
-25 январь Ўзбекнаво эстрада бирлашмасида март ойида ўтказиладиган навбатдаги "Марди майдон" жонли ижро фестивали гала концерти хақида йиғилиш бўлди.
Маълум бўлишича унда Лола, Амира Алибекова ва Муниса Ризаевалар хам қатнашишади.
Мажлисда Муниса Ризаеванинг аввалги концертдаги иштирок этмаганлик сабаби кўтарилиб, Муниса созандалардан қониқмагани ва бу сафар ўз созандалари билан қатнишиш таклифини билдирди.

-26 январь собиқ Шератон мехмонхонаси ресторанида (Юлдуз Усмонова таваллуд айёми ўтказилган ресторан) Отабек Мадрахимов ўз таваллуд айёмини нишонлайди! Отабек мехмонларни соат 18:00дан кутишни бошлайди. Сайт рахбари мехмон сифатида таклиф этилганлар қаторида бўлиб, бундан унумли фойдаланган холда сайт учун хам репортаж қилишга харакат қилади.

-26 январь кундузи соат 15:00да Беном гурухи мулоқот кафесида матбуот конференцияси ва соат 18:00да ХхХ ресторанида янги альбом тақдимотини ўтказади

- Шахзода бир йўла икки ва улгурса учинчи клипни хам тақдим этиш арафасида. Бири яқиндагина хабар берган Кости билан, яна бир русча ва яна бир ўзбекча клип. Бундан ташқари Шахзода янги фильмда суратга тушишни режалаштирган! Яна бир қизиқ хамкорлик хабари: Шахзода Россиянинг бир машхур журнали хамда sayyod.com сайти хамкорлигида 28 январь куни бир лойихани (кун давомида) амалга оширади. Бу хозирча жуда мухим ва махфий сир)))
Зилол, ишпиёнчаларингга этиб қўйсен қара лекин қиз!
-

1 февраль куни соат 14:00дан "Қон топшириш акцияси хамда лейкемия билан оғриган болакайлар учун қимматбахо дорилар сотиб олиш хайрия тадбири"миз давомланади. Доимгидек, санъат олами ва ОАВ вакиллари учун махсус таклифнома берилмайди, лекин келганлар учун хамма хурсанд, асосийси муборак жума кунини шу тарзда, муборакка муносиб ва хайрли ўтказиш ниятимиз!
-Янгиликлар сўнггида Сардор Рахимхоннинг янги "
Яна манда, яна санда" қўшиғига ишланаётган клип жараёнидан суратлар билан таништирамиз:
Rostdanam, kaaatta qozonda osh qilib, kimnidir töydirdimdan köra, 15 minutda qon topshirib, kimnidir hayotini asrab qoldim, deyish afzal!!!
Овози жуда зур !
Манга ёкади
Изохлар модератори Шахло