19:56 Шахноз иқрори, Адиз "Жанон"и ва Матчанова "подстава"си)) | |
Интернет тармоғидаги илк ўзбек радиоси "Соғинч садоси"нинг мухлислари тобора ортиб, кенг кўламни эгаллаётганини, мухлислар қайси шахарда эканликлари чатда ёзаётганликларидан билинмоқда. Жуда қизиқ қулайлик, хам чатда сухбатлашасиз ва хам қулоғингизда онлайн радио. Юлдузларга тўғридан-тўғри савол бериш ва жавобини тинглаш, қайси шахарда бўлсангиз хам, сизни ватанингизда хис эттиради. Бу шанба 00-00да онлайн радиоэфирдаги "Сайёд-шоу" бу сафар бироз эртароқ, 23-30лардан бошланди. Яна қизиқ ва қувноқ тарзда кечган радиошоунинг илк мехмони шоира, бастакор ва хонанда Шахноз бўлди. Эфирда эканлигини билмаган Шахноз учун, албатта кутилмаган янгилик бўлди. Тингловчиларнинг чатдаги бир саволи, Шахнозни иқрорликка чорлади...Мени хам хабарим йўқ эди, ва мен хам ажабландим... "Ромео ва Джульетта" ўзбекча талқинида Зарина Низомитдинованинг ўрнига аслида Севинч Мўминова иштирок этиши керак бўлган экану, айнан Шахнознинг илк эътирозидан кейин....Севинч бу рольдан мосуво қолган экан...Мана шунақа иқрорликлар билан Шахноз батафсил ва очиқчасига бўлишди. Шунингдек бу йилги кутилаётган концерти хақида хам бўлишди. Адиз Ражабовга кутилмаган қўнғироқ ва у эфирда бўлганини ошкор этганимизда ажабланмади, чунки бироз аввал унга 00-00да қўнғироқ қиламан деб ёзган смсимдан бирон нарсани сезганини айтди. Германия, Туркия, Польша, Россия, ва вилоятларимиздан тингловчилар баъзи саволларига (тожикчасидан хам бўлди) жавоб бериб, уларнинг талабига биноан "Жанон бўламан" қўшиғини қисқа жонли равишда куйлаб берди. Бу йилги тўйи хақидаги хабар хам четда қолмади. Энг қизиғи Шахзода Матчанова билан бўлди. Унга қўнғироқ қилганимизда кўтармади, ва жонли ижро сахифасига ўтиб, мухлисларни эфирга олиб чиқиб, уларни куйлаттираётганимизда, Матчанова ўзи қайтиб қўнғироқ қилиб қолса денг...))) Эфирга олиб чиқиб, фақат ўзбекча гаплашдим, тингловчилар гувохлигида у умуман эфирда эканлигини билмай, бемалол адабий тилда гаплашди. Бирдан эфир эканлигини айтганимда ишонмади, хеч қанақасига исботлай олмай, ахийри наушникни олиб, иккинчи бошловчини овозини эшиттирганимда ишондию...ЎЗБЕК ТИЛИ УНИ ТАРК ЭТДИ))))) Хаяжондан у ўзбекча кам гапирар экан. Эфирни тинглаганлар изохда буни исботлашар, у хаттоки қийин адабий сўзлардан фойдаланганини гувохи бўлдик. Ва хаммаси хаққоний, реал равишда кечди. Нихоят эфирда бўлганига ишончи бўлган Матчанова огохлантирмадингиз деб, хаттоки бироз хафа бўлди. Эфир ёзилиши, ва радиосайтда қайта тинглаши мумкинлигидан бироз кайфияти ёришди. Соғинч садоси радиосида бу эфир сони бор. Жонли ижро сахифасида иккинчи бошловчи бўлган, сайтимизнинг илк кунидан бери техник маъмури ва у радионинг рахбари Шахризод (Мр Шод) билан биргаликда жонли ижро онларини уюштириб, мухлислар талабига биноан яна мусиқа садолари остида жонли монолог ижро қилиб бердим. Бахосини изохда қолдиришар))). Эфир сўнггида Шух дода деган тингловчи эфирга чиқиб роса ажаблантирди. Билмасам ростан шу ёшдаги бобомилар ё пародия ишончликмикан, хуллас завқли кечди))). Мана шу тарзда, тест равишда бўлса хам, жудаям қувноқ ва қизиқ тарзда кечган "Сайёд шоу"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, аввалги сонларда Шохруххон, Якзон, Каниза ва Шахзодалар эфир мехмонлари бўлишиб, кимдир репортаждан интервью берди, кимдир онлайн джуманджимизда айбланувчи бўлди ва кимдир шунчаки мехмонимиз бўлганди. Келаси шанба тунини лалалей тарзда ўтказгунча! ))) | |
Бўлим: Sayyod-show |
Кўрилган: 8541 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |