Бир вақтлар сахнада Гулсанам Мамазоитова орқали "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан диплом билан тақдирланганим (манба) мухрланган суратни, санъат оламидаги бир танишим вацапдан юборганида ажабландим. Сабаби, суратда расмим рамкада деворда осилган эди. Танишим, "Ўзбекнаво"га келсам кўришимни айтди. Ишонқирамай, бир икки хафтача ўтиб, йўлим тушганида кириб ўтдим.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига келиб, иккинчи қаватнинг деворлари қатор суратлар билан безанганини кўрдим. Маълум бўлишича Азамат Хайдаров ва уларнинг муовинлари Музаффар Акромовлар сайъи харакатлари асосида "Санъат юраги ритми" номли доимий фотокўргазма ташкил қилиниб, унга Санъат музейи рахбари Васила опа бош-қош бўлган. Санъат олами шижоати ритмда уриб туриши маъноси ажойиб тарзда ўйланган ғоя.
Суратлар коридор бўйлаб юрак ритми тарзида намоёнланади. Фахр билан тан олинган суратлар орасида ўзимнинг ўша суратимни кўриб қувондим. Матбуот бўлими тўғрисидан жой олганида хам албатта маъно бор ва шу кўргазмага хар тарафлама жиддий ёндошишгани хурматга сазовор.
Бир икки кунлик норасмий эмас, айнан давомий фотокўргазмада ва эстрада бирлашмасидек нуфузли ташкилотнинг деворидаги фахрлилар орасидан жой олганим, мен учун катта бахт ва бу янада жўшқин шижоат билан ишлаб, менга тақдим қилинган дипломдаги сўзларга лойиқ бўлишга харакат қилишга ундайди!
Эътибор, тан олиш ва хурмат учун каттакон рахмат!
Менинг суратим нақ ритм зарбига тўғри келибди)) Қўймисилааааа Ўзбекнеочилар, қўймисилааааа))
Bu oddiy rasm emas. Bu haqiqiy ijodning, tinmay qilangan mehnatning tan olinishi, Haqiqati. Bunga loyiqsiz buni Xalq ham Uzbeknavo ham kurib turipti. Omad biz doim Sayyod va Sayyod.uz bilanmiz.
Sardor aka bu savob yulda qilingan mehnatlarni mevasidir.Iloxim bunday mukofotlarni kupini soxibi buling.Aslo shijoatizga kuz tegmasin,zero ,,sinmaysiz va sinaolmayiz''
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.