Бош сахифа » 2012 » Январь » 15 » Афро-ўзбек бурилиш: Ботир Қодиров-Гўзалсан.Мп3
16:10
Афро-ўзбек бурилиш: Ботир Қодиров-Гўзалсан.Мп3
Ёдингизда бўлса, Равшан Намозовнинг миллий қўшиқларимизни рок билан уйғунлаштириши эътиборга тушганди. Севара Назархоннинг фольклёрни джаз билан уйғунлаштирган тури эса дунё миқёсида хам эътиборни торта олган.
"Дадо" гурухининг афро-ўзбек тажрибаси эса шоу-бизнесда катта тўнтариш хосил қилиб, нафақат ўзбек ёшлари, балки  МДХ давлатлари, хусусан Россияда хам катта қизиқиш остида бўлиб келмоқда. Шу ўринда албатта Диджей Пилигримни ижодини хам таъкидлаш жоизу, лекин эклектикага, хусусан юқорида кўрсатилган тарздаги тажрибалар унда кузатилмаган.

"Дадо" гурухи ижоддан четлашгач, шоу-бизнесда умуман бундай тажрибакор йўналишлар сезилмади. Фақатгина яқин орада "Беном" гурухининг "Где-то" қўшиғи "Дадо" гурухини нафасини сездирди. Буни "Беном" гурухи йигитлари яширишмади хам, ва ўша "Дадо" гурухига қизиқиш остида ижод бошлангани ва бу тарона хам айнан улар йўналишида бўлганини маълум қилишди.
Бироз вақт ўтмай эса интернет оламида "Дадо" гурухи борлиги ва ижодга қайтаётганини эслатди.

Муниса Ризаеванинг "Айрилма ёр" таронаси миллизмнинг джаз билан уйғунлашган ва рақсбоп тарзда тақдим этилгани қандай кутиб олинганини умуман айтмаса хам бўлади. Ёдингизда бўлса айнан сайтимизда премьера қилинганидаёқ "заразная песня" сифатида таъкидлаб, бу қўшиқ хит бўлиши сезилганди.

Дархақиқат, халқ бир маромилик бўлган ўша 6Х8 йўналишидан қулоқлари чарчаган кўринади. Балки, шунинг учун тўйларда хориж қўшиқларига талаб туша бошлагани шундандир?

Санъатда турфа хиллик мухим, мабодо четдаги йўналишга қизиқиш борми, демак ўзимизни тури хам бўлиши керакдир?
Муниса янги нафас билан ўзига торта бошлагач кутилмаганда...

Ха, ха умуман кутилмаганда Ботир Қодировни ТВМдан бу қўшиғи ва клипини кўрган одам хам хайратланди ва хам тан берди.

Биринчидан, Ботир Қодировни мутлақ миллий қўшиқлар билан кашф этганимиз сир эмас, "Алдамадим" қўшиғи ва унга ишланган клип ТВ каналларида "айлана" бошлагач, йўналишини ўзгартираётганидан дарак бўлдию, лекин  бу тариқа 775%га ўзгариб, Африка қитъаларигача адашиб келишини хеч ким кутмаганди.))
Асосийси тарона, унинг динамикаси, рухияти, ижро ва айниқса клип аъло чиққанини тан олмай илож йўқ.



Шоу-бизнес нафақат шоуни, балки ижоддаги таваккаллик ва тажрибани тақозо этади, ва фақатгина ижодий ёндошиб, янгилик қилишдан қўрқмай, ўз махорати ва санъатига ишонган одамгина бунда омади чопса керак. Бунинг яққол исботи Ботир Қодиров. 
Эртага Шахзодами, Лолами ё Райхонми мақом айтди деса ишонмаслигимиз мумкин, хайратланишимизку табиий. Лекин эпласачи?
Аслида мана шунда хамма гап.



Ботир Қодиров: - Қўшиқ бастакори Илхом Маматов, аранжировкачи Жасур Бадалбоев. Ғоя ўзимга тегишли, анча пайт бошқачароқ бир қўшиқни истаб изланиб юргандик. Нихоят танлаб-танлаб мана шундай кўринишда қўшиқни амалга оширдик.
Клипни хам ўзимни ғоям асосида Дубайда клипмейкер Жасур Шаметов билан суратга олдик. Дубайдаги бир ўзбек оиласининг ёрдами катта бўлди.  Клипда қиз хам айнан қора танли бўлишини истаганимда маъно бор. Чиройлик қизлар фақат оппоқ бўлиши шарт эмаску. Айнан қора бўлса хам хаммадан гўзал бўлишга хақли инсон сифатида, у хам севилиши керак, ва қахрамоним учун у қандай бўлмасин хаммадан гўзал деган воқеа кўрсатилган.
2 йиллик танаффусдан кейин яккахон концертни тақдим этаман. 16-17 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида "Дийдор учун" деб номланган концерт дастурим бўлиб ўтади. Хозирда ўзимни шахсий очган студиямда янги қўшиқлар ёзилмоқда.

Хўш, талабларга биноан, Ботир Қодировдан афро-ўзбек эклектикаси "Гўзалсан"ни кутиб олинг!

  

 КЛИП:



Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 9858 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Botir Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 41
1 gentile_butterfly   (15-Янв-2012 16:23) [Материал]
Rostanam zör chiqibdi. Klipni 1-marta körganimda hayron qoldim ham kuldim. Lekin manga yoqdi. Keskin burilish. Ijodalariga omad

2 Alisher_A   (15-Янв-2012 17:12) [Материал]
sanatkor kup qirrali buliw kere!
quwiq manga juda bumasayam azgina yoqdi omad botirga!!!

3 mruzbek   (15-Янв-2012 17:12) [Материал]
Bu afrikancha usuldan ko'ra ko'proq Irish folk stylega ko'proq tortadiku.Nima bo'lganda ham rosa to'ybop ashula chiqaribdi,qayta qayta eshityapman)))

4 OTABEK   (15-Янв-2012 17:14) [Материал]
QOYİL KLİPGAYAM ASHULAGAYAM GAP BÖLİŞİ MUMKİN EMAS PROSTA SUPER QANAQADUR ODAMİ KÖNGLİGA YAQİN QÖŞİQ VA PRİKOLNİY KLİP BÖLİBDİ BOTİR QODİROVGA İJODİDA OMAD TİLAB QOLAMİZA... biggrin smile surprised wink lol

5 8791   (15-Янв-2012 17:23) [Материал]
ha yangi yo'nalish yaxshi, lekin afrikan qizga to'g'ri kemaptiyov, nozli qarash, sochi uzun degan joylari ))

6 FC_PAXTAKOR   (15-Янв-2012 17:32) [Материал]
TVM da ko'rgandim. Yaxshi. Klipdagi yigit adashmasam Shoxruhxon (SMS qo'shig'ida) va yana kimnidir klipida chiqqandi

7 Dimon_D   (15-Янв-2012 17:53) [Материал]
vashe zur qoyil Botir Qodirov tak derjat bratan)))))))))

8 Sardor   (15-Янв-2012 18:30) [Материал]
ne realno,gap yu,malades bo'larkanu!Botirga Omad tiliman!Manga juda yoqdi ashulasi ham clipi ham!ZO"R

9 HURSHID   (15-Янв-2012 18:34) [Материал]
KIM QO`YIPTI BUNGA .. BUNAQA YO`NALIW BUNGAMASDE.. MAYLI ETIBTI OMAD

10 DustMan   (15-Янв-2012 20:09) [Материал]
"BOMBA"! tongue

11 Igoist   (15-Янв-2012 20:15) [Материал]
Африканчада нималадур диган жойи супер

35 Vodima   (18-Янв-2012 19:12) [Материал]
ASHULANI UZ TILIDA ETGAN

12 цезарь   (15-Янв-2012 20:21) [Материал]
мана санга клип

13 pink   (15-Янв-2012 21:18) [Материал]
prikolno ko'rudim

14 Lovelas   (15-Янв-2012 22:14) [Материал]
da klip chiqqaniga ancha buldi no mashu bola stiliniyam ashulalariniyam uzgartirib yaxshi qildi!

15 nusrat8182   (15-Янв-2012 22:55) [Материал]
shaxsan menga uncha yoqmadi,men Botir Qodirovni jiddiy holatda ko'rib o'rganib qolganimga shekili.

16 Abbosbek   (15-Янв-2012 23:16) [Материал]
Клип зур чикибди. Бир кунда 20марта ешитаман. Ботир Кодировга ОМАД.

17 nasaf   (15-Янв-2012 23:24) [Материал]
UZbek Qizlaga xanami Demanda. Uje uzbecha kliplada mulatkala chiqishni boshlabdi

18 KHIL   (16-Янв-2012 00:20) [Материал]
yahwi chiqibdi klip ham qowiq ham asilbekka oxwab ketgandek nazarimda

19 malismile   (16-Янв-2012 00:54) [Материал]
haqiqatdan ham ZO'R! O'zi shunaqa keskin burilishlar esda qolarli bo'ladi. Ilgari Botir Qodirovga qiziqmasdim,osobenno musaxonovski stilida.uzr. Xotya milliy yo'nalishda ham,ancha munchasiga dam bera oladi! "Aldamadim" ham,"Go'zalsan" ham original chiqqan! Ijodlariga omad tilayman! Tak derjat'!

20 Jahongir_DENTA   (16-Янв-2012 00:56) [Материал]
Botir Qodirov karyerasiga yaxshi yengili bo'ldi. Gap yo' lekin

21 You are pretty   (16-Янв-2012 01:22) [Материал]
I love it!

22 xasan_uz   (16-Янв-2012 01:45) [Материал]
Tog'ri xaqiqatdan xam go'zal ekan. 'aldamadim' deb aldamapti.
Xammaga omad!

23 komola   (16-Янв-2012 01:58) [Материал]
manga judayam yoqdi yengli bo'pti odam birmarta eshitsayam esda qolaeli bopti endi yaxshilab markazda aylantirish kerak surprised cool biggrin

24 ziynat   (16-Янв-2012 02:38) [Материал]
prikolna manga yoqdi

25 Ali   (16-Янв-2012 03:00) [Материал]
Bu inson haqiqiy sanatkor. Doim omad yor bulsin.

26 Дилафруз   (16-Янв-2012 03:28) [Материал]
Клип яхши кушик хам яхши куя лекин Ботир Кодиров-A??

27 Дилафруз   (16-Янв-2012 03:41) [Материал]
ЗОР ЧИКИБДИ

28 Duduska   (16-Янв-2012 10:17) [Материал]
Klip va qo'shiq judayam yoqti! Ijodlariga omad!!

29 Milawka   (16-Янв-2012 10:31) [Материал]
Manga yoqti.omad yahwi 4qgan.

30 Jaxzon   (16-Янв-2012 11:40) [Материал]
Juda zo'r OMAD OMAD OMAD Xaqiyqiy sanatkorni ishi bo'libti.Yana Sherali tan olmagandiya

31 ZOHA_BORN   (16-Янв-2012 13:09) [Материал]
voy xasan_uz siz qatdan bildiz chiroligini yo a))))) tanishizmi u guzal qiz?????haliyam hunu demadik wikili

32 jasmin   (16-Янв-2012 21:14) [Материал]
klip manga yoqti

33 Davron   (17-Янв-2012 12:00) [Материал]
Qatarni chullariga uhshaydi.

34 Vodima   (18-Янв-2012 19:11) [Материал]
ZOR CHIQIBDI RAHMAT biggrin DUBAY CHOLLARI biggrin

36 Ilhomjon   (19-Янв-2012 13:16) [Материал]
qoyil klipam qöshu ham zör chiqibdi Botirakamga omad bölarkanku Sardorakamgayam omad

37 Ilhomjon   (19-Янв-2012 13:18) [Материал]
Sardoraka sizga kotta rahmat charchamen iloyim

38 Abbosbek   (19-Янв-2012 13:24) [Материал]
Odamlarga xam xayronsan kishi, nimasi yomon 10 Hurshit nima endi sandan so'raaab etadimi. Bu Qodirovni ishi qanday yo'nalishda etishi. Q6wuga gap y6. Xayolimni o'g'irlab yuragimni sexrlab. Ko'zlaringa ko'zimni olding yana sexrlab degan joylariga boruu besh ketamanda qoil juda zo'r ashula bo'lgan.

39 Alisher   (30-Янв-2012 22:44) [Материал]
gap qizlarning rangidamas lekin bunaqa ma'nodagi sherlar faqatgina o'zbek qizlarimizga mos

40 znajmiddinov   (28-Фев-2012 04:51) [Материал]
38 Abbosbek. gapingizga qushilaman , Botir Qodirov juda kushli ashulachi ,
yaqin orada yaxshi mukufotlarga sazovor buladi!

41 Somo   (07-Мар-2012 00:59) [Материал]
man klippi korib qotb qoldib)))

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!