Шоу-бизнесдаги "кийдирма"лар! Baxs| Tanqid | Janjal
Шоу-бизнесдаги

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

2014-йил май ойида суратга олинган ушбу суратга қарар эканман, бугунги суратдаги хаммани терговга алоқадорлиги борлигига хайратландим. Бизку тушунарли хол, хақиқатимиз учун кўп "мехмон"га чақирилиб турамиз. Хақиқат бўлгани учунам ижобий якунланади.

Бироқ  Муниса Ризаева ва унинг маъмури воқеаси нима билан тугагани қизиқтираётган бўлса керак?

Жасур Ғойипов билан боғлиқ тарқалган миш-мишчи?

Камига яна бир бошқа маъмур билан боғлиқ янги йилдан кейинги қидир-қидирларчи?

Инстаграм оламида актриса Шахзода Мухаммедова, актер Акбархўжа Расуловлар Париждаги суратларида нақадар шодон деб ўйларсиз...бироқ уларни бошидан аслида нималар кечди? Тошкентга келиб қандай сюрпризларга дучор бўлишди? Хаммадан хам Клипмейкер Жасур Шаметов ёнганда ёнмоқда!

Бир бошидан:


 

Sayyod:- Муниса, маъмурингиз билан жиноят иши юзасидан сулх тузганингиз ва у сизни номингизга хонадонини расмийлаштириб бергани ростми?

Муниса Ризаева:- Рост. Собиқ маъмурим Тошкентга қайтиб келди ва терговда кўришдик. Айни дамда кичик хонадонни мени номимга расмийлаштириш жараёнида. Менга қайтариши керак бўлган сумма олдида албатта бу арзимас нархдаги хонадон. Камига у уйда у ўз оила аъзолари билан яшамоқда, шу сабаб менга расмийлаштирди нимаю расмийлаштирмади нима?  Билмасам пулларни қайтарармикан...менимча қайтармаса хам керак, лекин уни қаматишга манфаатдор эмасман. Қаматиб пулни олмадим нима, қаматмай олмадим нима? Билмадим, Худо билади. Лекин хозирча менга хечнарсани қайтармади. 


 

Хонанда Жасур Ғоипов эса айни дамда хибсда ва тергов  остида эканлигини хабар қилишмоқда.  Қизиғи, унинг асл фамилияси хам  Ғойипов эмас  Тўраев экан.  Узоқ вақт хорижда бўлган Жасур биз билан боғланиб у ерда карьера қилаётгани хақида айтиб жиноят иши борасидаги барча гап-сўзларни инкор қилганди.

 2015-йил сўнггида қиз фарзандли бўлган Жасур қизини кўргани Тошкентга қайтганида ушланиб вақтинчалик сақлаш учун миллий хавфсизлик тергов хибсхонасига топширилганлигини айтишмоқда.  У билан боғлиқ тергов  қилинаётган иш хам молиявий муаммоларга тақалган бўлиб у ердаги суммадан то гумон қилинаётган ишлар мохиятидан одамнинг хуши  учадиган даражада.  Афсуски булар хақида хозирча ёзишга хаққимиз йўқ! Айтишларича у барча суммани қоплаш жараёнида ва тез орада озодликка чиқиши мумкин.

Хукм ёки унинг айбсизлиги билан боғлиқ бирор қарор ва ёки ажрим чиқмагунича у айбдор хисобланмаслигини инобатга олсак, бу хабар(ва унга боғлиқ маълумот)ларни расмий деб қабул қилиш ва уни жиноятчи деб хисоблаш мумкин эмас!

 Нима бўлганида хам у ўзига тўғри хулоса қилишини ва ишлари ижобий якун топишини тилаймиз.


 

Шохруххоннинг собиқ маъмури ва кейинчалик Н.Усмоновада маъмурлик қилган Тохир исмли йигитни шоу-бизнес олами жуда яхши танийди.  Пуллар, қарзлар ва яна артистларни тўйларига берилган аванслар билан боғлиқ  муаммолари хақида шоу-бизнес оламига хабар тарқалдию, бироз ўтмай пайдо бўлган Тохир у муаммолар барчаси бархам топганлигини айтиб 2015 йилдан Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналарга маъмурликни бошлаганди.

Янги 2016-йилдан кейин Тохир яна йўқолиб қолди. Қизиғи у  ўзи ишлайдиган бир хонандадан қарз олгани етмаганидек, Шохруххон ва яна бошқа артистларни авансини олиб кетган. У ишлатиб юрган сим картани Тамила Амира ва Ягоналар қарашли бўлган “Маэстро” компанияси рахбари олиб хозирда маъмурликни бажараётган бошқа ишчига ишлатишга берганида у  номерга келаётган хақоротлару тахдидлардан хайратда қолишди. Тохир нима иш қилиб қўйганки шундай смслар келаётганийкин? 

У билан боғлиқ муаммоли ўтмишига қарамай, кўр хассасини бир маротаба йўқотар деб орага тушган одамлар хаққи хурмати Тохирга ишонч билдирган “Маэстро” компанияси рахбари шу кунларда қаттиқ афсусда эканлигини куюниб айтади. Тош келиб бизга урилмоқда ва бизни устимиздан ёзишмоқчи вахоланки у маъмурликка ёлланган бир ишчи эди холос.-дейди рахбар. 

 

Аванс ва қарзлар билан шунчаки бироз вақтни чўзиб ўз муаммолари тинчигунича йўқ бўлиб турмоқчими, қайдам... Аммо энди бундан кейин унга ким ишонаркин? Нима бўлган тақдирда хам бошқалар асаби эвазига ўз ишларини бу тариқа тинчитишга харакат қилиши нотўғри.


 

Режиссер клипмейкер Жасур Шаметов, актриса Шахзода Мухаммедова,  актер Акбархўжа Расулов ва МУ5 телеканали маъмурияти билан боғлиқ можаролар портллаш арафасида. Муаммо жиддий  дейишмоқда. Хозирча музокаралар кетмоқда, МУ5 телеканали бош рахбари билан режиссер учраша олмаяпти,  бироқ Европада ўтиб бўлган хўрлигу асаббузарликларни тўғирлаб бўлмайди... Балки хеч бўлмаса элчихона билан боғлиқ муаммони МУ5 хал қилиб бера олар...Агар бу муаммо сабаб асл жавобгар ўзлари бўлиб қолишмаса...


 

Шоу-бизнес оламидаги хозирга қадар маълум бўлаётган жиноят ишларига дахлдору, дахлдор бўлсаммикан?-деган   "кийдир-кийдир"ларга боғлиқ хабарлар шулардан иборат.

Кузатишда давом этамиз. 

09-Янв-2016 19:58
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Jasur Shametov, Akbarhoja Rasulov, Shahzoda Muhammedova, Munisa Rizayeva, Jasur Gaipov
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Мухлиса   (09-Янв-2016 20:40)
Хаммаси яхшилие билан тугасин...

2 Beozorgina   (09-Янв-2016 21:21)
Guzal Olloxim tugrilarini yuzini yorug qilsin. aybdorlar uzini jazosini olsa balkim tavba qilar...

3 Dilya   (09-Янв-2016 21:32)
Insof o'ziga bersin kim nima qisayam.

4 azikoooo   (09-Янв-2016 21:37)
Вот это и есть шоу-биз,биз твлада корвоткан кулгу ва хурсандчилилани накадар фальшивыйлигини исботлари чикиб кевотти,это бизнес и в нем без лжи и фальши не обойтись...

5 Akmal sodiqov   (09-Янв-2016 21:50)
yaxwi yana yangililardi kutib qolamiz togris tan oliw kere Sayyoddan bowqa biron sayt bunday kirdikorlardi yozalmesdi xullas malades

6 Urol Xujayev   (09-Янв-2016 23:00)
Одамлар пул учун умуман бир бирини аямайдиган ахволга келиб колишди. Сабаби нима экана. Очкузликсикан. Айникса шоу-бизнес вакиллари эх сизлар.

7 bek88   (10-Янв-2016 00:18)
mamurlarga ishonch qolmadi

8 wurausmanova   (10-Янв-2016 01:59)
Yahshilik bilan tugasin!Bilmasdan bir narsa deyish qiyin...

9 minavarov74   (10-Янв-2016 10:25)
Бизани шоу-бизнесда 10дан бирлари болса керак була,демокчиманки муттахамла коп

10 Rano   (10-Янв-2016 20:50)
Shaxzoda bilan Rasulxo`janing yangi yil kechasi Evropadan jo`natgan baxtli videolari bu nima edi, yasama bir saxna edimi, odamlarni aldashni nima keragi bor.Har nima qilsa ham echkini ham qo`yni ham o`z oyog`idan osishadi. Haqiqat qaror topsin, aybsizlar ozodlikka chiqsin. surprised sad

11 Arabboy124   (10-Янв-2016 21:33)
bir gap diyish qiyinuyu lekin voqealarni kuzatib borish kerak nima bilan tugarkin.sabr hamnaga

12 dilya   (10-Янв-2016 21:52)
dovomini kuzatamiz sayyod hammasini batafsil dalillari bilan isbotlab berishilaga ishonamiz omad shunaqa shiddat bilan ishlashda davom etila

13 мухлиса   (10-Янв-2016 23:08)
Мамур нимага керак узи умуман хонандага. Кейин бази бир санъаикорларга илтимос килардик нархларни сал босаям арзонлаштиринг... уртача оилалар хам мухлис сизларга уларам туйга айтгиси келади..

14 Гули   (11-Янв-2016 10:26)
Саййодди узиям хаккикатгуйман дейдию Юлдуз усмоновани шоири бн булган можарони видеосини бир кун куйиб дарров олиб ташлабсила нима Юлдуз Усмановадан тил кисадиган жойилар борми баъзи бир видеолар йиллаб туради.халк курсиниди бировди шерини угирлаб ущимики деяётган шоирларди ахволини.12 ёшида ёзганмиш нима дейишини билмай колдику уша угри шоир яна юлдуз усмоновани призинтацясида калангир касанирлар бн ишламайман деганини карелар узи бировларди шерини угирлаб тагига номини ёпиштириб куйадиган машшеник Уткуриданакану.виждонсиз.

15 guli   (11-Янв-2016 19:41)
MENGA FARQI YO' BU O'ZLARINI MUAMOSI.

16 elyormustafa   (12-Янв-2016 04:45)
европада нима хурлик бупти? битта ман билмиманми бу янгилини dry биладиганла этвориоа

17 Royal   (12-Янв-2016 05:52)
nafslarde NAFS.....
jigildoni qancha kotara olishini bilmie ogziga sigmaganini qoliga olishadi...
mana endi....

18 IsfanDiyor   (12-Янв-2016 12:36)
ШУ ЖАСУР ДЕГАНИ МАНГА ХЕЧ КАЧОН ЁКМАГАН. БАЛКИ ИСМИЯМ БОШКАДИР. УЗИ АВВАЛДАН МАЪЛУМ ЭДИКУ ФАМИЛИЯСИ БОШКАЛИГИ. ДАВРОН ГОЙИОВНИ СИНГЛИСИНИ ЁКИ ОПАСИНИ УГЛИ БУЛСА ОТАСИНИ ФАМИЛИЯСИДА БУЛАДИДА. ДАВРОН ГОЙИПОВ АМАКИСИ БУЛГАНДА ГОЙИПОВ БУЛАРДИ. ДАВРОН ГОЙИПОВ ТОГАСИЮ. КУЙЛАШ МАНЕРАСИ ХАМ УЗИНИ КОТТА ТУТИШИНИ ГАПИРМАСА ХАМ БУЛАДИ. ЯНА ТАРОНА КОМПАНИЯСИНИ СОТИБ ОЛАРМУШ. ЖА ХАДДИДАН ОШМАДИМИКАН. САНГА МАСУ ТАРОНАГА ЭГАЛИК КИЛИШ. ОДАМНИ ОЁГИ ЕРДА УЗИЛСА, ХАММАСИ ТАМОМ. ХУДОНИ УЗИ КУРСАТИБ КУЙАДИ ЖОЙИНИ. УЗИ БИТТА ХИТИ БОР "МИНГ АФСУС". УШАНИЯМ УММОНДАГИ ЗОХИД АВВАЛ КУЙЛАБ ЧИКАН. НИМАСИГА КЕРИЛАДИ БУНЧА. ДАВРОН ГОЙИПОВНИ ЖИЯНИ БУЛСА УЗИГА. МАЙКЛ ЖЕКСОН КУЛИДА КУТАРГАНМУШ. СЕЛИН ДИОН БИЛАН ДУЭТ ЭТМИСАН БИЗГА БУЛСА. САЙЁДГА ЭСА АЛОХИДА КОТТАКОН РАХМАТ. ШОУ-БИЗНЕС ОРТИДА НИМАЛАР БУВОТГАНИДАН БИЗАНИ ХАБАРДОР КИП ТУРГАНИ УЧУН. БОШКА САНЪАТ АХЛИГА ЭСА БИТТА МАСЛАХАТ: БОШКАЛАРНИ ХАТОСИДАН ДАРС ОЛИШСИН. САНЪАТГА ХАРОМНИ АРАЛАШТИРИШМАСИН. ЧУНКИ САНЪАТ БУ ИЛОХИЙ.

19 Maftuna   (12-Янв-2016 16:08)
san`atda madaniyat kuchli bo`ladi deb o`ylardim afsuski bunaqa emas ekan sad

20 A-ZIZ   (12-Янв-2016 20:10)
biggrin biggrin

21 Laylowa   (13-Янв-2016 08:38)
Munisa bilan bo'gan ekspresso shu to'risida boganmjdi

22 Аббосхон   (18-Янв-2016 09:38)
Ассалому алайкум сайт ижодкорлари хорманглар. Мени таклифим юлдузларга уларни феьлини биламан. Узларига маьмур танлашда таникли инсонлар ёки уларнинг фарзандлари ёки бой йигитларни танлашади. Уларга таклифим хаётда шундек инсонлар борки уша сизларни олдиларда укиб сизларга маьмурли килаётган инсонлардан иктидорли. Хотто ишонасизларми уларни маьлумоти олий эмас. Лекин олийгохда укишни хохлайди имкони йук. Мен билан Руссияда ишлайди бир дустим хамма томонлама иктидорли. Хамма юлдузларни кузатиб боради. Юлдузларни курмасада шу ерда туриб манака килса ярашади бундай йуналишда юрса халкка купрок ёкади дея аник фикрини баён килади. Саньатда юрмаган булсада у саньаткорларни эшитиб яхши ва ёмон хислатларини урганади. Демокчиманки кимларгадур пул сарфлаб юргандан кура ана шундек халол инсонларга таклиф килишингларди истардим ва илтимос килардим. Ундай инсонлар эса юртимизни чекка чекка кишлоклари ва шахарларида жуда хам куп. Сизлар Консерт бергани вилоятларга келасизлар. Факатгина консерт берибла тезрок бошка ерда консертиларди утказишни уйламасдан илтимос оз булсада хеч йук уша ердаги иктидор сохибалари билан сухбат утказинглар. Улар сизлар уйлайсизлар хаётим ва шахсий саволлар беради деб. Аксинча таклиф берадигонлар ва узини илмий ишларини хадя килиб юборадигонлар хам жуда куп. Эьтиборингиз учун рахмат. Sayyod.com сайитига омад тилаб савол билан мурожаат киламан. Мени шеьрларим бор албатта учрашсак насб килса сизларни хомийликларилар остида яьни эмблемелар остида чикартирсам буладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 31
Мехмонлар: 31
Рўйхатдагилардан: 0