22:09 "Се*Танхо" тикланмоқда | |
Ўзбек эстрадасида мисли кўрилмаган машхурликка эришган ва хали хануз биронта на қизлардан иборат ва на йигитлардан таркиб топган гурух шу қадар машхурликка эришмаган "Сетора" гурухи қизлари аста тикланишга қарор қилган кўринади.
15-декабрь куни Тошкентдаги "Мармарис" ресторанида Камилла ва Лейли "Се*танхо" гурухи сифатида бир қўшиқни жонли премьерасини ўтказишмоқда. Бизга маълум бўлган ушбу қўшиқни премьера вақтигача сир тутамиз албатта.
Қизларга хануз "Тарона" томонидан афсонавий "Сетора" номи қайтарилмаган ва уччала қиз "Се*Танхо" номи билан ижодни давомлаган бўлсада, очиғи ўша "Сетора" машхурлигини қайтара олмади. Булар хақида батафсил видеоинтервьюда гаплашгандим (манбаа)
Бироз ўтмай Лейли алохида хонанда сифатида ижодни давомлади. Феруза Латипова хам алохида хонанда бўлиб ижодни давомлади ва фақатгина Камилла ўқиш ва малакани ошириш билан банд бўлганди. Феруза АҚШга кўчиб кетиб ўша ерда турмуш қуриб болалик бўлиб кетгач, ора-орада ўша ердан янги қўшиқларини тақдим этиб турмоқда. Тошкентга келганида эса уччала қиз мухлислар учун ностальгик онларни хадя этиб бир ресторанда жонли концерт хам тақдим этишди.
Хозирда гурух таркибидаги Камилла яккахон хонанда сифатида ижод қилаётган Лейли билан "Се*Танхо" гурухини қисман бўлсада таркибда давомлашни режалаштирган кўринади.
Феруза билан тўлиқ таркиб албатта хамма истаган бўлардию бироқ оиласи АҚШда ва доимий турар жойи хам ўша ерда бўлган Ферузанинг бу гурухда бўлишга гарчан интернет орқали имкони бўлсада (у АҚШда овозни ёзиб, икки қиз шу ерда ва у ёзилган овозни жўнатиб шу ердаги студияда уйғунлаштириб битта қўшиқ қилиш ва клипни хам шу тарзда: Ферузани треки у ерда суратга олиниб, икки қизники бу ерда ва бир жойда бари битта клип қилиб монтаж қилиш имкони) тўй ва тадбирлардаги хизматга келиб қатнашиш имкони эса бўлмайди. Лекин шуниям иложисини қилса бўладию... Бизга хали голограммалар етиб келгани йўқ.
Ёки тўйда икки қиз микрофон билан турсаю, бирини қўлида айпеддан Феруза онлайн ашула этиб турса...ва планшетга шу икки қиздан бири микрофонни тутиб турса...роса гўзал кўринса керак а?))
Тасаввур қилинг Феруза Америкада "бугун хизматим бор" деб ясаниб айпадни ёқиб тайёр турса)) Икки қиз галма-галдан "Кеча мен Ферузани кўтариб тургандим, бугун сени галинг " деб талашсаям. Кейин ўртага стул қўйиб айпадни стулга қўядиган бўлишса)) хуллас фантазилар чеки йўқ, аммо адекват ечим шарт.
Шу сабабли хам гурухни икки вакили Камилла ва Лейли "Се*Танхо" гурухини давом эттиришга хозирда харакат қилиб кўришмоқда.
15-декабрь премьерадан репортажни тақдим этишга харакат қиламиз. Уёғини кўрармиз.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14454 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 7 | |||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |