23:12 "Сетора" қизларидан фахрли хисобот | |
15-декабрь кунги "Сетора"нинг қисман бўлсада тикланишдан дарак бўлган "Рахмоним" қўшиғи тақдимот кечасидан репортаж тақдим этганимизда ушбу кечада кутилмаган тарзда гурух қизлари "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси доирасида кимошди савдоси ўтказиб тушган пулларни лейкемия билан касалланган болларга хайрия қилишни билдиришганди. Кимошди савдосидан "Сетора"нинг дискини 750.000 сўмга сотиб олган Мирзалиева Камола билан гурух қизлари "Сайёд-медиа" офисига ташриф буюриб пулларни топширишди.
Мазкур хайрия "Фахрли инсон" хайрия тағибот лойихаси доирасида ўткир лейкоз (лейкемия-оққон, қон раки) билан касалланиб даволанаётган 2003-йил туғилган 13 ёшлик Ғоффоров Русланни кимётерапияси учун дори сотиб олиниб унинг бувисига топширилди. Бувисини айтишича унинг 4 фарзанди оламдан ўтган ва бу набираси энг катта ўғлини фарзанди экан. Жудаям қийналган оиладаги фожеа устига фожеа билан кетма-кет ўлимлар устида яна набирасини хам ўлими билан олишаётганида бу оз бўлсада ёрдамдан шўрлик онахон тинмай дуода бўлди.
Фахрли "Сетора"чилар ва Мирзалиева Камолага ташаккур! Аллох ўз даргохида қабул қилиб, йигитчани соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиб хайрия қилганлардан Аллох рози бўлиб уларни ниятларига етказсин илойим.
Яхшиларни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида қатнашишга чорлаймиз! +99894 695-21-21
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 17508 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 8 | ||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |