Бош сахифа » 2016 » Март » 31 » Мухлисага аталган қўшиқ: "Фаридам" Мп3
18:21
Мухлисага аталган қўшиқ: "Фаридам" Мп3

 

  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг "Омон-омон" қўшиғи хануз радиоларда юқори поғоналарни хусусан биринчи ўринни тез-тез эгаллаб келмоқда. Рости шу қўшиқ менга жудаям ёқди.

9-10-май кунлари "Истиқлол" санъат саройида ўз яккахон концертини ўтказадиган  Рахимхон навбатдаги тақдим этаётган қўшиғи "Фаридам" деб номланиб унинг  ўзига хос тарихи бор экан.

Сардор Рахимхон:- "Фаридам" қўшиғи 10 йилдан бери менга содиқ мухлис бўлиб келган ва афсуски бахтсиз ходиса туфайли ногирон бўлиб қолган Фарида исмли қизнинг менга ёзган хатидаги илтимосига биноан ёзилган. Айниқса "Мени орзуим кимдир мени хам севиб қолса, мени исмимни қўшиқ қилиб айтса" деган жойи жуда таъсир қилди. 

Қўшиқ мусиқаси Эронлик Амин Ростами, Матни Зафар Қодиров ва аранжировкаси Ахмад Хожиматовники. Қўшиқ муаллифи Амин Ростамининг рухсати билан унинг мусиқасидан фойдаланилди. 

Мазкур қўшиққа клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан клип суратга олинди ва у тез кунларда тақдим этилади. 

 

Мухлисанинг тилагидан қўшиқ қилиб куйлаш орзусига етказган ва уни севишни эса албатта толеъсига қолдирган Сардор Рахимхоннинг мухлисларга бўлган муносабати рости хам қандай эканлигини яқиндагина инстаграм оламига у билан ва У.Рахматуллаев  билан суратга тушган мухлис фикридан хам билса бўлади. Хар иккала хонанда билан алохида суратга тушган инстаграмдаги @shakhansheikh никли мухлис Сардор Рахимхон у билан мошинасидан тушиб биргаликда суратга тушганини айтган бўлса У.Рахматуллаев эса мошинасидан тушмай суратга тушганини айтиб мухлисларга хар иккала хонанданинг муносабатини таққослаган. 

 

Сардор Рахимхонга мухлислар ва халқ билан хамнафас ижод қилишида омад тилаб концерт кунлари файзли ўтишини тилаб "Фаридам" қўшиғини премьера қиламиз:

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб http://dump.uz/734c0215f5cee717fb327fa579f1af8f

 

Муқобил манбаадан биттада кўчирмоқ http://my-files.ru/Save/kpech5/Sardor_Rahimhon-Faridam.mp3

 

Саундклаудда тинглаб кўриб кўчирмоқ https://soundcloud.com/sayyodcom/sardor-rahimhon-faridam

 

 

Фаридам энди қарааа, орзуингга етказдиииим))

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 7618 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Khurshid   (01-Апр-2016 06:37) [Материал]
zo'r ekanu ashula

2 wurausmanova   (01-Апр-2016 06:43) [Материал]
Iqtidorli honanda.Bachkanalikdan yiroq.Yahshi chiqibdi.Nima bulganda ham chet el musiqasi...

3 Хуршида   (01-Апр-2016 11:07) [Материал]
mp3 Super

4 muhabbat   (01-Апр-2016 13:54) [Материал]
Менга хам Омон Омон кушиги жуда ёкди бир кунда ун марталаб эшитсам хам зерикмайман бу кушик хам яхши чикибти, Сиз одамларни сийласангиз сизни Оллох сийласин, айтишадику сийлаии рахим деб Омад сизга

5 Mansurbek   (01-Апр-2016 14:33) [Материал]
Ajoib tarona rahmat!

6 ledy   (01-Апр-2016 14:55) [Материал]
"Мени орзуим кимдир мени хам севиб қолса, мени исмимни қўшиқ қилиб айтса"

И я хочу...

7 bek88   (02-Апр-2016 03:29) [Материал]
Sardor Rshimxonga raxmat muxlislarga befarq emasligiga. omad ijodlariga.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!