Бош сахифа » 2018 » Февраль » 16 » "Сетора"чи Лайлонинг сирли она бўлгани хақида.
16:51
"Сетора"чи Лайлонинг сирли она бўлгани хақида.

14-февраль куни "Сетора" гурухининг солистларидан бири Лайло Галиева иккинчи маротаба она бўлишга муваффақ бўлиб қиз фарзандлик бўлди. Унинг маъмури қўйган қўйидаги сурат  шов-шувларга сабаб бўлиб, Лайлонинг  хомиладорлигидан қарангки  мухлислар бехабар қолгани  ва бу суратда у хомиладор эмас аслида  қорнига нарса қўйиб олганини айтиб  изохлар  ёза бошлашди.

 

 

 

Лайлонинг  маъмури ва укасидек бўлиб қолган Самирнинг  айтишича бу суратни у ўзи икки йил аввал суратга олган ва ўшанда Лайло "Сетора" гурухидаги яна бир солист Феруза Латипованинг қиз фарзандлик бўлганига хавас қилиб шундай суратга тушганини маълум қилган. 

Бироқ мухлисларни шубха гумонлари ўринсиз экани   қўйидаги Лайлонинг 2017 йил 21-декабрь кунги инстаграмдаги ўз сахифасига жойлаган "Миллий ТВ" дастурида қатнашганидаги суратидан хам аён:

 

Унда Лайлонинг хомиладорлиги сезилиб турибди.

 

Сўнгги пайтлар Лайло хомиладорлиги сабаб ўзи унча тадбирларда қатнашмаётганди.

 

Лайлонинг бу қиз фарзанди иккинчи турмушидан бўлиб аввалги "Дадо" гурухи солисти Алишер Мадумаров билан уларнинг Амир исмли  ўғил фарзанди бор.

 

Ўхшаш тақдир ва ўхшаш қисматлар давомланаётгандек. 

 

"Сетора" гурухидаги уччала қизларнинг хам  тақдири бир-бирига ўхшаш кечди. Улар уччаласи илк фарзанди ўғил бўлишни исташганди ва уччаласини хам биринчи фарзанди ўғил бўлган. Феруза Латиповадан ташқари икки солистка хам касби хонандага турмушга чиққан бўлиб, Камилла Хожиева Диджей Пилигрим тахаллуси остида ижод қиладиган Илхом Йўлчиевга турмушга чиққан ва ундан Исом исмли ўғли бор. Феруза  ИИБ ходимига турмушга чиқиб у хам ўғиллик бўлган. Лайло хам хонандага турмушга чиққани хақида юқорида тўхталдик. 

Тақдирлар ўхшашлиги давомланиб, афсуски уччаласи хам биринчи турмушидан ажрашди. Феруза Латипова айни дамда Америкада иккинчи турмуш ўртоғи билан яшаб, ундан қиз фарзанд кўриб исмини Ситора дея номлаган бўлса Лайло хам мана иккинчи турмушидан қизлик бўлди...бу ўхшашликлар яна  давомланиб,  Камиллада хам кўринармикан?

Хозирча Камилланинг хаттоки иккинчи бора турмуш қургани хақида хам маълумотлар йўқ. Ўзи эса шахсий хаётини очиқлашни хозирча истамайди. Хусусан Лайло хам иккинчи турмушини сир сақлаган кўринади.

 

Хуллас, хануз шифохонада бўлган Лайлони яна бир оналик бахти билан муборакбод этамиз!

Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 5909 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Setora

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!