Сентябрь: Озода хонадонида тўй, жонли ва гала концертлар... Yangiliklar
Сентябрь: Озода хонадонида тўй, жонли ва гала концертлар...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
-Сентябрь ойи байрам тухфаси Насибахоним Абдуллаеванинг "Ёшлар" телеканалидаги "Олтин микрофон" дастуридаги жонли ижросидаги қўшиқларидан бахраманд бўлиш билан бошланади. 
 1 сентябрь соат 19:30да "Ёшлар" телеканалини томоша қилишни унутманг!

Дарвоқе, Тошкентдаги "Букенгем саройи"да истиқомат қилувчи халқ артистимиз, жорий йилнинг 14-15 ноябрь кунлари яккахон концертини тақдим этишни режалаштирган. Батафсил маълумотларни бироз кейинроқ тақдим этамиз.
Хозирча, концертда Насибахонимдан қандай қўшиқларни тинглашни исташингизни изохларда қолдиришингиз мумкин, концерт дастур режаси тузилишида у инобатга олинишини Насиба опа маълум қилдилар.

-6  сентябрь, куз фаслининг илк жума кунида "ФАХРЛИ ИНСОН" хайрия лойихасини тўлиқ турида давомлаймиз. Хабарингиз бор, 2-август куни фақатгина мазкур лойиханинг моддий турини ўтказиб, Рамазон ойи бўлгани туфайли қон топширилмаганди.
Қон топширишдаги бир ой танаффусни билдирмаслик учун, қанча кўп ихтиёрий донорларни таклиф қила олсак, шунча яхши.
6-сентябрьдан доимгидек тартибга кўра, аввал қон топшириш акцияси соат 14:00дан то 17:00гача Қон марказида (Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ".) ва соат 17:00дан 18:00гача шифохонада моддий хайрия тадбирини ўтказамиз 
(Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. ). 
Батафсил маълумот учун манба ва тел: +99894 6446711

-10 сентябрь куни хонанда Шерзодбек ўзининг илк яккахон ва юз фоизли жонли концертини "Истиқлол" санъат саройида тақдим этади.
Бу концертга хам лутфан таклиф этилганлар қаторидан бўлганимиз боис, жонли репортаж билан бўлишишимиз эхтимоли жудаям юқори)

-21 сентябрь куни "Ўзбегим таронаси" гала концертида  хит тароналар сохиблари мукофотланадилар.

Бу маросимнинг расмий ахборот хамкори сифатида сайтимизда концертдан он-лайн репортаж бўлиши кутилмоқда.

-25-сентябрь куни Озода Саидзоданинг хонадонида тўй! Май ойида ваъда қилинган турмушга чиқиш муносабати билан тўй эмас, у онлар ноябрь ойларига кўчирилганлигини маълум қилишмоқда.

Озоданинг волидаси Раънохон опанинг 60 ёшли юбилейлари ва Озоданинг синглиси Нилу (Барби)нинг ўғли Абдуллохнинг суннат тўйи , шу куни соат 18:00да янги қуриб битилаётган ховлисида бўлиб ўтади.

"Асл хонанда" реалити шоуси мазкур ховлининг подволидаги медиа-бўлимида суратга олинганлигидан хабарингиз бор. 

Тантана хозирги кунда модага айланган ресторанларда эмас, ўша бир вақтлардагидек ховлига файз киритишдек тарзда шу ховлида бўлиб ўтади.

Мазкур тўйга таклифноманинг қутичадек ва ичида бирон мукофот туридек кўринишиданоқ, бу оддий тўй бўлмаслигини тахмин қилса бўлади.  Зеро, ховлига қурилаётган декорация туфайли ховли деворларини қайта таъмирлаш ва балки янаям юқорироқ кўтариш керак бўлиши мумкинлигини хабар қилишмоқда.

Шунингдек, Нурсаидовалар оиласининг шу кунги мехмонлари Туркия, Хиндистон ва Озарбайжондан хонандаю созандалари бўлиши кутилмоқда.

Яна айнан шу ойнинг бошида сайтимизда видеолар:

-Нарминдан премьера "Кечмас", 

-"Шантаж" лойихаси Фаррух Соипов билан . Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова ва Шохруххонга ижодий ва жонли уруш эълон қилган актернинг самаралари билан танишамиз!)

-Канизанинг театр мюзикли "Келинлик" премьераси. Бош ролларда: Али Отажонов, Зухра Солиева, Халима (қизиқ) Ибрагимова , Севара Солиева ва Фарзона. 



31-Авг-2013 03:05
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ozoda Saidzoda, Sherzodbek, Nasiba Abdullaeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Khurshid-Becks   (31-Авг-2013 03:44)
Nasiba Abdullayevadan "san gelmez oldun" va "baxt özi nimadur" qöwiqlarini kutamiz konsertda

2 Don   (31-Авг-2013 03:52)
gap yo'

3 Abbosbek   (31-Авг-2013 04:03)
Juda xam ko'p yangiliklar bo'lar ekanda. .
Sayyod.comga omadlaaaar smile

4 Бахти   (31-Авг-2013 08:20)
Nasiba Abdullaevsga: Sahro boldim duet)))

5 MARAT_89   (31-Авг-2013 09:15)
Nasibapodan konsertlari kuni iloji bulsa utgan yili wu vaqtlarda qaytadan jonlantrib ijro etilgan Muhridin holiqovni TOPAMAN quwularni etslar xursand bulardim

6 ttiip   (31-Авг-2013 09:43)
озода опа онайизга оллох узок умир берсозода 100 йилгини хам шундай нишонланг илойимин

7 Yagonam   (31-Авг-2013 11:22)
Nasiba Abdullayevaning konsertida ,,Laylim'' Umrimning ertagi'' qo'shiqlarini eshitishni hohlardim.

8 Ali_jon   (31-Авг-2013 12:07)
man qiziqyatganim SHERZOD  bek kim u man birorta qo'shig'ini eshitmagan ekanman.manimcha ko'pchilik tanimasa kerak nimaga konsert beradi u..yana shu studentlarni majbur kirgizishadida

9 User   (31-Авг-2013 12:45)
Nasiba opani hamma qushiqlari yuragimizdan bir xil joy olgan! Shaxsan manga hammasi yoqadi!Konsertni intizorlik bn kutamiz!

10 Azamat Akbarov   (31-Авг-2013 16:42)
Nasiba Abdullaevaning barcha retro qo'shiqlaridan popuri ajoyib bo'lsa kerak.

11 Dimaaaa   (31-Авг-2013 21:30)
Nasiba opa Arzimni aytdimniiyam etsinlaaaaaaar

12 bek88   (01-Сен-2013 10:19)
Sherzod bek Qashqadaryoliklar nomidan omad.

13 RYUSA   (01-Сен-2013 23:06)
cool

14 umidshorofidinov   (02-Сен-2013 13:58)
Nasiba Abdullaevaga gap yoq doim yosharib yursinla

15 r.t   (03-Сен-2013 09:39)
Ozoda Saidzoda sanatimiz qirolichasiga gap yooooooooooooooo

16 Zebuniso   (03-Сен-2013 14:27)
Ozoda opa sizni chin dildan tabriklayman,oilangizga uzoq va xotirjam umrguzaronlik tilayman.

17 Anora   (04-Сен-2013 10:49)
Hammaga assalom alekum. Iltimos N.Abdullayevaning "Ota sizga yetolmagan kunlarim ko'p...'' deb aytgan qo'wularini nomini etiyla. Xicham topomyamman.... RAXMAT!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 20
Мехмонлар: 20
Рўйхатдагилардан: 0