Бир мавзунинг бошқа мавзуси: "Парда ортида қолган нохақлик"
"Нихол" финал босқичида жанжалли воқеалар хам йўқ эмас дея хабар беришмоқда. Икки босқичдан ўтган бир хонандани, финал жараёнида , "Нихол" хайъат аъзоларидан, бу мукофотни қўлга киритишда мухим сўзга эга бўлган бастакор Дилором Омонуллаева хар қанақасига, турли бахонаю қўполликлар билан ўтказмасликка харакат қилганини айтишмоқда.
Жабр кўрган хонанда, илк қўшиғини куйлай бошлаганиданоқ, бастакор хоним уни шартта тўхтатиб, хаммани олдида ерга урганлиги, қўшиқ муаллифларигача хақоротлаб кетганини айтишмоқда. Бошқа қўшиқни куйлашга харакат қилган у хонандани , яна шартта тўхтатиб, йиғлатадиган даражада ерга урган эмиш.
"Майли сизни қўшиғингизни "акапелла" (мусиқасиз фақат овозда-муаллиф тахрири) куйлаб бера қолай" деганида эса рад жавобини олган.
Консерваторияда ўқиб юрган пайтлари бу хонанда , айнан Дилором Омонуллаева имтихонларидан ўз кучи билан ўтганлик алами, Дилором опада қолиб кетган деган тахминни олға сурмоқда хонанданинг ранжиган продюсери.
Продюсернинг айтиши бўйича, мукофотга лойиқ бўлмасликлари мумкин ва бу тушунарли холат бўлган бўларди, лекин, хаммани олдида ер қилиб, хақорот қилишга хеч кимни хаққи йўқ!
Бастакорлар уюшмаси аъзоси Дилором Омонуллаева ва бу хонанданинг "Нихол" финалидаги воқеаларини хозирча тасдиқланмаган хабар сифатида қабул қилиш жоиз, зеро яқин кунлар хонанда ва ёки шу куни бирга бўлган унинг маъмури, расман интервью беришга розилик берса, хар тарафаларни, хусусан Дилором Омонуллаевани хам фикрини эшитамиз.
Вахоланки , шу куни бошқа муттасадди расмийлар хам бу қўполлик ва нохақликларни гувохи бўлган дейди манба.