07:11 Иқтидор рейтингдан устунлигини Шерзодбек исботлади! | |
Хонанда Шерзодбекни ижодини ўзим учун кашф этганимга унчалик кўп бўлмади. Эътиборимни илк бора жонли равишда куйлаши тортган бўлса, кейинчалик эса, у жонлини қай тарзда махорат билан куйлаганлиги билан хам, шахсий хурматимга сазовор бўлди. 10 сентябрь кунидаги яккахон концертида биз расман ахборот хамкори вазифасини ўтамаган бўлсакда, концерт ташкилотчилари сайтимизга хурмат билан лутфан таклиф қилиб, концертдан максимал равишда хузурланиш учун, залдан энг аъло жойлардан бизга лозим топишди. Шерзодбекни жонли ижродаги махорати учун хам , мазкур концертдан ўз ташаббусим билан он-лайн концертни амалга оширишни истадим. Бундай фото ва видео репортаж ижтимоий тармоқларга ўша захотиёқ қўйиб борилиши шахсан бизнинг шоу-бизнесимиздаги илк тажриба бўлди. Шерзодбек сайтимиз ва журналистика оламига бунга сабаблик даражасидан хам тарихга кирди десам муболаға бўлмас. Тағинам етарли техникамиз бўлмаса хам, оддий айпад орқали узлуксиз репортажимиздан хаттоки машхурлар хам хайратланиб, ижтимоий тармоқларда изохлар битишди.
Деярли хар иккинчи журналистда бугунги кунда айпад, айфон ва галакси каби шундай узлуксиз репортажни сайтга қўйиб бориш имконияти бўлса хам, негадир қўллашмаган экан. Таклиф қилинган ерга қуруқ борма деганларидек, бугунги кунда кўпчиликни эътиборига тушаётган иқтидорли фотографимизни хам, энг аъло онларни мухрлаш хизматини концертга "тўёна" қилдик)) Махоратига эса ўзингиз яна бир бора бахо берарсиз. Очиқ гап, унча-бунча концертларни хушламайман, балки инжиқлик ва балки оддий таъб талабидир. Таклифни рад этмай, кўриниш бериб қайтишим мумкину, лекин мана шу концертдан сайтимга батафсил репортажни хам қўйишга ахд қилганим боиси, аввало шу Шерзодбекнинг нафақат жонлида концерт бераётгани (вахоланки бу хам асосий турткилардан бири) рейтингига қарамай таваккал қилгани, иқтидори ва махорати етарли бўлгани ва нихоят концерт дастуридан қониққанлик хисси бўлди. Ижтимоий тармоқларда концертдан репортажнинг изохларида "Бу бола ким?" ва "Нега унчалик машхур бўлмасданоқ концерт берворди" каби изохлардан ажабландим... Рейтинг мухимми ё иқтидор? Рейтингдаги қанча машхурларни иқтидори мелодин ва автотюнни шарофати билан экан? Яна қанчаси плагиатдан? Эх одамлар, сизларга иқтидор ва жонли овоз керакми, ё ялтироқ қоғоз ичидаги....халиги..ха ўша!)) Концертда бўлганлар менимча маза қилишди. Буни суратлардан хам кўриш мумкин. Шахсан ман завқланиб томоша қилдим, олқишладим хам, қаерларидадир "Браво!" деб бақирдим хам, ва орада репортажни хам амалладим. Машхурлик ва рейтинг фигня, тўғриси, зеро аксариятини негизида пуфакдек ёлғон ётибди, куни келиб барибир пақиллайди) Шерзодбекни эса иқтидор илдизи бут! Унга рейтинг ва машхурлик каби сохта кўпиклар керакмаслигини шу бугун билдим. Хўш, энди батафсил репортажни бошлайман: Концертга бир соат қолганида хам Шерзодбек халиям репетиция билан банд эди. Устозининг дуоси ила сахнага олға: Концерт бошланди! Дастурнинг ажойиб фишкаси бу албатта АҚШдан келган "Номад денсерс" раққосалари бўлди. Раққоса қизлар америкалик қизлар, биронтаси ўзбекчани билмаслиги аниғу, лекин , ўзбекча рақсларни яхши уддалашди. Шерзодбек Америкада сафарда бўлганида улар Шерзодбекни қўшиқларига рақсга тушишган экан ва шу тариқа танишиб, уларни яккахон концертига таклиф қилган. Гарчи бу фишка иккиламчи хиссиёт уйғотиб, ундан кўра ўзбек раққосалари эмоционалроқ ва шижоат билан берилиб, қўшиқни ва миллий хатти харакатларни хис қилиб рақсга тушгани афзалроқ эди деган хитоблар бўлгани билан, ўзга миллат вакиллари ўзбек миллий рақсини ижро қилишгани миллий ифтихор онларини хадя этади. Уларнинг бизни рақсларимизга шу қадар қизиқиши кучли эканки, хаттоки ораларида 60 ёшлиги хам бор! Насиба Абдуллаева концертни диққат билан кузатиб ўтирдилар. Дастур давомида Шерзодбек куйлаш бобида хиндчаниям, миллийчаниям ва айниқса Озарбайжончасиниям аъло даражада уддалади. Шу куни айиқчалар куни бўлди ўзиям, Муниса Ризаева хам, Шерзодбекнинг фанклуби хам катта ўйинчоқ айиқ совға қилишди. Муниса шу кунги дастурда иштирок этиши керак бўлган экану, эрталабдан овози билан муаммолар юзага келгани боис иштирок этмаётгани ва бундан афсусланишини билдирди. Шерзодбек фанклубининг айиғи ўзиям унга икта келадиёв. Тўн топширганлар хам бўлди. Сахнага онасини таклиф қилганида, онаси хам куйлаб беришини хеч ким кутмаганди. Аввало устозлар ва Насиба опадан профессионал хонанда эмасман деб узр сўраб, бугунги орзулари ушалгани учун, ўзи ёзган шеърини Шерзодбек билан бирга қўгиқ қилиб куйлаб берди. "Отам рози бўлармикан" ...нақадар ажойиб ва дилтортар тарона! Ижро махоратига тасанно! Шерзобекнинг отасига шу концертда бўлиш насиб этмаган экан... Шерзодбек ижодидан юз фоиз хабардор бўлган устози "Тановар"ни куйлаб берди. Сахнага Ўзбекистон Халқ Артисти Насибахоним Абдуллаева таклиф этилди. Шерзодбек дастур давомида биринчи маротаба онасини сахнага олиб чиқиш учун сахнадан залга тушган бўлса, иккинчи маротаба Насиба Абдуллаевани олиб чиқиш учун тушди. Бу хурмат белгисидан хам юқорироқ тушунча бўлса керак. Насиба Абдуллаева Шерзодбекнинг булоқ сувидек мусаффо, соф ва тиниқ овози борлиги ва у Халқ учун хизматда бўлиши кераклигини айтиб, Озарбайжонча қўшиқни дуэт тарзида куйлаш тарихини айтиб берди (видеодан кўрасиз) Дуэт жудаям ажойиб чиқди. Озарбайжонча қўшиқ ижросидан ва айниқса Насибахоним билан биргаликда бирам ёқимли чиқдики...буни видеодан кўриб хис этасиз. Шерзодбек Озарбайжонча нолалари билан томошабинларни шиддатли олқишларига сазовор бўлди. Шерзобек либосларга урғу бермаган холда, турланмади. Унинг турланиши урғуси куйлаш махоратига бўлгани яққол сезилди. Дастурни Ўзбекистонга аталган ажойиб тарона билан якунлади...беихтиёр мустақиллик байрамида, майдонда мана шундай қўшиқлар таралса бўладику-деб юбордим. Концерт керагидан аввалроқ якунланганини маълум қилишди. Сабаблари номаълум, бир-икки қўшиқлар хам айтилмай сценарийлар ўзгариб кетганидан хабарим бўлди. Хуллас, концерт менга ёқди. Шерзодбек молодец! Омад! Гап рейтинг ёки машхурлик, хамкорлик ва керак бўлса таниш билишчиликда хам эмас! "И далеко соққадаяммас!" Иқтидорингиз тахсинга сазовор! Ман эса хақиқий, хаққоний ва халол иқтидор учун! Келаси концертларингизда хам завқланиш насиб этсин! Видео (Шахло Қодировадан) суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов. Шу куни Шерзодбекни шоира, хонанда ва бастакор Шахноз хам табриклаб кетди. Умидахон хам. Али Отажонов хам томошабинлар қаторидан жой олганди. Муниса: Аааа, сизни танидим, сиз Сайёд фотографисизку!)) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13318 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 40 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |