Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 30 » Саиданинг "Читти гул"ига клип!)
18:00
Саиданинг "Читти гул"ига клип!)

 

Саиданинг "Читти гул" эклектик фолк ва замонавий уйғунлашувидаги қўшиғига ишланган клип тайёр бўлди. Ўзиям клип  узоқ муддат реклама қилиниб тақдим қилиниши чўзилиб кетганди. Клипмейкерларимиз ойлаб клипни ушлаб туришлари сир эмас. Балки шунга чўзилгандир. Клип хақида Саида ўз фикрларини билдирар экан рахматномалар билан бир йилникини бирда қилиб гапириб олишни истади:

 

 

Саида:- Узоқ кутилган "Читти гул" қўшиғимга клип нихоят тақдим қилинмоқда. Бу премьера ўзгача ва сехрли байрам бўсағаси янги йил олдидан тақдим қилинишида ўзгача бир хикмат бор. Байрамни ўзида сехр мавжуд, мен учун дархақиқат бу йил сехрли кечди. Бу клип билан хаёт гўзал эканлигини ва орзулар ушалишини айтмоқчиман. Мен билан ўзим каби ўзини тўлалигича санъатга бахшида қиладиган профессионаллар ишлагани бахт. Оиламга рахмат айтмоқчиман, онамга , боламга, яқинларимга, хамкасбларим, дўстларим , менга ишонган ва илхомлантирган барчага.

Иқтидорли Жасур Бадалбоевга миннатдорман у мени ички дунёимни хис қила олди, шу сабаб хам унга алохида ташаккур айтмоқчиман, у мени ичимда бир неча йилдан бери яшаётган   оловимни кўра олди.  Овозимга монанд товушларни уйғунлаштирган холда аранжировкалар қилди. Ажойиб тарзда қилган ва ўзини бахшида қилиб юборган саундларига рахмат. Қўшиқ муаллифлари ва ўзгача ёндошган режиссер Ёдгор Носировга хам рахмат. Тарихий қадр-қимматга эга Бухоро шахрида ёрқин тарзда ўтган клипда биз Ўзбекистонни виқорини кўрсатишни истадик. Мухаббат мўъжизаларни яратади, Бухородаги шундай чиройли гумбаз ва бинолар уйғунлашувида  фахр билан айтишим мумкинки , бизни ватанга, яқинларимизга , тарихимизга бўлган мухаббатни авлоддан авлодга бериб келарканмиз уни клипда шундай ёрқин тарзда кўрсатиб берса бўларкан. Бу учун Ёдгор Носиров ва унинг ижодий гурухига катта рахмат , чунки у шундай ёрқинлик ва кайфиятни клип орқали кўрсатиб бера олган ва улар мусиқа, овоз ва аранжировка билан уйғунлашган.

Бетакрор либослар учун Лидия Андрэга хам ташаккур, у яратган турмак ва макияж учун,  улар замонавийлик билан тарихни  уйғунлаштирган холда бўлди. Чунки тарих бу келажагимиз негизи, шу учун хаммамиз гўзалликни ўзимизча кўрамиз, Лидичка сенга каттакон рахмат , Лидия Андрэ сен мени шундай турли образларда  ва Бухоронинг тарихий виқорликлари билан уйғунлаштира олганинг учун рахмат. Мен билан рақсга тушган балет, раққосалар ва хореограф Пўлат ўзбек миллий рақслари ва замонавий уйғунликда ажойиб рақс постановкасини қўйган.  Чунки дунё шундай бир ижобий тарзда  шиддат билан олдинга қараб кетмоқдаки, хаёт ритми жуда тез  ва ёрқинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман, клипга қўшилган ранглар...мен бу йилни шундай якунламоқдаманки ўз хаётимиз ва бахтимиз ўз қўлимизда эканлигини хулоса қилмоқчиман.  

Бу қўшиқда сен қаерда бўлмасанг хам  мен сени топаман, сен мени севгим ва ўз севгиси, бахти ва орзуси учун куришиш кераклиги куйланади.  Шу учун янги йилда хаммага соғлиқ, катта бахт, умрингиз ёрқин ва камалак каби рангли бўлсин , тинчлик ва хотиржамлик, осмонимиз мусаффо бўлсин , қуёш ёрқин нур сочиб туриб бизни иситиб турсин, уйга келганимизда севимли ва  яқинларимиз кутганидан хурсанд бўлайлик. Айнан шу клипда мана шу ижобий қалбимда кечаётган бахт қувонч ва уйғунлашув хиссиётларни тақдим қилишга уриндим . Нимадир қилаётганимдан, ўзимга ёққан ва хис қилган ижод билан машғуллигимдан хурсандман. Мен билан ишлаётган одамлар шарофати билан   орзуларим рўёбга чиқмоқда .

Канаки студияси, Александрага рахмат айтмоқчиман. Мен уни Саша деб атайман, у мени ажойиб суратларимни олган, суратга олиш ишларида нигохларимни илғай олган, айнан кайфият ва рангларни суратга тушира олган. Александра Канаки учун шу ижодий суратга олиш кунларидаги ранглар ва кайфиятни етказа билганига рахмат. Айнан мусиқа холатини етказиб берганига. 

Студиядаги болаларга рахмат. Фаррух ака Бадалбаевга катта рахмат, у мени овозимни ёзиб, овозимни махорат билан етказиб бера олган, айнан ёрқин онларини ёзиб бера олган , овозимдаги  айнан миллий колоритимизни замонавий интонацияларимга уйғунлашувларини етказиб бера олган. Бу қўшиқни уйғунлаштирган (сведение) Файзга рахмат .

Ўзбекистонда ўз сохасида катта ахамиятга эга бўлган жудаям кўп иқтидорли одамлар яшайди ва менга артист сифатида шундай чиройли, креатив ва иқтидорли одамлар  билан учрашиб ишлаётганим бу улкан куч ! Хаммалигисига катта рахмат . Шунингдек қўшиқни тинглаётганларга рахмат,  хит-парадларда менга овоз берганларга рахмат, қўшиқларимни сўраб буюртма бераётганларга рахмат, ижтимоий тармоқларда ёзаётганларга рахмат . Ўзимни севган ишимни қила олишимдан хурсандман, мен ёзаётган ва чиқараётган қўшиқлар, мен чиқараётган клипларга яхши фикрлар олмоқдаман. Қўллаб қувватлаганингиз учун ва менга ишонганингиз учун рахмат.  Мени ўқитувчи ва устозларимга мени хаётим мобайнида куч ва билим беришганига алохида  рахмат . Хозир айтишим мумкинки  айнан яқинларим, мен билан ишлаётганлар,  оилам ва ўқитувчиларим менга  сингдирган ишонч ва мехнати туфайли  мен ўзимни севган ишимни қила оламан,  куйлай оламан ва бундан бахра оламан, бу учун хаммага катта рахмат!

 

 

Саиданинг рахматномаларини ёзгунча очиғи клип хақидаги фикрларим хам ёдимдан учиб чиқиб кетди, майли унга ўзларингиз бахо берарсиз. Барибир Саида уни тасвирлаганича мен тасвирлай олмасам хам керак.

Шунчаки январь ойи бошида  уч кун "Истиқлол" санъат саройида уч кучли иқтидор ва овоз сохиблари Саида, Сардор Милано ва Жасур Мирсоатовлар ЖОНЛИ ИЖРОДА "Қор маликаси" эртагини мюзикл  кўринишида тақдим этишига хам эътиборингизни қаратмоқчиман. 

Саида унда қор маликасини талқин этади. Қўшиқлар айтганимдек жонли! Оилавий боришга арзигулик дастур. 

 

 

САИДА-"ЧИТТИ ГУЛ" КЛИП

 

Ютубда томоша қилмоқ

 

Майтуб тасиксда 

 

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 10198 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Saida

Нравится
Барча изохлар: 14
1 LionHEART   (30-Дек-2015 18:43) [Материал]
Буш келманг,Саида.Янги йилда хам янги хитлар такдим этасиз деб умид киламан.Янги йил билан!

2 Royal   (31-Дек-2015 02:08) [Материал]
Endi hamma qizla yahshi korganlarini orqasidan ketarkande: Yoring bolay dib keldim dip.......

Ollllaaaaaa......

Mundo ashulani manosigayam qarayla endi

3 Shahzoda   (31-Дек-2015 08:46) [Материал]
Yaxwi ciqipti kopro awlulasi yoqti. klipda holli bayrami qiliwiptimi ranglani sepib

4 muxlis   (31-Дек-2015 13:36) [Материал]
Yaxshi aytilgan qo'shiq va unga mos klip.

5 Rustik   (31-Дек-2015 16:11) [Материал]
гумбазларни тепасида нима килябсан читти гулл пастда юравер читтигулл

6 wurausmanova   (01-Янв-2016 05:15) [Материал]
Klip yoqdi.Milliy liboslar...uzbegim atlasingdan urgilay!Omad Saidahonga!

7 Лола   (01-Янв-2016 16:54) [Материал]
шахсий фикр манга шу кушучи умуман екмиди вокал имидж юзкуриниш 000

8 Лола   (01-Янв-2016 16:56) [Материал]
МУНИСА2

9 Muxlis   (02-Янв-2016 08:19) [Материал]
Klipdagi ba'zi joylarni qanday joyligini bilisharmikan?
Shunday joylarni oyoq osti qilib yurishibdi...afsus.

10 Dono3388   (02-Янв-2016 09:49) [Материал]
ovozi Munisadaka qilulari Rayxondaka

11 Royal   (02-Янв-2016 17:08) [Материал]
Toglar osha, Boglar osha, Dashtlar osha va TOMlar osha keldim qayliging bolay dib....

Dimiqchi shakil

12 Uzbegim   (03-Янв-2016 12:13) [Материал]
Bamani qo'shiq,,, milliy ko'rinishlarga 5baho...Saidahonga omad!

13 Sanjar   (05-Янв-2016 13:10) [Материал]
Munisaga yaxshigina raqib topilipti manga yoqdi

14 rupiy   (05-Янв-2016 13:55) [Материал]
Buxoroda olingan kliplar yomon chiqmaydi, masalan gogosha "round run" klipi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!