Бош сахифа » 2017 » Ноябрь » 9 » ИнстаБлокиратор-парад! Мухлисларни энг кўп қора рўйхатга соладиганлар!
21:32
ИнстаБлокиратор-парад! Мухлисларни энг кўп қора рўйхатга соладиганлар!

 

Истаграм оламидаги мухлисларни энг кўп қора рўйхатга (блок) қўядиганлар сўровномасини ўтказдик ва натижалар қўйидагича бўлди:

 

5-ўринда тенг овоз олганлар: Хонандалар Шахзода, Каниза ва актриса Зарина Низомутдиновалар бўлишди

 

4-ўринда қизиқчи Халима Ибрагимова.

 

3-ўринда хонанда Муниса Ризаева 

Sayyod: Нима учун кўп мухлисларни қора рўйхатга "соласиз", бу таъсирчанлигингиз ва  кўп нарсани яқин олишингиз билан боғлиқми ёки хақиқатни кўтара олмайсизми?

Муниса Ризаева: - Табиатан таъсирчанман. Сўнгги пайтлар кўп нарсани ўзимга оладиган ва сиқиладиган бўлиб қолганман вахоланки, авваллари ундай эмасдим.  Балки бу ёш билан боғлиқдир. Оғриқли бўлиб бормоқда. У қора рўйхатга лойиқ топилганлар,  кўрган билгани хақида ёки шахсий фикрини эмас, атай қабих нарсалар ёзиб мени дилимни оғритишни мақсад қилиб олгани ва ёмон кўргани , менга шахсий антипатия (ёқтирмаслик) хис этгани муносабати билан шундай ёзувлар ёзишади. Ёки ўзларидан менга душманни ясаб олганлар менга кириб хақорот қилишади, хаттоки ўлим хам тилашгани бўлди. Шу учун бундай одамларни кўргим йўқ ва барини блокка соламан.

 

Sayyod: Қизиқ, даври келган  , рейтингингиз баланд, тўйларда энг талабгор аёл хонандасиз демакки мухлислар суйган хонандасизу лекин салбий изохлар кўп...

Муниса Ризаева:- Агар яхши кўришни шу тариқа хақоротлаб билдиришадиган бўлса, унда умуман унақа мехр мухаббатини кераги йўқ! Иккиюзламачилик қила олмайман, мени севишлари учун роль ўйнаб , яхшилик қилинг ва хоказо деб инстаграмда фариштани ўйнаб бера олмайман . Муносабатимда сохталик йўқ. 

 

Инста Блокиратор парадимизнинг иккинчи ўрнини йиғилган овозларга кўра Лазиза блогер  олди.  

 

1-ўринда энг кўп блокдаги мухлислар эса актриса Шахзода Мухаммедовада бўлди.

 

Sayyod: Мухлисларни блокка солишда  биринчи ўриндасиз, нима учун? Шу қадар таъсирчанмисиз ёки хақиқат ёқмайдими?

Шахзода Мухаммедова:- Блокка одамларни кам соламан, чунки асосан суратларимдаги изохларни  чеклаб қўяманку. Сабаби, мен тинчлик тарафдориман, хар бир инсонни ўз фикри ўзида қолаверсин. Хаммага аёнки баъзи инсонлар салбий фикр билдирса,  буни ўқиган санъаткорни мухлислари химояга ўтишади ва натижада мухлислараро хақоротлар, номақбул сўзлар, уруш тўполон юзага келади. Мен эса тинчлик ва хотиржамлик тарафдориман. Лекин одамларни кўп блокка солмайман ва бу ўринга лойиқ топилганимдан хайронман.

  

Шу ўринда, инстаграмдаги  бизнинг шахсий сахифамизда хам блокка тушадиганлар кам эмаслигини инобатга олганда, юқоридаги Муниса ва Шахзоданинг фикрларига қисман  қўшиламан ва бир нарсани аниқ тушуниб етганман: Кўпчилик салбий изох билан диққат тортгиси келади. Гўёки шу билан у машхур инсонни назарига тушса у хурсанддек. Аммо кимнидир эътиборини салбий фикр билан қозониб нафратга дучор бўлгандан кўра, нотаниш мухлис бўлиб қолгани , ўзи ва ўзини рухиятига яхшироқмасмикан? Ўша блокка тиқаётган  хақоротли сўз ва салбий фикр учун дили оғриб қарғаса ва агар у хақ бўлса, салбий фикр билдирган одам гунохга қолмасмикан?

Машхурми бошқами, у хамма изохни бирдек ўқишини яхши биламан! Фикрлар қизиқ бўлмаса, ё "инста"да ўтирмасди ва ё изохни Шахзодадек ўчириб қўярди. Шу учун, яхши фикрингизни билдириб кумирингиздан жавоб олмасангиз, бу дегани у кўрмади ва хурсанд бўлмади деганимас. Камида никингиз, ундаги сурат ва яхши гапингиздан жилмайиб, ичидан илиқлик ўтиб, профилингизгаям қиё боқишини яхши биламан.  Шунчаки бир неча юз изохга жавоб беришга имкони йўқ ва бу табиий хол! Салбий фикрга эса чидай олмаганидан жавоб берар аммо, нафрати билан жавоб бўлиши керакми сизга?

Яна бошқаси, шахсан ўзимда кўп бўладигани бу изохда рости мухлислараро ва махаллийчиликни юзага келтиргувчи холатлар ривожланиб кетса, шартта ё изохларни ўчириб қўяман, ё ўша ашаддий хақоротчи ва жанжал сабабчисини блокка соламан. Энг нокас ва қабихи эса ишонинг, бу ўша салбий фикр қолдирганимас, ўша салбий фикрга "лайк" босиб қўллаб-қувватлагандек пасткаш одам бўлмаса керак. Асли ана ўша шоқол ва писмиқларни йўқотиш керак! Ўзи гапиргани хадди бўшу ва ўзи ўқувчинг бўла туриб яна сенга нисбатан салбийликни қўллаб турса, йўқотиш керак унақа манқуртларни!

Қизиғи, бир нечаларни  ўзини бошқа сохта ясама  профиллари бўлиб, ўз рақобатчисига  атай ёмон ёзувлар қолдиришиданам хабардорман. Бундайлар балки рақобат кучидан синиб аламидан чидай олмай шу тариқа ўзини овутаётган бўлса не ажаб?

 

Яна билмасам, Аллох билгувчи!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 7208 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Munisa Rizaeva, Shahzoda Muhammedova, Munisa Rizayeva

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!