Бош сахифа » 2012 » Август » 26 » Рахимхон Бейонсни аэропортда менсимади!
03:29
Рахимхон Бейонсни аэропортда менсимади!
Тошкент вақти билан тонгги соат 4-00да Бейонсе хоним Тошкентга келармишларде, ўзбек эстрадасидан ўзбекона қўшиқлари билан Сардор Рахимхон кутиб олсин дейишса, Рахимхон "Йўқ, Самарқандга кетяпмиз, ва умуман мен Бейонсни мухлиси эмасман, Тотлисос бўлганида бошқа гап эди" деб турса....

Бу хам майли, ярим тунги  соат 1дан ошганда дуч келган ихтиёрий рақамга Сардор Рахимхон қўнғироқ қилиб, менга қўнғироқ қилибсиз-деса, рақам эгаси қизини чақириб, Сардор Рахимхонга қилганмидинг деса))))


Бу хаммаси  албатта "Сайёд-шоу"нинг шанба тунидаги онлайн радиошоусининг кутилмаган бурилишларидан эди.

Сардор Рахимхон Бейонс номи айтилганида бу радиошоу эканлигини тушуниб қолганини айтади, чунки аввалги сафар Ботир Қодировни шу тариқа кутилмаганда эфирга олиб чиққанимизда, улар биргаликда "Мафия" ўйинини ўйнаётган бўлганликлари ва бизнинг бундай кутилмаган лойихамиз борлигидан хабардорлигини маълум қилди.

Албатта талабларга биноан жонли ижро янгради. Мухлислар шод, Сардор Рахимхон жонли ижрода куйлай олар экан. Менинг унга нисбатан бу борадаги шубхаларимни янада бартараф этишда қизиқ бир таклиф хам киритди. Буни эфирни тинглаганлар билар, жа хадеб эфирдаги нарсаларни тўла репортаж сифатида ёритиб борсам, радиошоуда иштирок этишга қизиқиш қолмас)) Асосийси Сардор Рахимхонни "адаш" деб чақириш унга ёқаркан (албатта исмингиз Сардор бўлса) ва у жонли ижрода шансон қўшиқларни  куйлашни хуш кўраркан.

Эфир бошидаги хазиломуз тахлил   Озодбек Назарбековни қулоғига етиб боргудек бўлса, хафа бўлмаслар деган умиддаман, сабаби у хазиломуз бўлсада тахлил, аслида қўшиқ матни муаллифига аталганини айтилди хам... Озодбекнинг хўрсиниш охангига келсак... бу энди шахсий фикрим эди.

Шунингдек чатдаги дунё бўйлаб тарқалган ўзбек ватандошларимиз билан онлайн ўйинлар ўтказиб, хар бир эфирга онлайн тарзда уланган иштирокчи айтган рақамлардан ташкил топган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, юқорида айтган  "подстава" қилиш зиммамда бўлди.
Ўзимни Сардор Рахимхон деб таништириб, бир амакини ажаблантирдим, улар хам шартта қизларини чақирсалар бўладими, ха Сардор Рахимхонга сен қўнғироқ қилувмидинг деб))) Хайратдан кўра, шодон овоз охангида гўшакни дадасини қўлидан олган қизга, охири хақиқатни айтиб, бу радиошоу эканлиги, Сардор Рахимхон эмас, Сайёд эканлиги ва дадасидан эрта тонгда тунги қўнғироқ учун узр сўраб қўйишларини илтимос қилдик.
Лекин иккисини овозидан улар ухламаётганлиги билингандию, ха майли барибир "подстава" учун узр сўралиш керак.

Мухлислар иштирокидаги якшанба мухлис минбарига чиққан янги мавзуни мухокамаси жуда қизғин кечди. Анъанага айланган ўзимни монологимдан жонли ижро ва мухлислар  жонли ижролари билан якунланган "Сайёд шоу" радиоэфирни келаси сони, хар доимгидек 00-00 шанба тунида, ўша ўша манзилда тинглаб, бевосита тўғридан тўғри эфирда ва чатда қатнашишингиз мумкин))

Мазкур радиошоу хануз тест равишда кечаётгани учун, хозирча манзил берилмайди, фақатгина шанба куни пульс қисмимизда ва ижтимоий тармоқларда кўрсатилади.


Бўлим: Sayyod-show | Кўрилган: 10543 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon, Sayyod-shou

Нравится
Барча изохлар: 8
1 Bek8111   (26-Авг-2012 03:36) [Материал]
гап йук радио у. Факат бугун Сайёд.комдан ортмадим. Заковатда эдим. ва хуллас сайтдан ортмадим. лекин буш пайтларим уни эшитиб тураман жуда зур радио!

2 RaVsHaNBeK   (26-Авг-2012 09:03) [Материал]
anu qizga telefon qip man Sardor raximxonman deganlarida qiz : voy qattan sizzi nomerizzi olaman ma telefon qimadi desa bo'ladimi lol keyin jonli ijroda Nigo degan nikli qiz inglizcha qo'shuniyan sindirib tashadiladee maxliyo bo'p qoldim lol

3 FC_PAXTAKOR   (26-Авг-2012 11:23) [Материал]
biggrin

4 QOQONUZ   (26-Авг-2012 11:51) [Материал]
EX ATTANG MEN EWITMABMANDA

5 MiSs_DiLfUzA   (26-Авг-2012 12:50) [Материал]
voy rosa qiziq bölibdi afsus bu safar xam efirdan qolib ketdim cry
Exxx.... sad
Shu yerda öqib könglim ancha kötarildi azgina bölsaham xabardor böldim radioda nima bölganini :))))

6 Abdu   (27-Авг-2012 01:56) [Материал]
hartigur odamla ajrata olishvotdi...Jonli bilan Fanagrammani....Rivojlanish bor

7 izzatbek (madaniyat)   (27-Авг-2012 13:44) [Материал]
бу сафар жайла манга ёкмади, кушикни куп куйвордилар. Сайёд буса бумаса джей сизга душманоов))) гулсанамни кошигини энди мазза киб эшитаман дисам бир махал сайёд.сом эмас ок шунака диб туруптию шарманда)) сайё джейиз оша сайта ишледи шекили бе хит а?))

8 Умида   (28-Авг-2012 12:00) [Материал]
Сардор Рахимхон албатта жонли ижро этишни биладила ман ўзим гувох бўганман Сардор Рахимхонни ижодларига бефарқмасман ижодларига омад тилиман. Илойим оллохим ёмон кўзлардан сақласин сизи Сардор ака

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!