sayyod.uz/forum ФанФорум 2 ёшда! Suhbat | Intervyu | Reportaj
sayyod.uz/forum ФанФорум 2 ёшда!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
12 декабрь сайтимизга бириктирилган форум, яъни менинг фанфорумимнинг ташкил топганига нақ 2 йил бўлди!

Икки йил аввал менга мухлислар бор шулар учун фанклуб тузинг, биронта сайт очинг улар учун дейишганида кулгандим)). Қани форум очиб, фанклубдан лойихалар учун фойдаланарман, шундай бир ижодий гурух тузиш учун форум очдиму..... уёғи мана ривожланганда гуркираб, гуллаганда порлаб кетди...кетмоқда хам!
Бошқа фанклублардан хам бу фанфорумга аъзо бўлаётганлар сони ошмоқда, сабаби шунчаки машхурларга мухлислик эмас, керак бўлса улар билан тенгма тенг ижодий тарафлама кураша оладиган, улар билан бир сахнада ва бир лойихада иштирок этадиган ва энг асосийси хайрия акциялари орқалик, одамларга фойдаси тегадиган, яхшилик учун курашадиган гурухда бўлиш фахрку!

Кааатта бир оилам деб билган бу гурухимга хурматим ва мехрим жуда кучли! Улар билан ўзаро ички вазият кўпинча жуда бир оловли ва эхтиросли тортишувлар ва тарбиявий соатлар орқали бўлгани билан, хаммасини натижаси бор ва уларни халқ кўрмоқда!
Албатта гурух бўлганидан кейин улар билан ишлаш керак, йўналтириш керак ва бундаги сайъи харакатимиздан гурухимиздаги йигит ва қизлар хафа бўлмай, ижобий натижа устида ва энг аввало ўзлари учун хам  ички тартибни ривожлантиришлари қувончли хол.

Бугунги кунда хам янги аъзолар келиб қўшилишларида ажратиш йўқ, хаммаси оила аъзосидек кутиб олинади, тезда дўстона ва қадрдон мухитга мослашиб кетилмоқда.

Анчагина машхурларимизни хам эътиборига тушиб бораётган фанфоруми-мизнинг байрами бўлиб ўтди!

 
 12 декабрь соат 15-00дан бошланган тадбир, Тошкентдаги Ц-12 клубида бўлиб ўтди. Вилоятлардан хам форум аъзолари мехмон бўлишди.



Келганимизда ёш хонанда Ажнабий хизматда экан. Кейин Якзон ва пародист Бобурлар куйлашга тушишди. Қўшиқлар жонли бўлди!

 Жиззахлик Бекзод Искандаров (Bek8111)дан ажиб тарвуз совғаси!)

 Аксарият фанфорумдагилар ФАХРЛИ ИНСОНлар! Браслетларнинг файзи ўзгача! Бу ғурур, бу ифтихор! Қўлида шундай браслети борни кўрсам хурсаааанд бўлиб кетаман тўғриси.

 Ана энди мана буни қарангде... Хозиргина бундан аввалги репортажда шалпайиб ётган 4 соатлик тромбофарез топширган қахрамонимиз билан тадбирга келишимиз билан ётиб қолса керак деб ўйлагандим... қаёқда? Ўтлаб ирғишлаб кетдиларкуууу. Уни венасига тиқилган игнадан аввал отга укол қилишганми билмадиму лекин, жуда бир неадекват даражада  роса гиперактив бўлиб кетдику. Аввалига шартта микрофонни бошловчилардан тортиб олиб артистларга унвон бериб ташладимиеееййй... нималадир деди хуллас.



Фанфорумчилар  шу кунги байрам учун махсус театрлаштирилган сахналар тайёрлашибди. Турли қўшиқлардан миксга ИМПРО-ТК



 Беном гурухи йигитлари Сайёд Фанфорумининг 2 йиллиги билан табриклаб, илиқ тилакларини билдириб ўтишди. Афсус, микрофон битта бўлгани сабабли қўшиқ куйламаганликлари учун узр сўрашаётганида, Фанфорумимиз аъзоси ва "Асл хонанда” реалити шоуси иштирокчиси Нилуфар улар билан қўшиқ куйлаш истагидалигини билдирди. Улар трио бўлиб "Сўрама” қўшиғини куйлашди ва Беномчилар Нилуфарнинг куйлаш махоратини кўриб, уни мақтаб яна бир қўшик куйлашни таклиф этишди. Сўнг эса Беном гурухига бир қизни қўшиш хақида энди ўйлаб кўрамиз дея, фанфорумчилар билан хайрлашишди.  (фанфорум аъзоларида шу холатлардан суратлар бўлса почтамга отишлари сўралади)



 Бу эса жамоамизнинг янги аъзоси Дониёр!



 ФанФорумчилар томонидан байрам кунига қадар энг аъло клипни аниқлаш учун сўровнома ўтказилган бўлиб, хозирги вақтдаги 10та хит тарона танланиб, бу клиплар пародия тарзида ушбу тадбирда  намойиш этилди.  



 Малибу  атиги 21 қувватга эга....хеч кимни ўзига жалб қила олмади))) Фақатгина....хм...ха майли))

 Ана тромбофарез натижаси! Бир қўли бойлоқ, 4 соатда зериккан росааа зериккан кўринади. Битмас туганмас энергияга эгадек, гўё қон тромбофарезмас, дюрасел батарейкаларини ютиб олгандек кўринишга келиб қолган продюсер Искандар Шукуров организмида реал қандайдир бир перезагрузка бўлиб қолган кўринади...

 Сахар қўшиғини куйлаган Бобур пародистга жўр бўлдик!

 Бу сизга "ай лай зе мувед мувед" харакатимас, фанфорум икки ёшда дегани))

 Байрам тортини фанфорумчилар биргаликда Сайтга бағишланган қўшиқ остида кесишди. Ушбу қўшиқ куннинг энг аъло қўшиғи деб топилиб, байрам сўнггида ФанФорумчилар томонидан яна бир бор куйланди. Соат 15:00 да бошланган Форумистон 2 йиллиги байрами роппа роса соат 21:00да кўтаринки кайфиятда ўз якунига етди. 

Яна бир рояльдек қилинган тортни хам Жиззахлик Бекзод Искандаров келтирган бўлиб, уни тегинмаган турини суратга олишмабди. Уйимга келганидан кейин бу мана шу ахволга келди:

 Бу тадбирдан яна  шу кунги байрам хоним Ибрагимовнани туғулган кунига шошиб кетганим боис, фанфорумчилар уйимга тортларни ташлаб кетишибди)))

Тасодифни қарангки, Юлдуз опа таваллуд айёмида хам тортда рояль элементлари мавжуд эди)) Бу хақида эса кейинги репортажда!

ФанФорум! Менинг қадрдон оилам! 2 йиллик байрам билан табриклайман! 
2 йиллик вақт учун, керак бўлса тарихга кирадиган ишларни натижасини кўрмоқдамиз! Жудаям сизларни яхши кўраман, чин дилдан хурмат қиламан ва қадрлайман! Борилага шукр!
13-Дек-2012 06:56
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : FanForum, sayyod.uz/forum, sayyod.com fan-klub
1 nilushka   (13-Дек-2012 07:15)
Voy Iskandarni o'ynap yurganini ko'rip biram hursan bo'ldim smile bechara o'zlariyam hursan huddi farzand korgan otaga o'hshillaye biggrin forumchilayam mazza qilishipti omad

2 Илияр   (13-Дек-2012 07:24)
Поздравлянтос)))

3 oybek   (13-Дек-2012 08:19)
qoyil,zo'r,gap yo'q.........

4 Giyos   (13-Дек-2012 08:38)
Bayram zo'r o'tdi. 2 yosh muborak fan forum!

5 Gulsum   (13-Дек-2012 08:44)
Бизам сизи яхши корамиз Жудаям!

6 Dadaxon   (13-Дек-2012 08:48)
Tabriklayman. Ex boromaganimdan biram afsusdaman.

7 Dilshod_A   (13-Дек-2012 09:28)
Super!!! Bayram judayay zo'r o'tdi xammaga raxmat va xammani yana bir tabrikliman. smile

8 Loading   (13-Дек-2012 10:23)
Ole-ole-oleee. Voy bu futboll xaqidaku?
Sayyod, Sayyod, Sayyod, sayyoood.com/forum

9 FC_PAXTAKOR   (13-Дек-2012 10:35)
Tabriklayman. Zo'r o'tdi

10 Nur_Horazm   (13-Дек-2012 10:38)
Urraaa)))

11 dilafruz   (13-Дек-2012 11:32)
qoyilman. zo'r gap yu'q.

12 Xusan_uz   (13-Дек-2012 12:10)
tabrikliman. Gap yo'q smile

13 MiSs_DiLfUzA   (13-Дек-2012 13:09)
supeeer 2 yosh muborak b6lsin

14 Zebiniso   (13-Дек-2012 18:04)
tabriklayman yaxshi bo'libdi

15 Shahzod   (13-Дек-2012 19:46)
Yana Bir Bor TABRIKLIMIZ ))))))))))))

16 VENENA_89   (13-Дек-2012 22:45)
Tabrikliman Fanforum clap

17 Umar_chik   (13-Дек-2012 23:01)
Tabrikleman fan forumni 2 yilligi bilan

18 Xusan_uz   (15-Дек-2012 20:18)
Tabirkliman smile

19 Рифхат   (15-Дек-2012 20:20)
Мы видим нашу Юлдуз Усманову на концертных площадках России и Казахстана,но нет у нас возможности приехать на её выступления на свадьбах и корпоративных вечеринках в Узбекистане!!! Желаем ей здоровья ,счастья,творческих удач и успехов!!! И дай Аллах чтобы в следующем году мы могли приехать на её традиционные весенние концерты в Ташкенте,будет ли это перед Наврузом,или же перед Празднованием 22 годовщины Дня Независимости Республики Узбекистан!!! Ведь как прославляет Родину,Народная Артистка Республики Узбекистан Юлдуз Усманова- это никому не дано!!!Спасибо легендарной Гавхар Рахимовой,родной сестре Тамары Ханум и Профессору консерватории Саодат Кабуловой, что увидев в ней Талант и Божий дар взрастили из неё такую великую певицу,любимую народом!!! Я хочу после концерта в Ташкенте ,ещё попасть на её Юбилей!!!Ещё раз удачи и благополучия!!!)))))Рахмат Сайёд!!!

20 Aziza Benom fc   (16-Дек-2012 05:28)
Birinchi navbatda Sardor aka sizga raxmat. Siz bolmaganizda bular bolmasdi. Bayram zor otganidan juda xursand boldim. Kasal bolib borolmaganimga afsuslanaman deb oylagandim, lekin fanforumdagilarga raxmat telefon qiliwganda xudi owa erda bolganday boldim. Xammaga raxmat.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 19
Мехмонлар: 19
Рўйхатдагилардан: 0