09:17 Фахш ва разолат хақида артистларимиз фикри! | |
Дунё миқёсида энг машхурлар сирасига кирувчи Рианнанинг сўнгги клипи хам хайратдан ёқа ушлатиб ижод ва кўпроқ психиатрия борасида қатор саволлар туғдирмоқда. Қип яланғоч хоним устига енгилгина, ўта шаффоф ва зилолгина матони номига хамда ним ярим ташлаганча қурол кўтариб фахш манзилига келадию у ерда бир кимсани отиб ўлдиради. Опанинг хаёси зилолгина, шаффофгина ва нимгина бўлса хам бор а?)
Ажойиб монтаж ишлари эса клипдаги аёлларнинг целлюлитлар учун жаннат бўлган (яна қоп-қораде... яғирлариям кўринганде) жойларини шу қадар секинлаштириб, мавжлантириб етказиб беришганки...худди халиги тюлень ва моржлар борку, шулар югуриб кетаётгани секинлаштирилгандек. Татуировкалик халиги акаям шапатти керармишде. Камроқ чакиш керак. Бизларни қўшиқларда олма ва анорларга қиёсланадиган айрим жойлар эса ...осилиб ётган бир ахволдаги алвасти ...жойларде. Анор ва олмалар у ерда туғилмаган, сайёх хам бўлмаган, кўришмаганам хаёлига хам келмаган. Осма қовунлар хақида куйлашсин улар. Очиғи клип манзарасидан кўнглинг бехузур бўлади. Балчиқ! Хар бир махорат билан ликиллатилган жойнинг асли қай холатда эканига қарамай завқланадиган бўлса шу фахшда хам дид қолмабди деб юбораркансиз. Айтмоқчи бўлганим, тасвирий санъат тарафлама қаралганида хам ўша яланғочликни хам гўзал тарзда тақдим этиларди. Бу клип эса санъат намунаси эмас порно! Порно бўлганида хам ўта ёқимсиз... Яна кимсан дунё миқёсидаги машхур хонанданинг клипи. Бир вақтлар янгиликларда уни гиёхванд эри роса ургани хақида хабарни кўрсатишганди. Эри уравериб уравериб шу куйга солиб қўйганми бояқишни, қайдам. Хуллас, клипдан ёдда қоладигани гиёхванд моддалар чакилиши, қуроллар, татуировка , яланғоч баданлар ва қотиллик... Натижа 10 кун ичида 18 миллиондан ошиқ кўрилгану 536мингдан зиёд ЁҚДИ(лайк) ва кам бўлса хам инсофли 36мингта ЁҚМАДИ(дис(з)лайк).
Ундан аввалги, ўткан йили тақдим этган ва ўзининг илк режисерлик иши бўлган клипидаги зўровонлик, фахш ва қотиллик сахналари шов-шувга сабаб бўлган бўлсада, дунё миқёсидаги оммавий ахборот воситалари орқали унчалик танқидга учрамади. Унда бизга нима? Жа нимаде. Ёшларимиз орасида дунё миқёсидаги ижод намуналарини кузатиб юрадиганлар кам эмас. Хусусан шоу-бизнесимизда хам уларга хос равишда дейлик саунд, йўл, стилистика борасида хам керак бўлса андоза оладиганлар етарли. Ва умуман олганда хам узвий боғлиқлик харқанча инкор этманг-бор! Ўзимиздаги хонандалардан жуда бир Рианнадек бўлмаса хам аммо унинг қўшиқдаги йўналиши(!)га хосРОҚ (замонавий эстрада) бўлган уч хонандани ушбу холат юзасидан мухокамага чорладик. Манзура, Райхон ва Муниса.
Ўткан йилги клип ва мана шу сўнгги клипини уларга юбориб фикрлари билан қизиқиб қўйидаги саволлар билан мурожаат қилдим: Дунё ақлдан озмоқдами? Ижод деганини чегараси аслида борми? Фантазия чегарасиз бироқ бу каби клипларни тақдим этишда ижод орқали аcли ўзини психиатрик муаммосини намоёнлаб қўйишимикан?
Муниса:- Очиғи Рианнани ижодини кузатмайман, умуман мен хозир аниқ бир кимнидир ижодини кузатмаяпман. Мана сизга юборган суратда хозирда тинглаётган қўшиқларим рўйхати бор холос.
Юборилган клипларни кўрдим ва дахшатга тушдим. Нима дейишни хам билмайман, дахшат! Гиёхванд моддани очиқчасига камерага қараб чекишигача боришдан тортиб, қолган хаммаси ёшларга қандай таъсир ўтказишини нахотки билишмаса? Нафақат ёшлар, умуман одамзотгачи? Унинг фанатларига қай тарзда таъсир кўрсатар экан? Бу жуда ёмон. Қотиллик акс этган бундай клипга қандай жим қараб туриш мумкин экан... бу маразмдан ўзгаси эмас. Биласизми сўз танлаб айта олмаяпман, бундай пайт мен фақат эмоцияларимни намойиш қила оламан холос, бориб шуни қилганни кўзига бир туширсам деймизми масалан.
Райхон:-Мен Рианнанинг мухлиси эмасман, менга унинг хам, Бейонсе ва Сианинг хам ижоди бирдек ёқади. Умуман олганда кўпчиликни ижоди ёқади. Юборган клипларингизни кўрмасданоқ унинг номланишидан деярли нима хақида эканлигини фахмладим. Рианнанинг ижоди менга жудаям ёққани билан сўнгги пайтлар унинг клип ва қўшиқларига бирдек фикрда бўла олмайман, зеро ижодда фахшни бор бўлишига тушуна олмайман. Мусиқа гўзаллик билан боғлиқ ва у гўзалликни ёки қандайдир инсоний ижобий хислатларни етказиб бериши керак. Ижодни жохиллик ва фахш билан боғлашларига қаршиман. Фарзандларимиз катта бўляпти ва бундай лавхаларни намойиш қилинишига қаршиман. Хозирда афсуски мусиқий каналлар билан узрку, порно каналнинг фарқи қолмаётгандек. Тананинг хамма ери очиб кўрсатиб бўлинди хисоб. Аёлларниям эркакларниям. Бу нарсалар шу қадар очиқ намойиш қилиняптики мен қандайдир мусиқий канални фарзандларим олдида ёқишгаям қўрқиб қолганман. Мусиқа бу ижод ва уни сўнгги пайтлар шу қадар пастга уриб юборишяптики ва бу сифат тарафлама эмас, инсоний тушунчаларни хам аралаш тарзда тақдим этишмоқда. Мусиқа ёрқин хиссиётларни етказишини истайман, майли у ғамгин бўлса хам аммо ёрқин бўлсин. Шунда мусиқа билан покизалик тушунчаси боғлиқ бўлади. Мунсобатлардаги покизалик хам албатта. Юқорида тилга олинган клипларда эса ифлослик кўрсатилган... Нафақат болаларга балки ўзимга хам кўришни эп кўрмайман, очиғи нафратланарли. Рости хам дунё ақлдан оздими деганингизга қўшиламан. (образга кириб эмоция билан “вой дод!” стилида) : Мусиқани нима қилишмоқда!!! (кулади). Бу нарсаларни бари вақтинчалик деб биламан ва кези келиб тўғрилик англаб етилишига умид қиламан.
Манзура:- Бу бутун дунё ёшларига салбий таъсир кўрсатаётган бизнес тури. Чет давлат клипларида хамиша яланғочлик, чекиш ва харом-хариж нарсалар қилиш одатий тусга киргандек. Нафақат Рианна балки бошқа санъаткорларни хам клипларида шу тариқа уятсиз ишларни намойиш қилишини айтиш мумкин. Бу хаммаси ёшларни бузиб иймондан чиқаради. Бу жуда салбий таъсир кўрсатиб чекиш, ичиш ва гиёхванд моддаларни истеъмол қилишга ундайди. Балки бу нарсалар кимгадир керакдир, чунки бу бизнес, спиртли ичимликлар , гиёхванд моддалар ва бошқа бало-баттарлар сотила бошлайди, буям шу чет-элни ўзига хослигидир. Ёшлар иймондан чиқса албатта барча салбий нарсалар сотила бошлайди. Ғўр ёшлик устидан бошқарув осонку. Кимларгадир шу керакда, тушуняпсизми. Юқоридаги клипларга қараб, ўша дискотекадаги ичиш, чекиш ва разолат бу замонавий турмуш тарзи сифатида намойиш қилинаётганини тушунасиз. Худдики мана шу нарсалар замонавийлик белгисидек. Дунё ёшларига мана шу норма сифатида сингдирилаётгандек. Орқасиними кўкрагиними нимярим очиб бўлса хам кўрсатиш хам замонавийлик нормасидек қилишмоқда. Биласизми, менга кеча бир стилист айтганди, бундай олиб қаралса Рианнага хорижда у қадар диққат билан қаралмайди чунки у ерда у қадар машхурлар етарли ва уларнинг хам миллиондан ошиқ ижтимоий тармоқларда ўқувчилари мавжуд. Шунчаки бу тариқа клипларни яратиши нимаси биландир атай ажралиб туришга интилишдек гап. Масалан бизда хам кимдир шартта қаеринидир кўрсатиб юбориши шов-шувга сабаб бўладику (кулади) яна кимдир нимадир қилибми, хозир мен қайсидир хонандани кавламоқчимасману аммо бу хаммаси ажралиб чиқиш ва ўзига диққат тортиш учун интилиш холос дея оламан. Худога шукр, бизни шоу-бизнесда хаммаси жойида, барча артистларимиз телеканалларимиз орқали барибир ақлини йиққан холда ўзини намойиш қилади. Бу нарсаларга қатъий интизом назорати билан тургани учун давлатимизга рахмат. Ёшларимизни маънавий тарбияси ва савиясига эътибор катта. Артистларимиз эфирда чиройлик кийимларда чиқишади, қизларимиз узун, ёпиқ кўйлакларда, йигитларимиз костюм шимда. Чет-элдагилардан фарқимиз жуда катта , Худога шукр бизда шундай цензура мавжуд. Балки бу кимларгадир ёқмас, бироқ бундай олиб қаралса бу ерда жуда катта маъно ётибди. Донолик ва ибо бу бизнинг миллий маданият ва қадриятимиз. Мусулмонмиз, азалдан камтарлик ва хаё билан тарихдан танилганмиз.
Рианнанинг хар иккала клипи номи ва манбаасини атай бермадик. Зеро кўрмаган ва билмаганлар учун шу мақомда қолаверсин. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 67975 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 38 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |