Бош сахифа » 2016 » Апрель » 16 » Сардор Рахимхон-"Фаридам" КЛИП
17:30
Сардор Рахимхон-"Фаридам" КЛИП

Сардор Рахимхоннинг навбатдаги мини фильми бўлган "Фаридам" қўшиғига ишланган клипни томоша қилар эканман, хонанданинг ўзи балки билмаган холда келажак учун ажойиб санъат асарларини қолдирмоқда деган ўй келди. Мини фильм деганим боиси эса Сардор сўнгги йиллар ижодида клипларга жиддий ёндошиб мини-фильм тарзида мукаммал ижод намуналарини тайёрламоқда.

 

 

"Фаридам" қўшиғига ишланган клип эса хали қанчадан қанча қалблар учун нажот ва малхамликни ўташини ўзи хам тасаввур қилмаса керак. Балки тасаввур қилар ва шу мақсадда хам  яралган ижод намунасидир. Добрый позитивный клип. Ижобий ва мехрибон клип бўлибди. 

Ёдингизда бўлса, қўшиқ тарихи хақида премьера чоғи айтилган бўлиб у Сардор Рахимхоннинг Фарида исмли мухлисаси номидан битилган мактуб бўлгани, унда мухаббатга умид ва исмини қўшиқ қилиб куйланиши орзуси ёзилгани  хақида билдирилганди. Мухлисани қўшиқ тарафлама орзусига етказган Сардор Рахимхон унга ишланган мана бу клип билан эса нафақат ўша мухлисани балки  қанчадан-қанча юракларга нажот хадя этиб росмана мўъжиза яралишига хисса қўшса ажабмас. 

 

 

Реал воқеа клипда жонлангани ва унга ижобий якун билан ёндошган ижодий жамоага хурмат! Рости хам жудаям ёрқин, мехрли, нурли ва яхшилик уфурган эзгулик ижод намунаси бўлибди. 

Очиғи қўшиқни билмадиму аммо клип йиллар оша яшайдиган ва унутилмас ижодий асар бўлган. 

Клипда қизиғи хонанданинг ўзи трек куйлагани алохида олинмаган ва фақат унга боғлиқ жойи келганидагина Сардор Рахимхон ўз хонанда ролида куйлаб бироз кўринади. 

 

 

Айтганча, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг 9-10 май кунларидаги концертига чипталар "Истиқлол" санъат саройи кассаларида сотувга чиққан!  

 

Сардор Рахимхон-"Фаридам"

Amin Rostami мусиқаси

Зафар Қодиров шеъри

Ахмад Хожиматов аранжировкаси

Клип режиссери Дилмурод Агзамов

Оператор Рустам Муродов

Актерлар: Хожиакбар Комилов, Алишер Усмонов ва Гул Хаёт  

 

Клипни ютубда томоша қилмоқ 

 

Майтуб тасиксда томоша қилмоқ 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 15855 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 8
1 kinomarket95   (16-Апр-2016 19:29) [Материал]
Klassssssssssssssssssss

2 woira   (16-Апр-2016 20:31) [Материал]
Super!!!

3 Bakhtisher Aslonov   (16-Апр-2016 20:52) [Материал]
Klipdagi qiz juda chiroyli ekan!

4 Сардор   (16-Апр-2016 21:26) [Материал]
Klip Ajoyib Chiqqan Sardor Rahimxon Ijodlariga Omad. Konsertlarini ham yaxshi o'tkazvosinla. Klip +5 Like!!

5 wurausmanova   (18-Апр-2016 00:06) [Материал]
Haqiqatdan ham juda yoqimli qushiq.Klip ham nihoyatda maqtovga loyiq.

6 Msdonald   (20-Апр-2016 15:30) [Материал]
Ajoyib!!!Super!!!

7 Шокир   (26-Апр-2016 15:03) [Материал]
Сардор Рахимхон талантли хонанда гап йук зур, у инсон уз урнини биладиганлардан...

8 Ahmadulla   (29-Апр-2016 12:02) [Материал]
klip va qo'shiqga gapyuq,faqat klasssssssssssssssssssssss!!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!