2012 йил ёз ойларидан, интернет оламидаги илк ўзбек радиоси бўлган, uzbek-radio.com манзилидаги "Соғинч садоси" радиосида, хар шанба туни "Sayyod-shou" дастурини олиб борганимиз.Импровизацион тарзда юлдузларга кутилмаган қўнғироқлар, подставалар, жонли ижро ва Джуманджини онлайн кўринишида Адиз Ражабов, Шахзода, Шохруххон, Шахзода Матчанова, Ботир Қодиров, Беном гурухи, Манзура , Сардор Рахимхон, Даврон Кабулов, Муниса Ризаева, Асилбек Негматов ва Шахнозлар қатнашгани хамда мазкур "Sayyod-shou" йил якуни шоусида Юлдуз Ибрагимовна мехмон бўлиб, Сити Макондан эфирга чиқанингиз ёдингизда бўлса керак.
Бахор келиши билан, бу радиошоуни давомладик ва бу галги шанбалик, 16-мартдан 17-мартга ўтар кечаси, кутилмаган қўнғироқ сахифасига тўғридан тўғри эфирга, хеч қандай огохлантиришсиз Халима қизиқчи олиб чиқилди.
У айни дамда онлайн эфирда эканлигини, сухбатнинг деярли 10 секундида айтишга тўғри келди. Сабаби Халиманинг очиқкўнгиллиги, очиқ сўзларида хам акс этиб, тингловчилар тушунмай қолишларига сал қолди)))
Сайтимизнинг 1-март кунидаги қон топшириш акциясида қатнашган бўлишига қарамай, одамлар шунда хам ишонишмабди. Вахоланки мана бу видеони хам қўйгандик (манба)
Халимага очиқчасига, муаммолари хақида савол бердик
Халима:- Сўнгги пайтлар мени хуқуқ тартибот органлари билан муаммоларим бўлгани рост, бу менинг тадбиркорлик фаолиятим ва валюта билан боғлиқ бўлди. Лекин одамлар гап-сўз қилиб юборган нарсалар, умуман бўлмаган нарса, гўёки уйимизни бузиб киришибдимией, пожар мошиналаримией. Лекин ўлдига чиқаришгани хаммасидан ошди. Синглим билан эса, ёш бола эмаски уни қўлидан етаклаб юрсам. 1-март кунги қон топшириш акциясида қатнашганимгаям ишонмай, нега у енгил кийимда эмас деб хам гапиришибди. Ўзи хар йили халим қилардим, бу йили хам хаммани йиғиб тириклигимни исботламасам бўлмайди шекил. (сухбат тўлиқ матн сифатида Бекажон газетасида чоп этилади)
Шунингдек Халима хонандалик фаолияти, шоира ва бастакор Шахноз билан хамкорлиги билан бўлишиб, жонли эфир учун онасининг шеърини ўқиб берди.
-Муниса Ризаева билан бўлган видеосухбат ёдингизда бўлса керак? (
манба) Радиошоуга чиқишимизга оз қолганида, ўша видеода Муниса бир хатоликка йўл қўйгани маълум бўлди ва эфирда бу хақида эълон қилдик.
Ботир Қодиров билан дуэти муаллифини Муниса хато келтирган, маълум бўлишича бўлажак дуэтнинг асл муаллифи Илхом Маматов.
-Жонли ижро сахифаларига Самарқанддан то Санкт-Петербург ва Москва хам чиқди.
-Шохруххон ва Шахзода билан "Шошма" қўшиғига ишланган клип трейлери хам, айнан шу радиошоу чатида премьера қилинди
(Ютубга манба)
-Радиошоуда Шоира Отабекованинг-Эй дил, Шохрух рэпнинг-Ёроней, Шохруххон ва Шахзоданинг "Шошма", Халиманинг "Лайломасман", УММОНнинг "Майли", Жасур Умировнинг "Одамларнинг тўйларида" ва Анвар Собировнинг "Ахтарим" қўшиқлари янгради.
Келаси шанбанинг якшанбагача оралиғида, қувноқ кайфият тунида учрашгунча!