'stlarim to'ylarni 100$ ga chiroyli qilib o'tkazib ketishadi.

20 ledy   (10-Ноя-2015 15:25) [Материал]
отарчилар хар куни 100доллардан топса зурку. менхам куп машхурларни авжини ололмайману, ашуласини айтоламан. Шу ишга утиб кетсаммикан.

21 Абдурашид   (22-Ноя-2015 12:30) [Материал]
Шухрат Каюмов хакикий санъат жонкуяри.Унга хурматим янада ошди.Канча-канча буюк санъаткорлар айтмаган, айтолмаган гапларни бутун оммага айтибди.Буни тугри кабул килиш керак.Келажак авлодни уйлайдиган санъаткор хам бор экану.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!