“Сетора” гурухининг илк ва хаққоний таркиби 28-август куни “Cinzzano Terazza” ресторанида кичик концерт беришади. Маълумотларга қараганда концерт жонли тарзда ўтиши кутилмоқда.
Гурухнинг таркибидаги Феруза Америкадан келганидан хабарингиз бор, Лейли ва Камилла Тошкентда эди хамда фақат Феруза етишмаётганди. Демакки тўлиқ ва тўкис таркибда қизлар соғинтирган мухлислари олдига қарши чиқишади.
Дастурда гурухнинг барча хитлари куйланади.
Гурухнинг кейинги тақдири хозирча ноаниқ, зеро Ферузага “Сетанхо” сифатида Тошкентда қолиб ижод қилишидан ташқари “Тарона” тарафидан яккахон лойиха сифатида ижод қилиш таклифи хам қилинган деган хабарлар бор. Хозирча у октябрь ойигача Тошкентда ва “Сетанхо” сифатида қизлар билан тўй хизматларига октябрь ойигача чиқиб туриш режада. Сўнгги сўз Ферузада. Ё у яккахон хонанда сифатида ва ёки “Сетанхо” сифатида икки дугонаси билан гурухни давомлайди ва ёки...яна Америкага кетади.
Шахсий фикримча уларни тарқоқ равишда алохида лойихада ижодий муваффаққияти қийин кечса керак. Одамлар уларда "Сетора"ни кўраверишадиям кутверишадиям! Кутган нарсангизни олмасангиз эса хафсалангиз пир бўлаверади. Лейли ижоди тўхтамаган бўлсада, очиғи "Сетора"дек муваффаққиятга эришмаяпти. Феруза агар янгитдан лойиха бўлса...бугунги даврда яна бошидан бошлаш мушкул иш. Рақобат кучли, гурухлар хам хонандалар хам рейтингдагилар етарли бўлгани камдек, кунда кунора янги хонанда ва гурухлар инкубатордан чиқаетгандек хар қаёқдан (айниқса Наво телеканалидан) пайдо бўляпти. Яна камига бир вақтлар суперюлдуз бўлиб,энди яна хаммасини бошидан бошлаш рухан хам оғир. "Сетанхо" номида бўлгани билан хам нимадир етишмаётгандек...шу янги ном хам ижодларига бошқача тус берадигандек.
Уччала қиз нихоят "Тарона" билан келишиб "Сетора" номини қайтадан ўзларига олишсагина уларнинг давомий карьераси аввалгидек "бум" бўлмаса хам (вахоланки шундай бўлиши хам мумкин) хархолда хаммаси ўз ўрнида ва жойида бренди билан тўкис гурух сифатида даволармиди дейман.
Афсуски, билишимча бундай келишув мушкул. Бошқа тарафдан "на уёқлик ва на буёқлик"дан қизларга хам ва ўша "Тарона"га хам умуман фойдаси йўқ! "Сетора" номи остида минглаб иқтидорлар алишмасин улар барибир Сетора бўлолмайди... бўла олишмади хам. Янги таркиблар хам ва бу ғояни амалга ошираётган компания хам кулгуга қолгандек. Русларнинг "Собака на сене" (сенга хам эмас, ўзимга хам эмас) мақолидек вазият гурухнинг бугунги кундаги боши берк кўчада яшаш учун кураш олиб боришга ундаётгандек. Халқдаги бир қўпол бўлса хам "ма санга, ма санга, ****(бииип) қолди Хасанга" мақоли эса "Сетора"нинг бугунги кундаги номига хамоханг бўлиб қолди.
Хеч бўлмаса бир кунги концерт ва хеч бўлмаса октябрьгача уччала қиз соғинтирган мухлисларига ностальгияни беришар.
|