Муниса Россиянинг ОРТ лойихасида. Асилбек яна ГРИПП(( Sayyod-show
Муниса Россиянинг ОРТ лойихасида. Асилбек яна ГРИПП((

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Шанба, соат 00-00дан яна "Сайёд-шоу" тунни қувноқ тарзда ўтказишга бел боғлади))

Бу сафар тингловчилар талабига биноан Муниса Ризаевага кутилмаган қўнғироқ қилганимизда, эндигина студияда янги қўшиқни Россиянинг машхур янги бир "Голос" лойихасига ёзиб чиққанини маълум қилди. Яъни тўғридан тўғри эфирдагилигини билмаган холда хамиага ошкор қилиб қўйди. Москвадан кечагина келган Муниса ушбу лойиханинг икки босқич кастингидан омадли ўтиб, хозирда асосий кастингга тайёргарликни бошлаб юборган.
Эфирда эканлигини билгач эса, 29-30 август кунлари ОРТда бўлиб ўтадиган хал қилув кастингида қатнашиши ва мухлислари уни қўллаб қувватлашишини илтимос қилди.

Хозирда шу кунгача бўлган кастинглардан омадли ўтиб бўлган Мунисанинг, бошқа кастинглардан хам ўтишига ишонамиз, зеро радиошоуда куйлаб берган джаз услубидаги жонли ижросидан чатдаги тингловчилар хайратга келиб, бундай овоз хаммага хам эмас -деган хитобларни билдиришди.

Қитмир мухлисларнинг Мунисани "Крис ва Энджи" прикол лойихасида хам қатнашиши тавсияси, ва Райхон билан шу лойихага бориш хақидаги бизларнинг хазиломуз маслахатимизга, у Райхон билан боғлиқ бир хамкорлик иши режаси хақида хам ошкор қилди.
Эфирни тинглагангизда билардиз, биз эса айтмаймиз)))

Хуллас 29-30 август кунлари сайтимиз жамоаси хам уни Россиянинг телелойихаси кастингидан омадли равишда ўтишига аввало ишонамиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз!

Кейинги омадли машхур Асилбек Негматов бўлди. Омадли деганимиз сабаби, эфир пайтида монолог янграётган пайт, ўзи қўнғироқ қилиб, шартта қўлга тушди. Эфирга монолог аралаш уни чиқариб юбориб, дарров монологни ўчирдик, ва Асилбекни сухбатга тортдик.
Хозирда Грипп касал эканлигини айтган Асилбек билан сухбат сирпаниб кетишини сезиб, дарров эфирда эканлигини ошкор қилдик ва у жонли равишда "Юрагимни эздинг-а" қўшиғини жонли равишда куйлаб бериб, камига, касал холига қарамай авжини хам сўраганимизда бемалол махорат билан ижро қилиб бериб, чатдаги тингловчиларни лол қолдирди.

Сентябрь ойидан шоу-бизнесини ижодий ларзага келтиришни режалаштирган Асилбекдан яқин кунлар янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.

Дастур қоидасига кириб қолган ва тингловчилар талабига биноан жонли монологда, хозирда интернет олами тарафидан севимли бўлишга улгурган "Керакмас" монологининг давоми бўлган, янги "Мехрибоооним маним" монологи матни премьераси бўлди))).
Мазкур монолог аудио уйғунлашув тарзида яқин кунлар тақдим этилади, радиошоуда эса шунчаки унинг матни билан таништирилди.

Шунингдек эфир пайти тингловчилар билан қизиқ сухбатлар хам қувноқ тарзда кечди...Кимларнидир жонли ижроси пайтида  итлар акиллаши, кимларгадир мошинани тормоз олиши бэк вокалист  сифатида хизмат қилиб тургани янада қизиқарли кечди))).

Келаси шанба онлайн радиошоугача))





05-Авг-2012 04:54
Бўлим: Sayyod-show | Чоп этди: Sayyod | Тег : Asilbek Negmatov, Sayyod-shou, Munisa Rizayeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 БОБО   (05-Авг-2012 05:11)
Шоу жуда зур булди.Фанклубдан купчилик бор эди.
Хакикийси качон булади шоуни?

2 Dadaxon   (05-Авг-2012 07:17)
Ex manam komp olaman endi. Shunday zör narsalardan qolib ketvoman.

3 Xurshida   (05-Авг-2012 07:48)
эх..(( мен тингла олмаябманда. Буна ёзиб кизиктириб турсез манам энди комп. Толашаман эканда уйдагилардан))

4 sevdor rizaev   (05-Авг-2012 07:52)
munisa davay zajigay uzbekistondayam ovoz bor bilsin rossiya va euro shou biznessi omadd

5 bonu   (05-Авг-2012 08:09)
Andijonlik bari~bir andijonlikda omat Asilbek

6 milawka   (05-Авг-2012 08:58)
vau k.ngi wanbani kutamizzz.

7 Graf   (05-Авг-2012 09:17)
Super(y)

8 87-91   (05-Авг-2012 09:55)
ex har hafta shu shouni eshitmoqchi bo'lamanu, shanba o'tib ketgani yakshanba kuni bilinadi(((
oops

9 Tamerlan   (05-Авг-2012 10:44)
" efirni tinglaganingizda bilardiz, biz esa aytmaymiz ))) " hammaniyam vaqti bo'mididku dry

10 RaVsHaNBeK   (05-Авг-2012 11:33)
lekin mexribooonim manim manologi vashshem daxshat tezro qo'ying sardor aka saytga cry cry

11 RaVsHaNBeK   (05-Авг-2012 11:36)
xa aytgancha shou xar doimgidey super o'tdi biggrin

12 ledy   (05-Авг-2012 11:39)
Менга эфир жуда ёкди, биринчи катнашишим эди. Лекин вакт утганини сезмай колдим тугриси. Афсуски Сардор Камилов кетиб колдилар sad

13 MiSs_DiLfUzA   (05-Авг-2012 12:17)
мен бу сафар эшитолмадим cry айрим сабабларга корааа((((эххх.. ! Лекин эфир зор булибди а smile !

14 Parpiev   (05-Авг-2012 12:57)
Россия сузида 2та ''С'' буладию ока

15 otabek 0710   (05-Авг-2012 13:36)
mangayam juda yoqdi. 1-marta qatnawiwimidi. SUPER. Haqiqatan voxt o'tkanini bilmi qoldi, 2-soat rosa tez o'tdi. Hamasidanam MUNISA Rizayevani Jonli ijrosi GAP YO'... Keyingi shanbani kutamiz!!!

16 Абдужавлон   (05-Авг-2012 14:02)
Каердан эшитса булади. Манга хам айтинглар.

17 bek_x6   (05-Авг-2012 14:09)
vayyyyy kutib kutib 12 ga yaqin uxlab qoman((((

18 Frenk   (05-Авг-2012 18:06)
angel manalogka ishlangan vedyo yaxshi chigibdi,rasmla orqali hammasi tushuntrib quyilganday,dard bor joyga dardli rasmla zurrr. ok specool victory
bugun yakshanba minbariga hech narsa yuqku tongue

19 Bobur_888   (05-Авг-2012 21:05)
shouni tinglab maza qildim deb yozardimu manda komp yode;)

20 Alisher_A   (06-Авг-2012 14:46)
Омад ва яна омад ...
я верю тя Муниса!!!

21 Dilnoza 03.10   (06-Авг-2012 21:04)
Bu dasturni qanday tinglasa böladi?

22 Dilnoza 03.10   (06-Авг-2012 21:09)
Munisa Rizayevaga omad. Özbek estradasida nimadir yengili qilishga harakat qivottila. Muhlislari, tinglovchilari köpayvotti. Ijod qilishdan töxtamasinla.

23 guli   (07-Авг-2012 20:51)
pul busa SNN va BBSdaxam odam chiqadide )))

24 Ахмед   (10-Авг-2012 17:05)
ОРТ эмас, а Первый Канал - у Мунисы есть все шансы - СУПЕР!!!

25 diloram   (30-Авг-2012 13:33)
Munisa ti umnichka!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 17
Мехмонлар: 17
Рўйхатдагилардан: 0