06:33 Қодировни тунгги ўйиндан ажратган "Sayyod-shou" | |
Бу шанба "Сайёд шоу" онлайн радиошоусига 30 минутча кечикиб ва шошилиб келишимга кўчадаги ижодий жараён сабаб бўлди. Қизиқ ижодий жараён...скамейка...аллея ва бир ўлимдан қолган велосепидист...бу хақида кейинги мақолада, хозир, радиоэфир хақида. Бу галги қитмирдан-қитмир эфиримизнинг мехмонлари...яъни мажбурий равишда эфирда пайдо бўлиб қолган мехмонлари Ботир Қодиров хамда собиқ "Беном"чи Сарвар ва Комил бўлишди. Ишқилиб, бу кетишда бора-бора бизни телефон рақамимизни соат 00-дан кейин умуман хеч ким кўтармаса керагов))) Машхурларни танлашда эса, албатта тингловчилар чатда айтиб туришганига қараб белгиладик. На биз ва на машхурлар тайёрланмаган мулоқот, хаммаси хаққоний, жонли ва импровизацион тарзида! Ботирга қўнғироқ қилиб тушишимизни ўзи алохида комедия бўлгани сир эмас, шу улаб бера олмайман дейдурғон билоғон ва махмадона овоз сохибаси бирам ёқмадики))) Хуллас, эфирда эканлигидан воқиф Ботир, у ўтирган шовқинроқ жойдан четроққа олиб чиқишга мажбур бўлди. Дўстлари билан адашмасам ё "Мафия" ва ёки "Крокодил" ўйини ўйнаётганди))) Эфирда эканлигини билмаган пайтида эса, харқанча илмоқли сўзларимга лаққа тушмади азамат))) "Ватан" хақида янги қўшиқ ва унга суратга олиниши керак бўлган клип ўзгаргани хақидаги янгилиги билан бўлишган Ботирни, тингловчилар чатда жонли ижро дея қўйишмади. "Эй дил" қўшиғини куйлаб берган Ботирни яна дўстлари даврасидаги ўйинига қайтардик. Кейинги нишонимизга талабларга биноан, Сарвар ва Комил тушишди. Ярим тун бўлишига қарамай иккинчи линияга тушдик, Сарвар шод ва хуррам овозлари билан ухламаяптганини, ва суйган инсони билан фарахбахш сухбатға берулғон эканлигини, тўлқинланиб ва энтикиб воқиф айлади.... чето на адабиёт попёрло..)) Аввал Сарвар кейин Комил ва кейин яна Сарвар аро халак телефон аппаратидан қўйидагиларни аниқладик: Улар иккиси бирга офисда ижод билан банд бўлиб, янги яралаётган таронани менга эшиттиришга қарор қилишди ... Соддалар... Бу таронани биринчи бўлиб фақат мен эмас, балки дунё бўйлаб ватандошларимиз хам тинглаётганини билишмасди. Хуллас, хохла хохлама, тайёр бўлмаган тарона премьерасини дунё миқёсида премьера қилиб юборишди.))) Тингловчилар талабига биноан "Сўрама" қўшиғини жонли куйлашга киришган йигитлар, оригинал равишда амалга оширишди. Яъни пианино садолари остида рок оханги услубида куйлаб беришди. Чатдаги тингловчиларнинг хиссиётлари жунбушга келди ўзиям))) Браво ва офаринлар ёғилдикуууу Шундан кейин тингловчилар билан мулоқот...ох бу Катюша... кичкинагина рус қизалоғи қаердан адашиб келиб қолган билмадиму, эфирга чиқаериб "На каком языке ты говориш, спой свою песню"лаб асабларимда "Выходи на берег Катюша"ни ўйнади ўзиям. Бирам тўхтамайдиган автоқизалоқ экан, роботга ўхшайдией, бир гапни чатда хам эфирда хам қайтараверади, қайси тил, қайси тил...)) жавоблар хам шунга хос бўлди.))) Шу сохил бўйига чиқадурғон темир жанговар мошин хақидаги қўшиқни унга жонли равишда армуғон этдим))) Тавба...одамлар сохил бўйига ёрини чақирса, уруш йиллари жанговар мошинани чорлашганей темирс...алистлар бору))) Расцветали яблони и груши, Поплыли туманы над рекой. Выходила на берег Катюша, Hа высокий берег на крутой. Ха!))) Хуллас, бу сафарги эфир мени ўзимга хам ёқди, шахсан мен зерикмадим, зерикишга беришмади хам, Германия, Франция, АҚШ, Россия, Италия, Туркия ва яна бир қатор мамлакатлардан ватандошларимиз билан қувноқ радиочат унутилмас ўтди. Хар галгидек, каминадан жонли монолог хам янгради. Кейинги шанба Сайёд шоудаги лалалейда кўришгунча!))) Шоу-бизнес олами, хушёр бўл, кейинги онлайн ва қитмир нишонда айнан сиз бўлишингиз мумкин))) Қўшиқлар кетма-кетлигини таъминлаган ЛиОнАтОр диджейимизга рахмат))) Олмалару ноклар гуллаб кетгандаа, дарёлар узра туманлар ястланииииб олганида, сохилға чиқди спарк мошини, ўз ёри матизни кутиб олғони... Юқори баландлик узра эди у мошин, тик қояда каттадек кўринганди у, хайбатидан ер хам зир титрайдурғон каби, уни кўриб матиз дохлаворибди, алдашди совчилар у камаз эрди дебди... Ичган мойларим хаққи, вужудимда қайнайдурғон бензин каби хам, ўлай агар баллонларим тешилсину, лекин у мени ёрим эмасди... Тиколар фарёди бибиллаган кун, сохилға фонарьлар тушиб турган тун, юқори сохилда аламидан спарк, ўзини дарёға отган дахшат тун... (давомини келаси шанба ТИНГЛОВЧИЛАРДАН эшитамиз!) | |
Бўлим: Sayyod-show |
Кўрилган: 8294 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |